Ш А Р Т Н О М А № ____
Андижон т. ____.___________. 2018 йил.
Ўз Низоми асосида фаолият юритувчи «TARMOQ XAMROHLARI» Масъулияти чекланган жамияти номидан раҳбари А.Абдуллаев бир томондан, ( кейинги ўринларда “Ижрочи” деб юритилади) ва ўз Низоми асосида фаолият юритувчи _________________________________ номидан ___________________________________ иккинчи томондан, ( кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар.
ШАРТНОМА МАҚСАДИ.
1.1.Ушбу шартнома бўйича «Ижрочи», «Буюртмачи»нинг топшириғига кўра мазкур шартноманинг № 1-ИЛОВАда келишилган хизматларни кўрсатиш мажбуриятини олади, «Буюртмачи» эса ушбу кўрсатилган хизматлар учун хақ тўлаш мажбуриятини олади.
ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
2.1. Мазкур шартноманинг умумий баҳоси 1 200 000 сўмни ташкил қилади.
«Буюртмачи» томонидан шартнома баҳосини тўлаш, «Ижрочи»нинг мазкур шартномада кўрсатилган хисоб-китоб хисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
2.2. «Буюртмачи» шартнома имзолангандан сўнг, 5 (беш) банк иш куни ичида «Ижрочи»га мазкур шартнома умумий қийматининг 15 % ни олдиндан (аванс) тарикасида ва колган 85 % эса бажарилган ишлар тўғрисидаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган кундан 5 (беш) банк иш куни ичида тўловни амалга оширади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
3.1. «Ижрочи» нинг мажбуриятлари:
3.1.1. Хизматларни лозим бўлган сифатда бажариш.
3.1.2. Хизматларни мазкур шартноманинг 2.1-бандида белгиланган муддатда тўлиқ ҳажмда кўрсатиш.
3.1.3. «Ижрочи» хизматлар кўрсатиш жараёнида, шартнома шартларидан ишларнинг сифатини ёмонлаштирадиган четга чиқишга йўл қўйган бўлса, «Буюртмачи»нинг талабига асосан барча аниқланган камчиликларни 3 кун ичида текинга бартараф этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |