Режа: Гоя ва унинг намоён булиш шаклари


Download 31.16 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi31.16 Kb.
#1363639
Bog'liq
Гоя ва мафкурани билиш фалсафаси


Гоя ва мафкурани билиш фалсафаси.


Режа:

  1. Гоя ва унинг намоён булиш шаклари.

  2. Мафкура ва унинг мазмуни, инсон ва жамият хаётидаги урни.

  3. Билиш, унинг объекти ва субъекти. Инсон билишининг асосий боскичлари.

  4. Илмий билишнинг мохияти ва усуллари.

  5. Хакикат тушунчаси, унинг шакллари.

  6. Узбекистон истиклоли ва билимли ёшларни тарбиялаш масалалари.

Гоя-инсон ва жамият хаётига маъно-мазмун бахш этадиган, уни эзгу максад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир. Муайян бир гоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо булади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга булгани, жамиятнинг тараккиёт йулидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний хакикатга айланади. Аммо гояни шаклланиш хамда унинг умуминсоний ёки умумбашарий ахамият касб этишини хам идеаллаштириб улмайди. Зотан гояларни тугилиши хар бир даврнинг етилган ижтимоий муаммолари махсулдир, бошкача айтганда даврни узи дахолар ва гояларни юзага келтиради.


Масалан, Урта асрларда диний жахолат теократия ва инквизиция хукмронлиги даврида шахсни орзу интилишлари, эркинлик ва ташаббускорлиги бугилган бир пайтда поляк олими Николай Копсрнинг Ерни куёш атрофида айланишига доир геллоцентриз назариясини олга сурди. Бу гоя хам аввало бир жасоратли шахс калбидаги интилишлар ифодаси сифатида пайдо булди, кейинчалик эса бутун дунёда эътироф этилиб илмий тафаккурнинг таркибий кисмига айланган. Жахон тарихига назар ташласак бутун дунё тараккиётига улкан хисса кушган, назария таълимот ва мафкураларни яратиш учун инсоният тарихини турли даврларида, улкан акл заковат истеъдод ва теран тафаккур эгалари мислсиз захмат чекканини курамиз. Сократ, Платон, Конфуций, Нажмиддин Кубро, Мансур Халлож, Машраб, Алишер Навоий ва Махамадма Ганди каби буюк мутафаккирлар фаолияти бунинг яккол тасдигидир. Тарих тажрибаси шундан далолат берадики, дунёда икки куч-бунёдкорлик ва бузгунчилик гоялари хамиша узаро курашда. Бунёдкор гоя инсонни улуглайди, унинг рухига канот багишлайди. Хусусан Сохибкирон Амир Темурнинг пороканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо этиш , мамлакатни обод килиш борасидаги ибратли ишларига ана шундай эзгу гоялар асос булган. Бузгунчи гоялар эса халкалар бошига сунгсиз кулфатлар келтиради. Бунга олис ва якин тарихдан куплаб мисоллар келтириш мумкин. Урта асрлардаги салб юришлари, диний фанатизм ва атеизм, фашизм ва большевизмга асос булган гайринсоний гоялар шулар жумласидандир.
Ёвуз гоя ва мафкуранинг энг куп таркалган шакли акидапарастликдир. Бундай мафкуралар муайян даврларда гарбда хам шаркда хам хукмронлик килган. Бу ижтимоий иллат XXI асрга кадам куяётган хозирги даврда тахдид солмокда. Акидапарастлик кандай шаклда булмасин хамма замонларда хам жамият учун бирдек хатарлидир. Урта асрларда гарбдаги акидапарастлик мафкураси булган инквизиция черковнинг мутлок хукмронлигини урнатиб хур фикр ривожига, жамият тараккиётига тусик булди.
Галилей ва Коперник каби юзлаб буюк акл сохиблари ана шундай акидапарастлик таъкибига учраганлар Жордоно Бруно илмий карашлари учун жахолат курбони булган. Шаркда эса Имом Бухорий, ибн Сино сингари буюк алломалар хам турли тусикларга дучор булганлар. Можур Холлож, Насимий, Боборахим Машраб сингари хур фикрли зотлар эса катл этилган. Хозирда хам акидапарастларни ёвуз ва кабих ниятлари узининг аянчли окибатларини дунёни гох у гох бу нукталарида намоён килмокда. Узларини “Хакикий мусулмонлар” деб атовчи “Хорижийлар” оким 1926 йилда Мисрда шакилланган “Хижрат-ат-такфир” окими хамда уларни замонавий гумашталари, “Хизбут-тахрир”, “Ислом биродарлари”, “Акромийлар”, “Вохобийлар”, “Нур”чилар халифалик давлатини барпо этиш гояси йулида бегунох кишиларни конини тукиш, вайронагарчиликларни амалга оширишда Усам бин Ладди каби “Сахий” конхурлардан мадад олиб хунрезликларни давом эттирмокдалар. Токи дунёда тараккиётга интилиш бор экан, бунёдкорлик хисси бор экан жамиятда илгор гоялар тугилаверади. Уз навбатида бузгунчи гоялар хам уларни хатарли фаолиятлари хам сакланиб колиши табиий. Шундай экан уларга карши курашга тайёр туриш яъни доимо хушёр ва огох булиб яшамок, хаётнинг асосий зарурияти булиб колаверади.
Милий гоя ва мафкуранинг мухим таркибий кисмини ташкил этадиган халкимизнинг эзгу орзулари ва максадлари масули хисобланган гоялардан бири бу-давлатчиликдир.
Давлатчилик гояси халкимизнинг босиб утган куп асрлик тарихий тажрибаси, анъаналари максад ва интилишлари асосида юзага келган. Масалан- кадимги турк битикларидан булган “Угизнома” асарларида кадимги турк подшоси Угизхоннинг фаолияти билан юзага келган марказлашган давлатчилик ва бу давлатчиликда “эзгу ишнинг”, яъни адолатнинг асосий шиори - тамга сифатида кабул килиниши, уша кадимги давлатчилик гоясини шаклланганлигини курсатиб турибди. Бу гояда давлатни адолат таянчи деб хисоблаш, унга садокатли булиш, уни миллий кадрият сифатида кабул килиш асосий уринни эгаллаган. Мамлакатимиз худудида давлатчилик миллий гоя сифатида кейинги даврларда хам такомиллашиб борди. Жумладан буюк ватандошимиз “Шарк Арастуси”-Фаробий “Фозил одамлар шахри” асарида уз даврининг давлатчилик гоясини шахар-давлат ва унинг бошлиги хакидаги фалсафий фикрлар билан бойитади. Масалан унинг фикрича фозил шахар бошлиги “Хакикатни севувчи ва унинг учун курашувчи, ёлгоннинг ашадий душмани, бойликка нафрат билан каровчи, табиати билан адолатпарвар ва зулмга рагбатсиз, ботир, жасур ва куркмас хамда катъий булиш зарур. Зеро, -деб уктиради у,-шахар бошлиги фазилатларга эга булсаю, аммо доно булмаса у шахарни тугри идора эта олмайди, окибатда шахар уз фазилатини йукотиб, инкирозга юз тутади”.
Аждодларимиз сиёсий тафаккурида давлатчилик гоясини такомиллашиб борганлигини турк минтакасидаги йирик салжукийлар давлатининг машхур вазири Низом ул-Мулк фаолиятида куриш мумкин. У уз даврининг атокли давлат арбоби булиши билан бирга узининг “Сиёсатнома” асари билан давлатчилик гоясини ривожига улкан хисса кушди.
Давлатчилик миллий гоя сифатида айникса буюк давлат арбоби Амир Темур даврида узининг юксак даражасига эришди. Яъни Амир Темур давлатчиликни сиёсий амалиётга жорий этиш билан бирга буюк давлатчилик гоясини яратади ва ривожлантирди. Бунга унинг машхур “Темур тузуклари” асари яккол мисолдир. Бу асар нафакат миллий давлатчилигимиз назариясини, балки урта асрлар даври умумжахон давлатчилиги назариясини хам ютуги сифатида кадрланади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки мамлакатимиз тараккиётининг хозирги боскичида хам давлатчилик гояси миллий гоя тизимида ва миллий мафкурада алохида ахамият касб этмокда. Бинобарин, токи хаёт бор экан мамлакатлар давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар уз тараккиёт йулини эртанги кун уфкларини узининг миллий гояси, миллий мафкураси оркали белгилаб олишга интилади.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, эндиликда ядро майдонларида эмас мафкура майдонларида булаётган курашлар куп нарсани хал килади.
Хуш мафкура майдони узи нима? Мафкуравий майдон бу аввало кишилар тафаккурида дунёкарашида юзага келади. Бу майдонда курашни бошланганини хам тугаганини хам англаб булмайди. Мана шунинг учун хам мафкура майдонидаги кураш инсонларнинг калби ва онгини эгаллаш учунузлуксиз давом этувчи энг хатарли мафкуравий курашдир. Ёки мафкура таргиботчилар очикдан-очик жангда узини курсатмайди аксинча мафкуравий майдонга хужум килиб узидан олдин гояларини юборади, мафкуравий бушликни тулдиради. Миллат ва хукумат орасига нифок солиб можоролар хунрезликларни келтириб чикаришга харакат килади. Бу эса уз навбатида мазкур мамлакатнинг хам иктисодий хам сиёсий карам булишга узга мамлакатлар таъсир доирасига тушиб колишига сабаб булади. Бу хусусда узимизнинг утмишимиз мустакилликка кадар булган тарихимиз хам гувохлик бера олади. Шунинг учун хам мафкура полигонлари ядро полигонларидан кудратлидир деган иборани президентимиз бежиз ишлатмаган. Табиий савол тугилади, деб таъкидлаган эди И.А. Каримов, бундай мафкуравий таъсирлар салбий окибатларга олиб келмаслиги учун нима килиш керак? Бу саволга юртбошимиз узи куйидагича савол беради. “Бунинг йули - одамларимиз, аввалом бор ёшларимизнинг иймон -эътикодини мустахкамлаш, иродасини бакувват килиш... Уларни тафаккурида узликни унутмаслик ота-боболарнинг мукаддас кадриятларини асраб авайлаш ва хурмат килиш фазилатини карор топтириш,... Биз хам фарзандларимиз юрагида она Ватанга бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг мукаддас динига соглом муносабатни карор топтиришимиз, таъбири жоиз булса уларни мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур.
Шу уринда мафкура ва миллий мафкура тушунчалари орасидаги нисбатга хам тухташ зарур. Узбекистон давлат мустакиллигига эришган кундан бошлабок миллий мафкура Узбекистон жамиятининг миллий гоясини яратиш, долзарб вазифа булиб келди.
1993 йил 23 апрель куни Президентимиз И. Каримов бир гурух адиблар билан сухбат килиб миллий истиклол гояси ва миллий мафкурани ишлаб чикиш заруриятини асослаб берди, Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессиясида (1993 йил 7 май) сузлаган нуткида юртбошимиз “Олдимизда турган энг мухим масала бу - миллий истиклол мафкурасини яратиш ва хаётимизга тадбик этишдир,” -деб таъкидлаган эди. Шундан сунг Президентимиз томонидан бу масалада бир катор таклифлар илгари сурилди.
Жумладан Тафаккур журналининг 1998 йил 2-сонида Бош мухаррир саволларига берган жавобларида миллий мафкурани ишлаб чикишни назарий ва амалий жихатлари И.А. Каримов томонидан янада чукуррок тахлил этди.
Шунингдек “Миллий мафкура- келажак пойдевори”- мавзусида Республикамиз олимлари, зиёлилари хамда адиблари билан 2000 йил 6 апрелда Оксаройда булиб утган учрашувда, хамда “Миллий истиклол мафкураси-Халк эътикоди ва буюк келажакка ишончдир” рукни остида “Фидокор” газетаси мухбири саволларига жавобларида мафкуранинг хаётийлигини белгиловчи омилларини моддий иктисодий, ижтимоий-сиёсий, асослари курсатиб берилди.
Бир суз билан айтганда миллий мафкура масаласи ечимини кутаётган долзарб масала сифатида фаолиятимизни бош мезонига айланган. Шу уринда Узбекистон халк шоири Абдулла Ориповнинг куйидаги фикрларини келтириш уринли.
“Миллий мафкура, унинг миллат такдири ва жамият хаётида тутган урни хакида фикр юритганда киши хаёлини бир савол банд этади: биз уз мустакиллигимизни кулга киритгач, нега миллий мафкурага кучли эхтиёж сезиб колдик? Бунинг сабаблари нима билан изохланади? Миллий мафкура деганимизда тасаввуримизда нималар жонланади?
Президентимиз томонидан илгари сурилган жамият мафкурасини шакллантириш гояси замирида кандай юксак максад мужассам? Агар биз тарихга, халкимиз босиб утган олис утмишга назар ташласак хеч шубхасиз бу саволларга мукаммал ва холис жавоб топамиз”.
Чунки тарих биз бугун рубару келган жуда куп масалаларга муайян маънода ойдинлик киритади. Назаримизда шу пайтга кадар оммани орзу-истакларини руёбга чикариш борасида улуг ниятлар куп булгану, аммо халкни бошини бириктирадиган, олий бир максад йулида сафарбар этадиган мукаммал гоя фалсафий тил билан айтганда миллий мафкура мавжуд булмаган. Бу эса миллий мафкурани яратиш заруриятини юзага келтирган. Рус тилида идеология суз хам мафкурани англатсада унинг юнонча маъноси маълум гояни мантики, мазмуни, мохияти каби тушунчаларни узида мужассамлаштирганлиги билан ажралиб туради. Айникса собик шуролар даври идеологияси синфийликка асосланганлиги хукмрон синф манфаатини химоя килганлиги (амалда эса маълум жамиятдаги алохида мумтоз “эллита” катламларга хизмат килган) билан миллий мафкура тамоилларига тамомила ёт эди.
Шунга кура халкимиз ва миллатимизни тош маънодаги миллий мафкурасини яратиш бугунги кунни энг мухим вазифаси эканлиги Президентимиз И.А.Каримов томонидан мустакилликка эришган дастлабки кунлардан бошлабок бир неча маротаба таъкидлаб, курсатилган эди. Мафкура тушунчасини янгича мазмунини аниклаш унга аник таъриф бериш борасида олимлар ижодкор ва адиблар хам самарали изланишлар олиб бормокдалар.
Миллий мафкура тугрисида гап кетганда бу масаланинг кенг камровли, куп компонентли жараён эканлигини бир лахза булсада унутмаслигимиз керак. Хусусан мафкурага берилган таърифлар хам фикримизга далил була олади. Масалан: Хитой фалсафасида мафкура-”Хал килувчи” фикр деган маънони англатган. Унинг арабча маъносида хам нисбатан кенгрок лекин айнан шунга ухшаш фикрларни учратамиз. Арабчадаги мафкура сузининг лугавий маъносига кура, “Якуний фикр”, “узил-кесил фикр”, “хал килувчи фикр” деган тушунчаларни англатади. Жамиятда юксак маънавий фазилатларга эга булган кишиларни шакллантириш ёшларни бой маданий меросимиз тарихий анъаналаримизга, умуминсоний кадриятларга хурмат, Ватанга мухаббат, истиклол гояларига содиклик рухида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислохотларнинг хал килувчи омилдир. Бу ута маъсулиятли вазифани амалга ошириш учун эса маънавиятимизнинг жон томири, узимизни англаш асоси булган миллий мафкура ва миллий гояни умуминсоний ва миллий кадриятларимизни хакконий равишда умумлаштирган холда яратишимизга куп жихатдан богликдир. Шу уринда миллий гоя ва мафкура тушунчалари давр рухига хам оханг янгича мазмун ва мохиятга эга булиб бораётганлигини уни узига хос умуммиллий тамоиллари шаклланаётганлигини алохида эътиборга олиш зарур.
Мафкура хар кандай жамият хаётида зарур. Мафкура булмаса одам, жамият, давлат уз йулини йукотиши мукаррар. Мафкура тушунчасига И.А.Каримов куйидагича таъриф берган эди: “Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёкараши ва менталитетига асосланган, айни вактда шу халк, шу миллатнинг келажагини кузлаган ва унинг дунёдаги урнини аник-равшан белгилаб беришга хизмат киладиган, кечаги ва эртанги кун уртасида узига хос куприк булишга кодир гояни мен жамият мафкураси деб биламан”.
Демак мафкура муайян ижтимоий гурух, ижтимоий катлам, миллат, давлат, халк ва жамиятнинг эхтиёжлари, максад муддаолари, манфаатлари, орзу-интилишлари хамда уларни амалга ошириш тамоилларини узида мужассам этадиган гоялар тизимидир. Уз навбатида миллий мафкуранинг, миллий уйгониш, миллий тикланиш, миллий тараккиёт, миллий покланиш каби хаётий тамоиллари хам бор.
Бундан ташкари мафкуранинг тарихийлик тамойили, замонавийлик, умумбашарийлик, минтакавийлик инсон омили билан богликлик, илмийлик, дунёвий билимлар ва карашларга асосланганлик тамойиллари хам борки бу тамойиллар маълум маънода тараккиётнинг умуммафкуравий тамоилларини ташкил этади. Мана шу тамойиллар мохиятидан келиб чикадиган булсак, Узбекистоннинг миллий истиклол мафкурасини яратиш дархол фавкулодда амалга ошадиган, тайёр булди деб жавоб берадиган мавсумий иш эмас, балки у истиклолни мустахкамлаб, такомиллаштириш борасида муайян тарихий давр талаб этадиган ва шу давр доирасида яратиладиган жараёндир.
Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Мафкура хар кандай жамият хаётида зарур. Мафкура булмаса одам, жамият, давлат уз йулини йукотиши мукаррар”-деган хулосаси мафкуранинг тарихий-ижтимоий зарурият сифатидаги умумий тамойилини ифодалайди. Ва бу тамойил куйидаги фикрга асосланади: “Каердаки мафкуравий бушлик вужудга келса, уша ерда бегона мафкура хукмронлик килиши тайин. Бунинг исботи учун хох тарихдан, хох замонамиздан мисоллар келтириш кийин эмас”.
Демак, жамиятнинг маънавий хаётида мафкуравий бушликка йул куйиб булмайди. Зотан бирон бир мамлакатни умумий мафкурасиз колдириш-уни обрусизлантириш, кадрсизлантириш, уша жойда фикр карамлиги, тафаккур куллигига асосланган маънавий-рухий холатни вужудга келтиришга уриниш билан баробардир. Шунга кура миллий мафкурани яратиш хамда такомиллаштиришнинг фикримизча учта асосий илдизи мавжуд:
1. Миллий мафкура хар кандай синфийликдан холи булиши:
2. Миллий мафкура миллий хамда диний ахлокий кадриятлар, халк анъаналари, унинг тарихий ва маданий меросига асосланган холда ривожлантирилиши:
3. Узбек халкининг миллий узига хослиги этник хамда демографик хусусиятлари миллий мафкурани яратилиши хамда такомиллаштирилишининг белгиловчи мезони булиши керак.
Биз миллий мафкуранинг энг мухим асосини юкорида санаб утилган омилларда деб биламиз.
Шу билан бирга бизнинг миллий мафкурамиз утмишимизнинг бой ижодий-фалсафий акидаларининг мазмуни хисобланган комил инсон-комиллик гоясини узида мужассам этиши мумкин. Шундан келиб чиккан холда иккинчи бир асос - маънавият, яъни инсоннинг маънавий дунёси, миллий рух тушунчасидан келиб чикадиган гоялардир.
Бугунги кунда демократик хукукий давлат фукоролик жамияти асосларини яратаётган мамлакатимиз учун миллий гоя, миллий мафкура сув билан хаводек зарур. Чунки биз уз олдимизга буюк максадларни куйган эканмиз, бу эзгу ниятларга орзу-умид ва интилишларимизни узида тула мужассам этган гоя миллий мафкура ва баркамол авлодни камол топтиришга хизмат киладиган мафкуравий тарбияни шакллантирмай туриб, бунга эришиб булмайди.
Президентимиз алохида курсатиб утганидек, “тарбиявий-ахлокий масалаларда маънавий хаётда керак булса миллий манфаатларимизга мос келадиган сиёсатни изчил олиб боришда уз йулимизни йукотмаслигимиз учун гоявий бушликка йул куймаслигимиз даркор”.
Бинобарин, миллатни миллат киладиган-халкнинг маънавий бирлигидир. Маънавий бирлик эса халкнинг яратувчанлик салохияти махсули сифатида юзага келган тарихий мерос ва бугунги юксак максадларга хизмат киладиган миллий гоя ва мафкуранинг маънавият билан узаро уйгунлашувидан хосил булади.
Бугунги кунда биз, уз мустакил давлатимиз, мустакил фукаролик жамиятини куришга, миллий маънавиятимизни эркин ривожлантиришга, тарихий имкон топиб шу йулда бутун халкимиз билан бирга якдил харакат килмокдамиз. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, маънавият сохасидаги “энг асосий вазифамиз-миллий кадриятларимизни тиклаш, узлигимизни англаш, миллий гоя ва мафкурани шакллантириш, мукаддас динимизнинг маънавий хаётимиздаги урнини ва хурматини тиклаш каби мустакиллик йилларида бошланган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги бочкичга кутариш ва таъсирчанлигини кучайтиришдир”.
Шу боис миллий мустакилликка эришилган дастлабки кунданок, Узбекистонда маънавият масаласи долзарб масалалар каторидан урин олди. Унинг долзарб масала сифатида жамиятимиз хаётининг барча томонларини куршаб олишида Республикамиз Президентининг узи ташаббус курсатди. Бу эса узбек халки бошлаган улугвор ишлар, нафакат иктисодий, ижтимоий, сиёсий вазифалар билангина богланиб, уларни хал этишгагина каратилганлигини англатмайди, балки улар кишиларнинг рухий коникишига, миллий узлигини англашига хам имкон беради.
Шунинг учун халкнинг маънавиятини юксалтириш ва ривожлантириш Узбекистонда давлат ва жамиятнинг энг мухим вазифаларидан бирига айланди, узбек халки рухининг тикланиши миллат маънавияти ва ахлокий гояларининг шаклланиши чукур миллийлик билан умуминсонийлик чамбарчас боглик булган ходисадир. Узбекистонда яшаётган халклар, узига хосликни йукотмаган холда, умумий рухиятга, хулк-атвор фалсафасига эга булмокдалар. Бу эса мустакиллик йиллари мобайнида миллатлараро тотувлик манбаи булиб келган ягона маънавий рухий негизини вужудга келтиради.
Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо булдики, биз босиб утган йулимизни танкидий бахолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниклаб, буюк маданиятимиз томирларига кадимий меросимиз илдизларига кайтиб, утмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият куришга тадбик этишимиз керак. Бугун юртимизда барпо этилаётган давлат энг аввало умумжахон цивилизациясига, давлат курилиши сохасида бошка халклар эришган тажрибаларга, ижтимоий кадриятларга, асосланиши лозим. Бинобарин, миллий маданият, тарихий кадриятлар хар бир мамлакат демократиясига замин булиши керак. Демократик хукукий жамият кураётган хар бир мамлакат узининг миллий маданиятига, тарихий кадриятлари хамда маънавиятига таяниши лозим. Хар бир мамлакат миллий давлатчилик анъаналарини саклаб кола олмаса у чинакамига узига хос давлат булмайди. Уз навбатида миллий давлатчиликни, уз халки маънавий-рухиятини узида мужассамлаштиради. Шунинг учун хам миллий давлатчилик асосларимизни чукур ва мукаммал тадкик этиш унинг келажаги буюкдавлат учун зарур анъаналарини хаётга жорий этиш хам бизнинг долзарб вазифамиздир.
Маълумки, Шарк мутафаккирлари давлат ва жамият, подшо ва раият хакида ёзганларида инсоннинг маънавий еткуклиги, поклилигига асосий эътиборни каратиб, адолат, ростлик, мехр-шавкат,саховат ва каноат каби сифатларини алохида курсатиб утганлар. Буюк мутафаккир Абу Наср Фаробий “Фозил кишилар шахри” номли рисоласида узига хос донишмандлар рахбарлик киладиган давлат хакида ёзади, рахбар кишининг 12 фазилатини санаб утади. Унинг фикрича, рахбар аввало соглом, аклли, заковатли, хушёр одам душмандан ростни-ёлгондан ажрата оладиган булиши керак деб хисоблайди. Форобий назарида давлат ва жамият бир-бирига боглик тушунча, жамият канчалаик ривожланса, акилли ва одил Давлатни фозил кишилар бошкариши лозим. Фозил кишиларда маънавиятнинг юксак намунаси булган инсонийлик, яккол кузга ташланиб туради. “Одамларга нисбатан бирлаштирувчи бошлангич куч асос”, - деб ёзади. Абу Наср Фаробий,-инсонийликдир, шунинг учун хам одамлар инсоният туркумига кирганликлари туфайли узаро тинчликда яшамоклари лозим.
Жахондаги 3000 дан ортик элат ва миллатларнинг хаммаси катта-кичиклигидан катъий назар, такрорланмас уз тили, маданияти, ривожланишидан келиб чикиб вертикаль (яъни энг бошдан тик йуналишда) ва горизонтал (яъни ён кушни, бошка давлат халклар маънавияти) билан алокадорликда булади. Шу боис хар бир халк маънавияти бетакрор, узига хослиги ва бошка маънавиятлар билан умумийликка эга. Шунингдек, бизнинг давлатчилик анъаналаримиз, унинг турли даврдаги холатлари, дунё тараккиётида тутган урни хали етарли урганилмаган. Бинобарин, Туркистон халклари бир неча минг йиллардан буён шаклланган сиёсий тажрибалари маънавий баркамол давлатчилик анъаналри билан жахон давлатчилик ва сиёсати тараккиётига катта таъсир курсатган Улуг боболаримиз Афросиёб, Корахонийлар, Махмуд Разнавий ва Хоразмшохларнинг адолат ва инсонпарварликка таянган салтанатлари, Сохибкирон Амир Темурнинг туркий улусни якдил килиб, марказлашган давлат ва миллат кудратини юксалтириш учун буюк Темурийлар салтанатига асос солиши, Мирзо Улугбекнинг фан ва маданият равнаки, Хусайн Бойкаронинг адабиёт ва санъат, илм хамда хунармандларга рахнамолиги, Захириддин Мухаммад Бобур, Хумоюн, Акбаршох, Шох Жахон, Нодирабегимларнинг инсонпарвар давлатни вужудга келтириш йулидаги тажрибалари ва ютуклари юкори бахоланган.
Буюк аждодларимиз хукмронлик килган бу кухна заминда кадим-кадимдан буён хур, эркин фикр кадрланганлигини, адабиёт ва санъатнинг накадар равнак топганидан куриш мумкин. Фикр эркин булмаганида Абу Наср Фаробий, Мухаммад Мусо ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фаргоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Низомиддин Шоший, Шарофутдин Али Яздий, Туркистоннинг буюк уламолари Хужа Ахмад Яссавий, Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, Хожа Баховуддин Накшбанд,Хужа Убайдуллох Ахрор каби дахолар дунёга келмаган булур эди. Жахон сиёсатдонлари мамлакатимизда азалдан фикр эркинлиги мавжудлиги, конунга хурмат билан караш, катъий интизом хамма нарсадан баланд турганлигини эътироф этмокда. ПрезидентИ.А. Каримов сиёсати ана шу кадимий тажрибага таянади. У миллий давлатчилик анъаналарига асосланиб иш юритади. Вужудга келаётган ходисаларни ана шу тарихий тажриба ва фукаролар эхтиёжларидан келиб чикиб тахлил этади. Буюк файласуф Хегель ибораси билан айтганда “хар бир давлат курилиши маълум халк миллий-маънавиятини махсули, узлигини намоён этиш ва маънавий-онглилик тараккиётининг пойдеворидир”.
Дархакикат, миллий дунёкарашларга, анъаналар ва эхтиёжларга асосланмаган хар кандай давлат тизими узокка бормайди, уни халк тан олмайди.
Хуш бизда яратилган бебахо моддий ва маънавий ёдголикларга муносабат кандай? Асрлар давомида шакланган моддий меъросимизнинг ахволи кандай? Урта Осиё халклари кадимдан уз заминида бебахо моддий ва маънавий ёдгорликлар яратди, хусусан Сомонийлар, Газнавийлар, Темурийлар, Улугбек, Хусайн Бойкаро. Хива хони Мухаммад Рахимхон, Кукон хони Умархон, Нодирабегимлар даврида бебахо кутубхоналар яратилди. Афсуски, XIX асрга келиб бу бойликларимизни зуравонлар томонидан ташиб кетиш кучайиб кетди.
Рус истибдоди ва зулми халкимизнинг нафакат моддий турмуш шароитига балки унинг маънавиятига хамда миллий кадриятларининг оёк ости килинишига олиб келди.
Маълумки, халкимизнинг кадимдан яшаб келган жойларга богланганлик, кучиб юришга мойилликнинг йуклиги республика ахолисига хос хусусиятдир. Мана шу хусусият, узбек халкининг кадимий урф-одатларига, анъаналарига бой булишига хизмат килган.
Дарвоке, Узбекистон тарихан шундан жой булганки, бу ерда кухна савдо йуллари (машхур буюк ипак йули) дарёлар, вохалар, водийлар ахолининг хаётида мухим ахамият касб этган. Кушни давлатлар билан ташки алокалар турли маданиятларнинг узаро бир-бирини бойитиш жараёнини келтириб чикарган. Ана шу тарика асрлар давомида тупланган, бойиган маънавий мерос бугунги кунда хам ва бундан кейин хам тараккиётга хизмат килади. Маънавият шундай кимматбахо меваки, у инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар угити билан бирга сингади. Маънавият уз халкининг тарихини, маданиятини. Вазифаларини чукур билиш ва тушиниб етишга суянгандагина кудратли кучга айланади. Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-миллион кишилар такдири билан шаклланган.
Республикамиз Президенти И.А. Каримов маънавият тугрисида куйидаги сузларни айтади: “Маънавият такдирнинг эхсони эмас. Маънавият инсон кулида камол топиши учун у калбан ва виждонан акл ва кул билан мехнат килиши керак”.
Бинобарин бугунги кунда Урта ва Якин Шарк халклари, хусусан узбек халкининг илгор маданий, ижтимоий-фалсафий мероси, ундаги умуминсоний, ахлокий кадриятлар, хурфикрлик ва айникса, диний орифлик анъаналарининг янада чукуррок ва хар тарафлама урганиш кун тартибига куйилмокда. Бу бир томондан Туркистон халкларининг маданият тараккиётига кушган хиссасини камситувчи, менсимовчи иркчиликдан, нигилистик ва овропапарастликдан иборат назарияларнинг илмий асоссизлиги ва бир томонламалигини курсатиб беришга хизмат килади. Иккинчи томондан Шарк халклари каторида Узбек халкининг хам илгор маънавий, ахлокий маданий ва илмий меросидаги инсонпарварлик, мухаббат, дустлик, мехнатни севиш, одамийлик бутун жонзот табиатга мукаддас маъно берувчи мехр-мухаббат ва асраб авайлаб муносабатда булиш, инсонни руйи-заминнинг Гултожиси деб караш мухим ахамият касб этади. Шунингдек, табиат ва инсонга янгича муносабатда булиш гоялари жамиятимиз кишиларининг маънавий экология маданиятининг эъзозлаш рухида тарбиялашни хам такозо этади.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, инсон акли ва кули билан нимаики яратмасин, улар гоя ва тушунча, билим, истеъдод, кобилият сифатида шаклланган маънавият заминида юзага келади. Чунки, шахс маънавияти миллат, давлат, жамият маънавиятининг бир булагидир. Шахснинг маънавий камолоти одамлар уртасидаги куп киррали муносабатлар, жамият хаётидаги шароит ва имкониятлар асосида амалга ошади.
Бундай имконият мамлакатимиз мустакилликка эришган кундан бошлаб юзага чикди. Зотан, “Биз барпо этаётган янги жамият юксак маънавий ва ахлокий кадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор каратади. Бу жараён миллий истиклол гояси ва мафкурасига усиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбияланишга асосланади.”
Гарчи маънавият ижтимоий, иктисодий, сиёсий шароитлар таъсирида шаклланса-да, унинг жамият моддий хаёти шароитларига бевосита боглик булмаган нисбий мустакил томонлари хам бор. Жамият тараккиёти хакидаги хар кандай гоялар, карашлар аввало инсоннинг ижодий тафаккурида шаклланади, кейин эътикодга айланиб, унинг хаётий фаолиятига, жамият тараккиётига йуналиш беради. Маънавиятнинг муайян максадлар билан богланган инсон фаолиятига таъсир этиши эса маърифий, тарбиявий, мафкуравий тадбирлар асосида амалга ошади. Зеро мафкура инсонни-инсон оркали тарбиялаш омили хамдир. Бу омил кишиларнинг табиий эхтиёжлари туфайли янада хаётбахш мазмун касб этади.
Download 31.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling