Режа: Нормал нутқий ривожланишига эга бола нутқининг ривожланиш босқичлари ҳамда нутқни ташкил этувчи компонентларнинг тавсифи. Нутқ камчилигига эга бўлган мактабгача ёшдаги болалар учун махсус муассасалар тизими


Download 3.69 Mb.
Sana20.11.2023
Hajmi3.69 Mb.
#1788562
Bog'liq
1-taqdimot Логопедик текширувда анънавий ёндошув. Логопедик текширувнинг мазмуни ва моҳияти


1-мавзу: Логопедик текширувда анънавий ёндошув. Логопедик текширувнинг мазмуни ва моҳияти
РЕЖА:
1. Нормал нутқий ривожланишига эга бола нутқининг ривожланиш босқичлари ҳамда нутқни ташкил этувчи компонентларнинг тавсифи.
2. Нутқ камчилигига эга бўлган мактабгача ёшдаги болалар учун махсус муассасалар тизими.
Психологик адабиётларни таҳлили, болаларда биринчи нутқи функциясининг шаклланиши жараёни, яъни ҳаётининг дастлабки етти йилида (туғилишдан то мактабгача қадам қўйғунча қадар) нутқни мулоқат воситаси сифатида ўзлаштириш жараёнида учта асосий босқич юз беради.
Биринчи босқичда – бола ҳам атрофдаги катталар нутқини тушунмайди ва ўзи ҳам гапира олмайди, лекин бу босқичда кейинчалик нутқни эгаллашни таъминлаб берувчи шароит яратилади. Бу вербалдан олдинги босқич ҳисобланади.
Иккинчи босқичда – нутқнинг умуман намоён бўлмаслигидан унинг пайдо бўлишига ўтилади. Бола катталарнинг содда ибораларини тушуна бошлайди. Ва ўзининг дастлабки фаол сўзларини талаффуз қила бошлайди. Бу нутқнинг намоён бўлиши босқичдир.
Учинчи босқичда – эса етти ёшгача бўлган кейинги барча даврни қамраб олади, бунда бола нутқини эгаллаган бўлади ва атрофдагилар билан мулоқат қилиши даврида уни турлича ва кенг қўллай бошлайди. Бу эса нутқий мулоқатнинг рвиожланиш босқичи деб юритилади.
Нутқнинг ривожланиши ва юзага чиқишнинг ҳар бир босқичида жуда кўп сондаги ва турлича бўлган омиллар таъсири кузатилади.
Нутқ мулоқат воситаси сифатида, унинг жараёни сифатида коммуникатив фаолият ривожланишнинг маълум босқичида юзага келади. Унинг юзага келиши ва ривожланиши мулоқат қилиш ва бола ҳаётий фаолиятидаги умумий эҳтиёжлар билан шартланади.
Вербал бўлмаган мулоқат даври орасида ўзига хос ўтиш даври ажралиб туради, бу жараёнда бола гапирса ҳам бўлади, лекин у ҳам сўзларни ишлатишга интилмайди. Бола жуда кўп ҳафталар давомида ўз истаги билан нутқий мулоқатга киришмайди, балки нутқий мулоқатдан олдинги ҳолат даражасида қолади. Нима учун бундай ҳолат юз беради, нутқни тушунувчи ва керакли сўзларни артикуляциясини қайтарувчи болага гапириш учун нима тўсқинлик қилади. Фақатгина шерикнинг фаоллиги – катта кишининг ундаши – бола учун вазиятни тўлиқ ўзгарирувчи, уни нутқга ундовчи вазият ҳисобланади.
Болада фаол нуқтнинг юзага келиши, унга катталар томонидан таклиф қилинаётган ўзига хос ҳамкорлик даражасига етганлиги ёки етмаганлигига боғлиқ бўлади. Агар етарли даражага етган бўлса, ҳаётнинг биринчи йили якунида кичик бола ўзининг катталарга қаратилган илк сўзларини талаффуз қилади, кей ин эса неча йиллар давомида атрофдаги кишилар, дастлаб катталар билан, икки ёшдан сўнг эса бошқа болалар билан ўзаро ҳаракат учун вербал воситалардан фойдаланиш қобилиятини эгаллайди
Диолог натижасида бир бола бошқа болани ўйинга, машғулотга жалб этади, у билан алоқа ўрнатади. Афсуски, кўпинча ҳаттоки яхши гапирувчи болага ёмон киришларига гувоҳ бўлишга тўғри келади. Бунга жуда жиддий қарашга тўғри келади, чунки агар мулоқатга қобилият амалда ривожланмаса, у кейинчалик ҳам етарли бўлмай қолади.
Нутқ нуқсонини аниқ тушуниш учун нормадаги нутқий ривожланишнинг бутун йўналишини кетма – кет, аниқ тасаввур этиш керак бўлади. Нутқий ривожланишнинг ҳар бир босқични аниқ тасаввур қилиш, бу жараёндаги у ёки бу нуқсонини ўз вақтида англаш учун “сифатли ўсишининг ҳар бирига эътибор бериш керак”.
Тадқиқотчилар болаларда нутқнинг шаклланиши босқичнинг миқдорини ажратадилар, уларни турлича номлайдилар.
Болаларнинг нутқий ривожланишнинг қонуниятларини билиш нутқ нуқсонларини тўғри ташхис этиш учун муҳимдир. “Уч ёшли болани товушлар талаффузидаги камчиликларини бартараф этиш учун логопедга йўллаш керак эмас, чунки нормал нутқий ривожланишда ҳам бу ёшдаги болага айрим товшуларни хато талаффуз қилиш одатий холат” ҳисобланади. Онтогенез жараёнида болалар нутқи ривожланишнинг қонуниятларини билиш, болалар билан коррекцион тарбиявий ишларни барчасини тўғри ташкил этиш учун муҳимдир.
Нутқнниг ривожланиши жараёни ҳали тугаланмаган ёшда (2 ёшу 6 ой – 5 ёш) мутахассис бола нутқида нималар шакланиб бўлган кераклигининг нималар энди ривожланаётганлигини, қайси ҳолатлар яқин вақт давомида умуман кузатилмаслигининг чегерасини ўрнатиб олиши керак. Кичик ёшдаги боланинг нутқий фаолиятини бундай таҳлил қилиш ва баҳолашни нормал нутқий ривожланишда болалар нутқнниг шаклланиши ҳақидаги аниқ маълумотларга эга бўлмай туриб амалга ошириб бўлмайди.
5 ёшдаги болалар нутқининг тузилиш компонентларига чуқурроқ тўхталиб ўтамиз.
Иборали нутқ.Содда кенг тарқалган гаплар, мураккаб боғлиқликдаги 10 та сўздан иборат бўлган гапларни қўллай оладилар.
Нутқни тушуниш.Ўзларига қаратилган нутқнинг маъносини тушунадилар, атрофдагилар нутқни эътибор билан тинглай оладилар.
Луғат бойлиги.Ҳажми 3000 гача бўлган сўз умулаштирувчи тушунчалар (идиш – товоқлар, қийим, мебель каби) ҳосил бўлади. Сифатни предметларнинг белгилари ва сифатини кўп қўллайдилар: отланган сифатлар бола нутқида ҳосил бўлади.
Нутқнинг грамматик тузилиши.От ва сифатларни сон ва келишик қўшимчалари жиҳатидан, от ва сонларни мослай оладилар, сўзларни шахс-сон жиҳатдан туслай оладилар:
Товушларнинг талаффуз. Товшуларни ўзлаштириш жараёни тугаланади, нутқ умуман олганда соф ва аниқ бўлади, сўзларни товушлар билан тўлдириш, бойитиш, қофия танишга қизиқиш оратди.
Фонематик идрок. Фонематик эшитув етарли даражада яхши ривожланган сим – шим, тор – тур каби сўзларни ажрата олади; топширилган товушни сўзда мавжуд ёки йўқлигини аниқлай оладилар; сўздаги охирги ва биринчи товшуни ажратиб берадилар, маълум товушга сўз топа оладилар; нутқнинг темпи, тебри ва овоз баландлигини фарқлайдилар. Лекин, сўзни юқори даражада анализ ва синтез қилиш махсус ўқитишсиз ривожланмайди.

E’tiboringiz uchun raxmat

E’tiboringiz uchun raxmat


Download 3.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling