Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 19.09 Kb.
bet2/4
Sana15.10.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1703827
1   2   3   4
Bog'liq
272-сон қарор

якка тартибдаги уй-жой — бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир неча турар жой иморати (кейинги ўринларда «уй-жой» деб юритилади);
ёрдамчи-хўжалик иморатлари — уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш учун иморатлар, омборхона, гараж, ёзги ошхона, тандирхона, ертўла, ҳаммом, ҳовлидаги ҳожатхона, душхона, иссиқхона, ҳовуз, сауна, буғ қозонхонаси ва одамларнинг вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳар хил турларини бажаришга мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;
ҳовлидаги иншоотлар — тўсиқ, дарвоза, эшик, қудуқ, фаввора ва одамларнинг яшашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланмаган бошқа ясси ёки линияли иншоотлар;
уйнинг турар жой майдони — кишилар яшайдиган хоналарнинг ички габаритлари бўйича майдоннинг жами;
уйнинг умумий майдони — одамлар яшайдиган барча хоналар, уйнинг ёрдамчи-хўжалик иморатлари (ошхона, ваннахона, йўлак ва бошқалар) майдони жами;
уйни реконструкция қилиш — меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш.
3. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзининг ва оиласининг эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда зарур ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар билан бирга хусусий мулк ҳуқуқида уй қуриш ҳуқуқига эгадир.
4. Ажратиладиган участка доирасида якка тартибда уй қурувчилар учун уйнинг майдони чегараланмайди.
5. Шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга соладиган ҳудудларда уйнинг неча қават эканлиги аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан белгиланади ва улар билан келишилади.
6. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар бузилган тақдирда ер участкалари бериш ва уйлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)

Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling