Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 19.09 Kb.
bet1/4
Sana15.10.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1703827
  1   2   3   4
Bog'liq
272-сон қарор


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган низом талабларига жойларда сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 30 декабрь,
272-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарорига
1-ИЛОВА
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб юритилади) «Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида якка тартибда уй-жой қуришни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling