Режа: Олий нерв фаолияти. Олий нерв фаолиятининг турлари Рефлекс. Рефлекс ёйи. Олий нерв фаолияти
Download 79 Kb.
|
Rеja Oliy nerv faoliyati. Oliy nerv faoliyatining turlari Rеflе
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Одам олий нерв фаолиятларининг турлари
- 4. Рефлекс. Рефлекс ёйи.
Олий нерв фаолияти Режа: 1.Олий нерв фаолияти. 2. Олий нерв фаолиятининг турлари 3. Рефлекс. Рефлекс ёйи. 1.Олий нерв фаолияти. Одам хулқ - атвори, ақл идроки ва барча руҳий хусусиятлари олий нерв фаолияти бўлиб, у бош мия ярим шарлари пўстлоғида жойлашган нерв марказларининг функсиясидир. 2.Одам олий нерв фаолиятларининг турлари И.П.Павлов бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми нерв ҳужайраларининг қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучига, тарқалиш тезлигига ва уларнинг бир–бирига муносабатига кўра, одам олий нерв фаолиятини 4 турга ажратган. 1.Кучли, қўзғалиш тормозланишдан устун бўлган, мувозанатсиз тур (холерик). 2.Кучли, мувозанатлашган, ҳаракатчан тур (сангвиник). 3.Кучли, мувозанатлашган, кам ҳаракат тур (флегматик). 4. Кучсиз, мувозанатлашмаган, тормозланиш қўзғалишдан устун тур (меланхолик). 1. Холерик турга кирувчи болалар, тиниб-тинчимас, серҳаракат, жанжалкаш, арзимас нарсага йиғлаб, ўзидан-ўзи куладиган, хулқ-атвори мураккаб бўлади. Уларни тарбиялаш ва ўқитиш ота-она, мураббий ва ўқитувчилар учун қийинчилик туғдиради ва якка тартибда эҳтиёткорлик билан ёндашишни талаб этади. 2. Сангвиник турга кирувчи болалар, қобилиятли, зеҳнли, ишчан, ҳар бир ишни тезроқ бажаришга интилади, бошқалар билан муносабати яхши бўлади. 3. Флегматик турга кирувчи болалар қобилиятли, зеҳнли, ишчан ҳар бир ишни ниҳоясига етказиб шошмасдан секинлик билан бажарадилар. 4. Меланхолик турдаги болалар камҳаракат, ишёқмас, қўрқоқ, мустақил фикрга эга бўлмайди. Бу болаларни тарбиялаш, ўқитиш якка тартибда олиб борилиши лозим. 4. Рефлекс. Рефлекс ёйи. Рефлекс - ташқи ва ички муҳит та'сирига организмнинг жавоб реактсиясидир. Рефлекс марказий асаб тизимининг асосий ва махсус функсияси ҳисобланади. Одам организмининг барча фаолияти рефлекслар орқали амалга ошади. Масалан, оғриқни сезиш, қўл ва оёқларнинг ҳаракати, нафас олиш ва чиқариш кўзни юмиш ва очиш кабилар. Рефлекс икки хил бўлади: шартсиз ва шартли. Шартсиз рефлекс орқа мия ва бош миянинг қуйи қисмларидаги асаб марказлари иштирокида бажарилади. Шартсиз рефлекслар туғма бўлиб, улар кишининг ихтиёрисиз бажарилади. Шартли рефлекслар бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоқ қисмидаги асаб марказлари иштирокида юзага келади. Бу рефлекслар одам туғилган вақтида бўлмайди, кейинчалик ҳаётий тажрибалар, тарбия ва билим олиш, ҳунар ўрганиш натижасида ҳосил бўлади. Рефлекс ёйи. Ҳар бир рефлекснинг рефлекс ёйи бўлиб, у қуйидаги қисмлардан иборат: 1) ретсептор-тўқима ва органларда жойлашган бўлиб, ташқи ва ички муҳит та'сирини қабул қилиб қўзғатади; 2) сезувчи асаб толаси-ретсепторнинг қўзғалишидан ҳосил бўлган импулсни асаб марказига йетказади; 3) асаб маркази-мияда жойлашган сезувчи, оралиқ ва ҳаракатлантирувчи асаб ҳужайраларидан иборат; 4) ҳаракатлантирувчи асаб толаси-асаб марказидаги қўзғалишни ишчи органга етказади; 5) ишчи орган-мускул, без, қон томирлари, ички органлар ва ҳоказо. Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling