Режа: 1 Мустамлака бошқарув тизимининг такомиллаштирилиши
Download 4.95 Mb.
|
1 2
Bog'liqТуркистон ўлкаси полиция ва суд ишлари
Фан: Ўзбекистоннинг янги ва энг янги даври давлатчилиги тарихи Маърузачи: кат. ўқ. PhD. Мухаммадиев Р.Р. 10-мавзу. Туркистонда Россия империяси мустамлака бошқарув тузумининг қарор топиши (полиция ва суд ишлари). РЕЖА: 1
2
3
4
Туркистон генерал-губернатори М.Г.Черняев «ўлкани бошқариш қурилишида амалга ошириш зарур бўлган ўзгаришларни яхшироқ аниқлаш учун» пухта тафтиш ўтказилишини талаб қилган. Натижада Ф.К.Гирс томонидан ҳисобот ва «Туркистон ўлкаси устидан бошқарувни ташкил қилишнинг бош вазифалари тўғрисида» изоҳнома тузилган. Ушбу ҳужжатлар 1884 йили Давлат Кенгаши аъзоси граф Н.П.Игнатьев раислигидаги навбатдаги махсус комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган. Комиссия томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа подшо томонидан 1886 йил 12 июнда расман тасдиқланди ва қонуний акт тусини олиб, оз-моз ўзгартиришлар билан 1917 йилгача амалда бўлди. 1886 йилги «Низом»га мувофиқ Туркистон ўлкасининг маъмурий-ҳудудий бўлиниши ўзгартирилди. Бунда мавжуд бирликларни унификациялаш принципига изчил риоя қилина бошланган. Туркистон ўлкаси марказий бош бошқармасида генерал-губернаторга бўйсунмайдиган адлия, молия, зироат ва давлат мулклари вазирликларига қарашли идоралар ҳам бўлган ва улар тўғридан-тўғри подшога бўйсунган. Туркистонга метрополиядан “ортиқча” аграр аҳолини кўчиришнинг биринчи даври 1868 йилдан бошланган ва 1885 йилгача аҳолини кўчириш, жойлаштириш бўйича ҳеч қандай қонун - қоидалар бўлмаган. Бу даврда ҳукуматнинг даъватига жавобан ва аксарият ҳолларда ўзининг ташаббуси билан кўчирилаётган насроний аҳолисининг оқими қатъий назорат қилинган ва маълум даражада бошқарилган. Кўчиб келаётган насроний аҳоли барча солиқлардан озод қилинган ҳолда шаҳарларда уй - жой, иш билан, қишлоқ ҳудудларида эса маҳаллий аҳолидан тортиб олинган суғориладиган ерлар ва яйловлар билан таъминланган. Россия императори Александр III 1881 йил 10 июлда аҳолини кўчиришга дахлдор илк ҳужжатни – “Крестьянларни ғазнага таалуқли бўш ерларга кўчириш ҳақидаги муваққат Қоидалар”ни имзолади. Бу қоидаларга кўра, яқин келажакда ўлкага насроний аҳоли янада кўпроқ кўчиб келишини назарда тутиб, империя ҳукумати ва Туркистон генералгубернатори оиладаги эркакларнинг ҳар бирига 10 десятинадан ер, маълум миқдорда моддий ёрдам беришни қарор қилишди. Россияда православ черкови томонидан XVII асрнинг охирларидан сиқувга, тақиққа дучор бўлган диний секталар аъзолари илгари ғарбга кетишар эди, энди эса улар турли секталарга мансуб славянлар, баптист, меннонит секталарининг аъзолари бўлган немислар Марказий Осиёда паноҳ топишга интилишди. XIX асрнинг 80-йилларида россиялик меннонитларнинг 30 та оиласи Хива хонлигининг рухсати билан Амударё яқинида жойлашгани маълум. Россия империяси насронийларни ҳам Туркистондаги мустамлакачилик тизимининг таянчи бўлишига шубҳаланиб, 1883 йилда аҳолини кўчириш ҳақида янги қоидаларни қабул қилди. Бундан буён ўлкага фақат православ эътиқодига мансуб руслар (украинлар, белоруслар) кўчишга рухсат олиши мумкин эди. Шу билан бирга кўчиб келган оилаларга қишлоқлардан, айниқса Фарғона ва Самарқанд вилоятларида бериладиган ер майдонлари камайтирилди Россия императори Александр III 1881 йил 10 июлда аҳолини кўчиришга дахлдор илк ҳужжатни - “Крестьянларни ғазнага таалуқли бўш ерларга кўчириш ҳақидаги муваққат Қоидалар”ни имзолади. Бу қоидаларга кўра, яқин келажакда ўлкага насроний аҳоли янада кўпроқ кўчиб келишини назарда тутиб, империя ҳукумати ва Туркистон генерал-губернатори оиладаги эркакларнинг ҳар бирига 10 десятинадан ер, маълум миқдорда моддий ёрдам беришга қарор қилишган. Россияда православ черкови томонидан XVII асрнинг охирларидан сиқувга, тақиққа дучор бўлган диний секталар аъзолари илгари ғарбга кетишар эди, энди эса улар турли секталарга мансуб славянлар, баптист, меннонит секталарининг аъзолари бўлган немислар Марказий Осиёда паноҳ топишга интилишди. XIX асрнинг 80-йилларида россиялик меннонитларнинг 30 та оиласи Хива хонлигининг рухсати билан Амударё яқинида жойлашган. Россия империяси насронийларни ҳам Туркистондаги мустамлакачилик тизимининг таянчи бўлишига шубҳаланиб, 1883 йилда аҳолини кўчириш ҳақида янги қоидаларни қабул қилди. Бундан буён ўлкага фақат православ эътиқодига мансуб руслар (украинлар, белоруслар) кўчишга рухсат олиши мумкин эди. Шу билан бирга кўчиб келган оилаларга қишлоқлардан, айниқса Фарғона ва Самарқанд вилоятларида бериладиган ер майдонлари камайтирилган. Умуман подшо империя ҳукумати Туркистонга насроний аҳолини кўчириш масаласи бўйича 1881, 1883, 1886, 1889, 1892, 1903, 1910 йилларда махсус қонунларни, қоидаларни қабул қилиб, ўлкага ташкилий равишда Россиянинг ижтимоий ва иқтисодий қолоқ губернияларидан рус миллатига ва православ эътиқодига мансуб крестьянларни, шаҳарлик ишчиларни кўпроқ кўчириб келтиришга интилишди. 1889 йилга келиб ўлкада ерсиз ва кам ерли деҳқонлар, тадбиркорларнинг сони шу даражада ортиб кетдики, Россия ҳукумати 1898 йил 13 июлда қишлоқ аҳолисининг давлат ерларига келиб ўрнашишларини назорат қилувчи қонунни эълон қилди. Шундан сўнг бир оз тўхтаган кўчириш сиёсати 1892 йил Тошкент, 1898 йил Андижон қўзғолонларидан сўнг рус аҳолини кўчириб келтириш янада кучайиб кетган Туркистондаги мустамлакачи суд ҳокимияти чекланмаган катта ваколатларга эга бўлган. Бош миршаб ва бош прокурор вазифаларини генерал-губернаторнинг ўзи бажарган. Маъмурий бошқарувнинг ҳар бир буғини бошлиғи ўз қўлларида суд ишлари ва миршаблик ишлари бўйича ҳам катта ваколатларга эга бўлганлар. Туркистон шаҳарларида полицмейстер лавозими жорий этилган бўлса, Тошкентда янги ва эски шаҳарларда алоҳида полицмейстерлар иш олиб борганлар. Уларга полиция приставлари бўйсунган ва кўп сонли миршаблар ҳам уларнинг измида бўлган. Туркистонда суд ҳокимияти икки хил - империя судлари ва ҳалқ судларидан иборат бўлган.
Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling