Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!


Download 48.48 Kb.
bet1/3
Sana09.11.2023
Hajmi48.48 Kb.
#1760108
  1   2   3
Bog'liq
маънавият хисобот

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги Мустақиллик дарслари онлайн шаклда ташкил этилмоқда


Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети “Телекоммуникация технологиялари” йўналиши талабалари иштирокида “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида онлайн шаклда “Мустақиллик дарси” бўлиб ўтди.
ZOOM дастури орқали ўтказилган мулоқотда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Шербек Норматов сўзга чиқиб, талаба-ёшларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрами ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан муборакбод этди.
Мулоқот давомида талаба-ёшларга мустақиллик тушунчаси, унинг маъно-мазмуни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.



Жорий йилнинг 28-29 сентябр кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан, “Директор кубоги” футбол мусобақаси бўлиб ўтди.


Қизғин руҳда ўтказилган мусобақада раҳбар-ходимлар жамоаси 1-ўринни, Дастурий инжиниринг кафедраси жамоаси 2-ўринни, Ахборот технологиялари кафедраси жамоаси 3-ўринни эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари филиал директори кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.









ТАТУ Қарши филиали талаба-ёшлари ўртасида “Устозим ўгити - камолотим калити” шиори остида онлайн танлов эълон қилинади.
1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан талаба-ёшлар илмий ва шахсий инсонийлик камолотида муҳим ўрин тутган олий таълим даргоҳидаги устозларига бағишланган видеоролик кўринишда самимий тилакларини изҳор этиши лозимлиги танловнинг асосий шартларидан бири бўлиши муҳимлиги таъкидланди.

Download 48.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling