- 16-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
- Режа:
- 1. Маркетинг дастури (режаси), турлари ва унинг таркибий қисмлари.
- 2. Маркетингда стратегик ва тактик режалаштириш.
- 1. МАРКЕТИНГ ДАСТУРИ (РЕЖАСИ), ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
- Маркетинг дастури тор маънода корхонанинг бозорда аниқ фаолият кўрсатиш тамойилини ифодалайди.
- Маркетинг дастури кенг маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга йўналтирилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш жараёни деб қаралади.
- Маркетинг дастурини ишлаб чиқаришда кўп вариантлилик тамойилига амал қилади. Хизматни тузилишига биноан маркетинг дастурини ва режасини бир неча варинатлари: икки ёки уч, яъни минимал, оптимал ва максимал турлари бўлади.
- Маркетинг дастурлари йўналишига қараб юқори ва қўйи орган учун ишлаб чиқилади.
- Маркетинг дастурлари муддатига қараб қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга бўлинади.
- Айримлар эса икки хил дастур тузадилар, яъни узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар.
- Қамраб олаётган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга бўлинади.
-
- Объектга боғлиқлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин.
- Маркетинг дастурининг намунавий таркиби қуйидаги кўринишда бўлади:
- корхонанинг имкониятлари таҳлили (фаолияти, шарт-шароитлари, ресурслари, самарали натижага эришиш йўналишлари);
- корхонанинг ички ва ташқи муҳитини таҳлил қилиш;
- ривожланиш мақсадлари (ўсиш нуқталари)ни аниқлаш;
- ишлаб чиқариш ва юқори фойдага эришиш йўлларини аниқлаш;
- корхонанинг моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан самарали фойдаланишни кўзда тутадиган узоқ муддатли мақсадни аниқлаш (бозорни сегментини, маркетинг воситаларидан кенг фойдаланишни, бозорга кириш вақтини ва бошқаларни танлаш);
- режани ишлаб чиқиш (ишлаб чиқариш, молия, баҳо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошқаларни амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими);
- назорат қилиш.
- Маркетинг дастурини шакллантиришнинг 4 босқичи мавжуд:
- Таҳлил ўтказиш;
- Мақсадни аниқлаш, танлаш;
- Амалга ошириш воситалари;
- Назорат.
- 2. Маркетингда стратегик ва тактик режалаштириш
- Режалаштириш – бу турли шарт-шароитлар ва ҳолатларни баҳолаган ҳолда, мақсад, восита ва ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилиш тизимидир.
- Стратегик режалаштириш – бу корхонани истиқболда кўриш, корхонанинг иқтисодиётда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини ишлаб чиқишдир.
- Стратегик режалаштириш корхона фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги барча ҳаракатларнинг мақсадга мувофиқ йўналишини акс эттиради.
- Стратегик режалаштиришнинг асосий хусусияти – умумий равишда оператив ва стратегик назоратга таянишидир. Бу эса стратегияга тайинли давр мобайнида турли ўзгаришларни киритиш ва ташқи муҳит шароитларига мослашиш имконини беради.
- Стратегик режалаштириш жараёнини қуйидаги кетма-кетликда ишлаб чиқилади:
- фирма истиқболини таҳлил қилиш (ташқи хавф-хатарлар, имкониятлар, «фавқулодда» ҳолатларни вужудга келиш тенденциялари ва уларни бартараф этиш имкониятлари ўрганилади);
- рақобатбардошлик мавқеини таҳлил қилиш;
- стратегияни танлаш;
- диверсификациялаш йўлларини таҳлил қилиш.
- Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, унга қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари аниқланади.
- Тактика деганда яқин вақтга қўйилган мақсадларга эришиш бўйича ҳаракатлар режаси тушунилади. Бу ерда оператив режани ишлаб чиқиш асосий аҳамиятга эга. Бунда ким, нимани, қачон ва қаерда қилиши кераклиги белгилаб олинади. Бу режа стратегик режага қараганда қайишқоқроқ бўлади.
- Тактик режаларда умумий сотиш режаси, ҳар бир товар гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, даромадлар режаси, харажатлар режаси, фойда режаси, савдо учун зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланиш режаси, бозорнинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, корхона имкониятлари ва хавф-хатарлари ифодаланади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!! - ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!!
Do'stlaringiz bilan baham: |