Шарқ алломаларининг адабий меросларида муддарислар меҳнати тўғрисида баён этилган падагогик фикрлар


Download 59.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1549614
Bog'liq
Topshiriq № 1


Топшириқ № 1. Саволларга ёзма жавоб беринг.
Шарқ алломаларининг адабий меросларида муддарислар меҳнати тўғрисида баён этилган падагогик фикрлар.
Режа:
1. Марказий Осиёда ибтидоий жамоа давридаги бола тарбияси.
2. Ислом маърифат цивилизациясининг таълим-тарбияга таъсири.
3. Қуръони Карим ва Ҳадисларда ахлоқ-одоб, иймон, оила мустаҳкамлиги, ота - онага ҳурмат масалалари.
Табиатнинг олий маҳсули, сиймоси инсон ўз ақл-заковати билан ўзини ҳимоя қиладиган мустақил, эркин қилиб яратилган. Шунинг учун табиат ҳодисалари, жараёнларини ўрганиш улардан яшаш учун оқилона фойдаланиш асосида инсонлар секин-аста маданийлашуви, ижтимоийлашуви асосида маънавий қадриятлар шакллана бошлаган, ривожлана бошлаган. Илк даврларда таълим ёшларга, ота-оналарнинг яшаш учун табиатдан фойдаланиши, уй-рўзқор юритиш, ўзаро ва табиатга муносабат ахлоқи, одоби сифатида шакллана бошлаган бўлса, билимлар ҳажми кенгая бошлагач, махсус тарбиячиларга эҳтиёж туғила бошланган. Маълум қабила, элат, миллат миқёсидаги таълим-тарбия қоидалари мажмуаси контсепцияларида кўп ҳолларда алоҳида кишилар томонидан такомиллаштирилган. Шунинг учун ҳам таълим контсепцияларида маълум муаллифнинг номи билан боғланмайди.
Антик педагогикада табиатга, атроф-муҳитга ўзаро онгли муносабатларда, ахлоқий муносабатлар мажмуаси бўлган донишмандлик педагогикаси шаклланган. Бу вақтларда тарбиянинг бош мақсади ҳам ёшларда донишмандлик сифатларини шакллантириш бўлган. Донишмандлик педагогикасида ёшларда меҳнатсеварлик маънавий - ахлоқий сифатлар билан уйғун ривожлантирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги илгари сурилган. Бу педагогик қарашлар машҳур «Авесто» (эр.ав. 7 аср) асарида ва қадимги Хитойнинг Даос мактаби (эр.ав. 3 аср) тажрибаларида акс этган эди. Эрамиздан аввалги 2 асрларга келиб Ўрта Осиё, қадимги Ҳиндистон педагогикасида сахийлик, софдиллик, инсон қалби тушунчалари илгари сурилган.
610 йилларга келиб яратилган Ислом динининг муқаддас китоби «Қуръони Карим»да инсон моҳияти тўла очиб берилиб, комил инсон тарбияси бош мақсад қилиб қўйилган эди. «Қуръони Карим»даги таълим - тарбияга оид улуғ хазина Ал-Бухорий ҳазратларининг Ҳадисларида берилади. Жумладан, (38-ҳадис) ”Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшилангиз”: (626-ҳадис) ”Ҳар бир гўдак Ислом табиатида туғилади, сўнг ота-онаси уни ё яҳудий қилади, ё насроний қилади, ё мажусий қилади”: (136-ҳадис) ”Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос беролмайди”.
Таълим – тарбия, инсоний муносабатларнинг фалсафий асослари тасаввуф илмида очиб берилади. Шу жумладан Ислом оламининг муқаддас китоби «Қуръони Карим»да ҳам комилликнинг бешта тамойили комилликка эришиш учун талаб этилади.
1. Меҳнатим муҳаббатим.
2. Маърифатим сармоям.
3. Диним ақлим.
4. Илмим қуролим.
5. Сабру қаноат либосим.
9-15 асрлар Марказий Осиё маънавий маданияти ривожида муҳим давр ҳисобланади. Шу боис файласуф, тарихчи, педагог, математик олимлар бу давр маданий-маърифий мероси ҳақида қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борганлар.
Педагог – олимларнинг Шарқ мутафаккирлари ижодида таълим-тарбия, шахс маънавий камолоти масалаларига бағишланган илмий тадқиқотларнинг педагогика фани ривожида муҳим ўрни бор. Лекин улар алломалар меросида олға сурилган таълим-тарбия масалаларини ёритишда миллийлик тамойилидан келиб чиққан ҳолда ёндашмадилар.
Аслида Марказий Осиё алломаларининг таълим-тарбияга оид қарашларида маънавий қадриятларга бўлган эътибор асосий ўринда турадики, бу бевосита инсон камолотини шакллантиришга омил бўла оладиган ҳодисадир.
Шарқ Ренессанси деб ном олган 9 -15 аср Марказий Осиё маънавий маданиятининг энг юксакликка кўтарилган, бой даври бўлиб, бу даврда илм-фаннинг икки йўналиши (биринчиси) инсон учун табиий фанлардирки, у ақл кўзи билан эгалланади, (иккинчиси) бу фанлар инсон томонидан (бошқа) кишилардан тақлид қилиб ўрганилади, улар асосида шариат қонунлари ётади. Бу фанларнинг асосини Қуръонда ва Суннада бўлга Аллоҳ ва унинг элчисининг олдиндан белгилаб берган йўл-йўриқлари ташкил этади.
Бу даврда Шарқ маданиятини умуминсоний қадрият даражасига кўтариш маркази ”Маъмун академияси” (9 аср, Бағдод, ”Байтул ҳикма”) ташкил этилди. Академия илмий ижодкорлари фаолиятида Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари моддий ва маънавий маданиятининг қўшилиши асносида ҳозирги Марказий Осиё маданиятининг махсус бир-биридан ажратилмаган кўп қиррали қоришиқ тури вужудга келди. Бундай кўп қиррали илмий қадриятларнинг мадонга келишида ватандошларимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (780-850), Аҳмад ал-Фарғоний (247-861), Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Марвазий (9 аср), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Абу Райҳон Беруний (973-1050) ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлган.
Шарқ мутафаккирларининг маънавий маданият соҳасига қўшган улушлари ниҳоятда бой бўлиб, мазмунан қадриятларнинг барча йўналишларини қамраб олганлиги билан характерланади. Улар:
ақлий маданиятни шакллантириш билан боғланга қадриятлар;
маънавий-руҳий қадриятлар;
ижтимоий-сиёсий қадриятлар;
бадиий-нафис қадриятлар;
диний қадриятлар тарзида ўз ифодасини топган.
Форобий педагогик қарашларини, таълим-тарбия ҳақидаги таълимотини ўрганишда инсон хислатлари тўғрисидаги фалсафий фикрлари ниҳоят муҳим аҳамият касб этади. Форобий ўзининг фалсафий қарашларида одамнинг тузилишини, руҳиятини, маданий ва маънавий оламини ўрганишга аҳамият беради. Унинг таълимотида, инсон барча бошқа жисмларда бўлмаган қобилият ва кучга, руҳий қувватга, ақл ва сўзлаш қобилиятига эгалиги бу куч уни табиатдаги бошқа жисмлардан ажратиб туриши ва унинг устидан ҳоким бўлиш имкониятини берганлиги намоён бўлади.
Форобий бу дунёқарашида нарса-ҳодисаларни билиш, инсон ақлини билим билан бойитиш уни илмли, маърифатли қилиш учун хизмат қилувчи руҳий жараёнларга алоҳида эътибор беради. У ўзининг ”Бахт-саодатга эришув ҳақида”, ”Фанларнинг таснифи”, “Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида”, ”Илмлар ва санъатлар фазилати” каби коплаб рисолаларида инсоннинг маънавий ривожланиши илм-маърифатга боғлиқлигини таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний билим умуминсоний қадриятларни ўрганишнинг калити эканлигини алоҳида таъкидлайди. Илм-маърифатли одам жамият тақдири, инсонлар тақдири учун курашувчан, барча ёмонликлардан узоқдир. ”Илмнинг фойдаси очкўзлик билан олтин-кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун зарур нарсаларга эга бўлишдир”
Умуман, Абу Райҳон Беруний илм-фаннинг буюк ҳомийси ва мухлиси сифатида мамлакатнинг ободончилиги илм-фаннинг гуллашида, одамнинг бахти эса унинг билим ва маърифатида деб билди. Яратган асарларида у таълим-тарбияга доир шеър ва ҳикматлардан мисоллар келтириб, улар орқали ҳар бир инсон ўз қалбининг фармойишига кўра хайр-эзгуликка интилиши, сунъий обрў, шуҳрат қозониш учун мурувват ва шарофат кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг ”Қутадғу билиг” асарида ақлий, ахлоқий, меҳнат, жисмоний ва нафосат тарбиясига доир фикрлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. У инсонни улуғлайди. Унинг фикрича, инсоннинг улуғлиги ақл-идроки, сўзлаш қобилияти, билими, уқуви, ҳунарга эгалигидадир. Адиб ўқув ва билимни фарқлайди: ўқув туғма равишда инсон руҳиятида мавжуддир, билим эса ўқиш-ўрганиш ва меҳнат туфайли эгалланади. Агар уларнинг ҳар иккиси ўзаро бирлашса, инсоннинг қадри ортади:
Заковат қаерда бўлса, улуғлик бўлади,
Билим кимда бўлса, буюклик бўлади.
Заковатли уқади, билимли билади,
Билимли, заковатли тилакка етади.
Юсуф Хос Ҳожиб таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқ ҳолда бўлишини тавсия этади, ўғил болаларнинг бир неча санъат турларини ва ҳунарларни тугал ўрганмоғи лозимлигини таъкидлайди. Бу, уларнинг келажак ҳаётлари, жамият ривожи учун зарурлигини айтади.
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш, улар тарбиясини самарали амалга ошириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Бу эҳтиёж тарбия борасида орттирилган тажрибалар тўплангандан кейин ўша тажрибаларни умумлаштириш, ёшлар тарбияси ҳақида қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо этади.
Аввало педагогиканинг назарий куртаклари фалсафа негизида пайдо бўлади. Таълим-тарбия масалалари ҳамиша мутафаккир, ёзувчи, олимлар хаёлини банд қилиб келган. Улар ўзларини бола тарбияси, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш ҳақидаги ёрқин мулоҳазалари билан педагогик фикрлар равнақига улуш қўшганлар. Масалан: Низомулмулкнинг «Сиёсатнома», Носир Хисравнинг «Саодатнома», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул-Ҳақойиқ», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб - ул қулуб», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарлари бевосита одоб, ахлоққа дахлдордир.
Бу асарларда инсонпарварлик, ҳалол меҳнат, дўстлик, чин муҳаббат, садоқат каби юксак ахлоқий фазилатлар ўз аксини топган. Ёш авлодларда илмий дунёқарашни шакллантириш ҳамма даврларда миллатнинг илғор кишилари диққат марказида бўлиб келган.
Кайковуснинг «Қобуснома», 4 асрда яшаб ўтган ҳинд файласуфи Бейдабонинг «Калила ва Димна» асарлари, «Рамаяна», «Маҳобхорат» достонлари, Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Жомийнинг «Баҳористон», Аҳмад Донишнинг «Ўғилларга насиҳат», бундан ташқари Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, «Чор дарвеш», «Минг бир кеча» китоблари ҳам қимматбақо маънавий-маданий мерос бўлиб, Шарқу ғарб халқлари минг йиллар мобайнида булардан баҳраманд бўлганлар ва комиллик тоғрисида унинг қирраларини ёритиб берганлар.
Ўрта асрда Яқин ва Ўрта Шарқда диний ўқув муассасалари - мадрасалар таълим ва фан марказлари бўлган. Ўзбекистонлик, Россиялик ва чет эл шарқшунос тадқиқотчилари томонидан мадраса туридаги ўқув муассасалари айнан Марказий Осиёда юзага келгани ва шу ердан бошқа мамлакатларга тарқалгани исботланган.
Сомонийлар даврида (10 аср) фақат Самарқанднинг ўзида 20 га яқин мадрасалар мавжуд бўлган. Абу Али ибн Сино (980-1037) ўзининг «Донишнома» («Билимлар китоби») номли асарида мазкур мадрасаларда фақат мусулмончиликка оид билимлар берилибгина қолмай, балки дунёвий илмлар ҳам ўрганилганлиги, илмий тадқиқотлар олиб борилганлиги, уларнинг негизида илмий мактабларнинг юзага келганлиги қайд этиб ўтилади. Ўз даврида мадрасаларда ўқитилиши йўлга қўйилган фанларни Абу Али Ибн Сино қуйидаги тизимлар бўйича ажратади: одоб (хулқ этикаси), астрономия, тиббиётшунослик, тил ва унинг грамматикаси, фикх (мусулмон қонунчилиги). Аллома томонидан таклиф этилган тарбия турлар эса қуйидагилардан иборат:
1) ақлий тарбия;
2) жисмоний соғломлаштириш;
3) эстетик тарбия;
4) маънавий тарбия;
5) ҳунарга ўргатиш.
Абу Али Ибн Сино томонидан таклиф этилган тарбия турлари Марказий Осиёда Уйғониш давридаги таълимнинг инсонпарварлик ва шахснинг баркамол ривожланиши борасидаги ғояларига асосланган эди, дейишига имкон беради.
Шарқдаги Уйғониш даври Шарқ мутафаккирлари - Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийлар ўзларининг таълимий қарашларида биринчи ўринга инсон шахсини қўядилар ҳамда болаларни ҳар томонлама, жисмоний ва эстетик камолотга эришишлари, шунингдек, тилларни билишларини зарур деб ҳисоблайдилар. Ақлий таълимни ташкил этувчи фанлар сирасига математика, астрономия, механика ва табиатшунослик каби табиий-илмий фанларни киритадилар.
Алломалар болага ҳурмат билан муносабатда бўлиш ғоясини илгари сурадилар, схоластик ўқитиш ва қатъий интизомга қарши чиқадилар. Уларнинг фикрича, ўқиш болада билимларга қизиҳишни уйғотиши керак.
Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг (1394-1449 йиллар) Самарқанддаги фаолияти 14-15 асрларда мадрасаларнинг фанлар ривожини таъминловчи марказлари вазифасини бажарганлигини кўрсатади. Муҳаммад Тарағай Улуғбек Самарқанднинг ҳукмдори бўлиши билан бирга астроном, математик ва тарихчи сифатида машҳур бўлган. Шунингдек, алломанинг моҳир педагог ҳам бўлганлигини тарихий далиллар қайд этади. Чунончи, аллома кўплаб истеъдодли ёшларни тарбиялаган. У одамлар, айниқса ёшларнинг илмий билимларни ўрганишларига катта аҳамият берган.
Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling