Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
VII. Ўзбошимчалик билан уй-жой қурганлик учун жавобгарлик
Download 19.09 Kb.
|
272-сон қарор
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
VII. Ўзбошимчалик билан уй-жой қурганлик учун жавобгарлик
33. Уй-жой қурувчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади. 34. Ўзбошимчалик билан қуриш аниқланган тақдирда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қуриш ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади. 35. Далолатнома тузилиши билан бир вақтда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади. Кўрсатманинг нусхаси ўзбошимчалик билан тикланган иморат тўғрисидаги масалани кейинчалик белгиланган тартибда ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади. Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 36. Қурувчи уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир. 37. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади. VIII. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик 38. Қурувчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Низом бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати 1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш тўғрисида» 1959 йил 25 декабрдаги 970-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 18-сон, 76-модда). 2. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уй-жой ва оддий қурилиш сифатини яхшилаш чоралари тўғрисида» КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг 1969 йил 28 май № 392 қарори» 1969 йил 21 августдаги 409-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 7-сон, 64-модда). 3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Уй-жой қурилишига ажратилаётган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1981 йил 5 октябрдаги 972-сон қарори» 1981 йил 11 ноябрдаги 877-сон қарори. 4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда якка тартибда уй-жой қурилишини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1988 йил 28 июлдаги 263-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 7-сон., 27-модда) ва унга илова. 5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг турар жой масалаларига оид баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарорига илованинг 2-банди. 6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида» Ўзбекистон ССЖ Қонуни муносабати билан Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1991 йил 16 февралдаги 38-сон қарорига илованинг 6-банди (ЎзССЖ ҚТ, 1991 й., 2-сон, 4-модда). 7. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 19-банди. 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва кам даромадли оилаларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 411-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 50-модда). (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 518-модда; 2009 й., 44-сон, 464-модда; 2010 й., 37-сон, 321-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон; 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон) Download 19.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling