Рус меъморчилиги


Download 2.46 Mb.
Sana05.11.2023
Hajmi2.46 Mb.
#1749005
Bog'liq
6.1 Рус арх-си (1)


4.3. Рус меъморчилиги

Рус меъморчилиги 2 даврга бўлиб ўрганилади, булар ХIV асрдан ХVII асргача ва ХVII асрдан ХIХ асргача бўлган архитектура даврлардир.
Х асрга келиб Шарқий Европа территориясида Рус давлати вужудга келган. Бу даврда сув йўллари бўйларида жуда кўп шаҳарлар, мустаҳкамланган истеҳком ва қалъалар қурилади. Х аср охири XI аср бошларида Киев Рус давлати ривожланишнинг юқори чўққиларида эди. 1036 – 1052- йилларда Рус шаҳарларида жуда кўп ибодатхоналар қурилади. Буларга мисол қилиб, Киевдаги София соборини ва бошқа бир қанча архитектура ёдгорликларини келтириш мумкин (4.12 - расм).





4.12-расм. Х - ХIII асрларда Рус давлати меъморчилиги.
1 - Киев Руси архитектурасида қурилиш усуллари ва структура типлари; 2 -Новгороддаги София собори, 1045 - 1052 йиллар; 3 - Х – Х IIасрларда Рус архитектурасида қурилиш усуллари ва структура типлари; 4 - Нерлидаги Покров ибодатхонаси, 1165 йил; 5 - Черниговдаги Пятнитекая черкови, ХIIаср охири - ХIII аср бошлари.


Марказлашган Киев рус давлатидан кейин, феодал тарқоқлик юзага келиб, архитектуранинг ривожланиш марказлари алоҳида феодал князлик
марказларига кўчади. ХII - ХIII асрнинг бошларида учта минтаќада архитектуранинг ривожланиши кузатилади, булар шимоли - ѓарбий (Новгород ва Псков), жануби — ѓарбий (Днепер бўйлари, Рязан ва Галитсо - Волин ерлари) ва шимоли - шарқий (Владимир - Суздал Князлиги).
Қурилиш усуллари ва конструкциялари. Рус давлатларига Византия империясидан христиан дини билан бирга уларнинг қурилиш усуллари ва конструктив системалари ҳам кириб келади. Ибодатхоналарнинг конструктив типлари хож - гумбаз системаси асосида ривожланади. Деворларни теришда ғишт, табиий тош ва оҳакли қоришма ишлатилади. Пойдеворлар 90 - 120 см чуқурликда бўлиб, асосан қум - тош ва оҳактошлардан бажарилади.
Москва давлати архитектураси, ХIV - ХVII асрлар. Бу даврларга келиб, тошдан қурилган бинолар қаторида, ёғоч архитектураси ћам ривожланиб, ўзининг юксалиш чўққисига чиқади (4.13 – 4.14 -расмлар).




4.13 - расм. Қадимги рус турар - жой бинолари ва уларнинг конструктив деталлари. 1-3 – режа ва умумий куриниш, 4-деразага ишлов бериш, 5-балкон, 6-коньёкнинг деталлари, 7-кровли, 8-карниз деталлари

4.14-расм. Қадимги рус архитектурасида ёѓочдан тайёрланган диний иншоотларнинг конструктив шакллари. 1-икки ќияли оддий черков биноси. 2-Черков ва ќўнѓироќ иншоотлари. 3-Ёпма конструкцияси бочка ва кубсимон бўлган черков иншоотлари. 4-Черков биноси ќирќими


Кўриб чиқилаётган замон меъморчилиги асосан уч даврга бўлинган: эрта Москва, Новгород ва Псков меъморчилиги (XIV - XV аср урталари); XV асрнинг иккинчи ярми ва ХVI асрларда Москва меъморчилиги; ХVII аср архитектураси. 4.15 - 4.17- расмларда бу даврлар архитектурасидан мисоллар келтирилган.

4.15 - расм. ХII - XV аср ўрталарида Москва, Псков ва Новгород архитектураларининг тектоник хусусиятлари ва структуравий типлари.
1- уч парракли ёпма, 2- ибодатхона режаси, 3-Василий ибодатхонаси, 4- зина гумбазли ибодатхоналар, 5-Успенский собори





4.16 - расм. XV -XVII асрларда Москва давлати архитектурасида структура типлари ва тош бинолар конструкциялари



4.17 -расм. Рус меъморчилиги йўсинидаги ибодатхона


XVIII асрнинг бошлари ва ХIХ асрда Россияда кечки феодализм даврида капиталистик шаклланишлар юзага келади. Бу даврда ижтимоий ва ѓоявий ривожланиш ўзининг янги шаклларига кира бошлайди, черковнинг роли жамиятда сустлашиб, давлат идораларининг таъсири кучая боради. Фан, маданият, техника, архитектура ва бошқа сохалар ривожланиб ўзининг янги босқичига чиќади. Жамоат архитектураси ривожланади.
Россия архитектурасининг бу даври иккига бўлиниб ўрганилади: биринчиси XVIII асрнинг ўрталари - рус бараккосининг юзага келиши ва ривожланиши; иккинчиси - XVIII асрнинг охирлари ва ХIХ асрнинг бошлари - классицизм архитектурасининг ривожланиши.
Қурилиш усуллари ва конструкциялари. Асосий қурилиш материаллари бўлиб ёғоч ва ғишт хазмат қилган. Ёғочдан самовий конструкциялар ишлаб чиқилган. Х1Х асрнинг бошларида метал конструкциялар ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Ўша давр архитектурасидаги конструктив системаларни 4.18- расмда кўриш мумкин.

4.18 расм. XVIII асрнинг охирлари ва ХIХ асрнинг бошларидаги Рус архитектурасида ќўлланилган конструкциялар


Барокко ва классицизм услубига мансуб бўлган архитектура ёдгорликларини 4.19 - расмда келтирилган.
1
2
3
4.19 - расм. XVIII аср ва ХIХ асрнинг бошларида қурилган архитектура ёдгорликлари. 1 - Царское селодаги катта сарой, арх. В. В. Рацелли, 1752 - 1757 -йиллар. 2 -Петербургдаги қишки сарой, арх. В. В. Рацелли, 1754 – 1764- йиллар. 3- Петербургдаги Биржа биноси, 1804-1810- йиллар
Мустаќил ишлаш учун савол ва топшириќлар

ХVваХVI асрдаги Италия меъморчилиги тўѓрисида фикрингизни билдиринг.


Италияда уйғониш даврининг ќурилиш тизимларини изоћлаб беринг.
Италияда уйғониш даврида барпо этилган бинолар ва архитектура комлексларига мисоллар келтиринг.
Баракко меъморчилиги тўгрисида фикрингизни билдиринг.
Рус меъморчилиги тўѓрисида нималарни биласиз?
Москва давлати архитектураси бўйича фикрингизни билдиринг.
Download 2.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling