Режа: Стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид Хужжатлар тоифалари, стандарт турлари Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик Курилишда стандартлаштириш объектлари


Download 104 Kb.
bet1/5
Sana08.03.2023
Hajmi104 Kb.
#1252547
  1   2   3   4   5
Bog'liq
industrial referat usmonov l


Курилишда илмий техник таракиётини бошоратлаш ва режалаштириш


Режа:



  1. Стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши

  2. Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид

  3. Хужжатлар тоифалари, стандарт турлари

  4. Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик


Курилишда стандартлаштириш объектлари
Курилишда стандартлаштириш объектлари куйидагилардир:
Курилиш махсули (бинолар, иншоотлар ва уларнинг таркибий симлари); Узбекистон Республикаси Давархитекткурилишкуми руйхатномасидан жой олган саноат махсулотлари хамда ушбу махсулотларни яратиш, ишлаб чикариш ва ундан кулланиш йулларининг таъминловчи коидалар.
Курилишда стандартлаштириш объектлари куйидаги гурухларга ажралиб туради:
- ташкилий-услубият ва умумтехник коидалар;
- бинолар, иншоотлар ва уларнинг таркибий кисмлари;
- курилиш курилмалари ва буюмлари;
- курилиш ашёлари (материаллари);
- бино ва иншоотлар учун мухандислик ускуналари;
- курилиш-монтаж ишларини олиб бориш ва конструкциялар ясаш зарур жихозлар.
Курилишда стандартлаштирилиши зарар объектлар руйхати 1-сон мажбурий Иловада келтирилган.
Стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши
1. Стандартлаштириш ишларининг курилиш ва курилиш саноати сохаларидаги, шу жумладан лойихалаштириш ва конструкторлик ишлари сохаларида макбулмаром даражада ташкил килиниши, мувофиклаштиришини амалда таъминловчи орган Давархитекткури-лишкуми хисобланади. Узбекистон Республикаси курилиш сохасидаги стандартлаштириш тизимининг таркибий тузилиши 2- сон маълумотнома иловасида берилган.
2. Курилиш сохасидаги стандартлаштириш ишлари Давархи-текткурилишкуми томонидан техник кумиталар, корхона, бирлашма ва бошка манфаатдор ташкилотларнинг стандартлаштириш буйича асосий ташкилотларнинг истикболдаги иш дастурлари асосида тузилган йиллик стандартлаштириш режалари асосида олиб борилади.
3. Асословчи ва умумтехник талабларни белгиловчи стандарт-ларни ишлаб чикиш учун буюртмачи давлат бюджети хисобидан Давархитекткурилишкуми хисобланади. Стандартлаштиришга оид меъёрий хужжатлар буюртмачиси курилиш мажмуасининг тегишли турдаги махсулотларини (хизматларни) ишлаб чикарувчи ёки истеъмол килувчи корпорациялар, концернлар, треслар ёки курилиш сохасидаги ихтисослашган бошка тузилмалар хам булишлари мумкин.Ишларга маблаг сарфлаш буюртмачи маблаглари, шу жумладан шартнома асосида марказлаштирилган (жамланган) маблаг хисобидан амалга оширилади.
4. Узбекистон Республикасининг стандартлари ва техник шартлари техник кумиталар, стандартлаштириш буйича асосий ташкилотлари, корпорациялар, концернлар, ассоциациялар, трестлар ва курилиш сохасининг бошка ташкилотлари томонидан ишлаб чикилади.
5. Стандартлар ва техник шартларни ишлаб чикарувчилар уларнинг сифати ва ишлаб чикиш муддатлари учун амалдаги конунчиликка ёки ушбу ишларни бажариш юзасидан тузилган шартномаларга мувофик жавобгардирлар.
6. Техник кумиталар стандартлаштириш буйича техник куми-талар тугрисидаги намунавий низом УзР.Х.51-013-93 асосида ишлаб чикиладиган техник кумита тугрисидаги низом асосида, стандарт-лаштириш буйича асосий ташкилот эса стандартлаштириш буйича асосий ташкилот тугрисидаги намунавий низом УзР.Х.51-012-93 асосида ишлаб чикиладиган низомга мувофик фаолият курсатадилар.
7. Давархитекткурилишкуми амалдаги стандартлар, махсулотлар (жараёнлар, ишлар, хизматлар) учун техник шарт-шароитларни куриб чикади, тасдиклайди, амалга киритади, амалдан тухтатади (бекорлайди), уларга кушимчалар киритади, корхона стандартлари ва махсулотларнинг синовдаги туплами учун техник шартларни мувофиклаштиради, давлатлараро стандартларни Узбекистон Республикаси стандарти сифатида амалга киритади.
Махсулотлар (жараёнлар, ишлар, хизматлар) учун стандартлар ва техник шартларни Давлат руйхатидан Уздавстандарти утказади.
8. Давархитекткурилишкуми маъёриёт хужжатларини ишлаб чикувчи ташкилотлар руйхатидан утиш учун Уздавстандартига куйидаги хужжатларни такдим киладилар:
- жунатиш хати;
- меъёрият хужжатларини тасдиклаш тугрисидаги хужжатларнинг кучирма нусхаларини;
-2-таси узбек ва рус тилларида биринчи нусха булган меъёриёт хужжатининг 3 донасини.
Уздавстандарти сифатлик курсаткичларига экспертиза утказмаган холда 5-кун муддат ичида тасдикланган меъёриёт хужжатини руёхатга олади ва зарур булган такдирда хужжатнинг асл мохияти, конунчилик хужжатлари ва Уз ДСТга килинган ишораларнинг, хужжатнинг безалишининг тугрилигига оид эътирозлар билдиради.
Ушбу руйхатдан утказиш текинга амалга оширилади.
9. Давархитекткурилишкуми уз маъсуллик доираларида Узбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тугрисида”ги конунни амалда куллашга оид йцрикномалари ва изохномаларини куриб чикади ва тасдиклайди.
10. Махсулотларнинг синовдаги тупи учун техник шартлар махсулот чикарувчи корхонага рахбарлик килувчи юкори ташкилот томонидан тасдикланади ва корхона стандартлари сингари Давархитекткурилишкумида руйхатдан утказилади.
11. Корхона стандарти эгасининг розилиги билан ушбу техник шартлардан буюмнинг иш чизмалари билан биргаликда, худди шундай махсулот чикариш учун Давархитекткурилишкуми билан келишилган холда бошка корхоналар хам фойдаланишлари мумкин.
12. Курилиш сохасидаги стандартлаштириш ишларига услубий жихатдан рахбарликни умуман Узбекистон Республикаси буйича Давархитекткурилишкуми амалга оширади.
13. Курилишга ихтисослашган колрхоналар рахбари уз корхоналаридаги стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши ва ахволи юзасидан бевосита жавобгардирлар.
Бир идора тасарруфидаги корхоналар ёки корхоналар мажмуи стандартлаштириш булинмаларининг ташкил этадилар. Асосий стандартлаштириш ташкилотлари, ассоциациялар, концернлар билан биргаликда стандартлаштириш сохасидаги илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишларида иштирок этадилар.

Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling