1-мавзу: Коррекцион (махсус) педагогика


Download 138.5 Kb.
bet1/9
Sana04.05.2023
Hajmi138.5 Kb.
#1426088
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу Коррекцион (махсус) педагогика


1-мавзу: Коррекцион (махсус) педагогика
Режа:

  1. Коррекцион педагогиканинг ривожланиши, предмети.

  2. Коррекцион педагогиканинг вазифалари ва категориялари.

  3. Аномал болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар.



Коррекцион педагогиканинг предмети ва моҳияти. Ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади.

Илмий тушунча сифатида “махсус педагогика” (коррекцион педагогика) педагогика фанида расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. Узоқ вақт давомида педагогикада “дефектология” тушунчаси қўлланиб келинган.


Махсус педагогика таркибига қуйидаги соҳалари киради:

Педагогик луғатда “коррекция” (юнонча “correctiio” – “тузатиш”) тушунчаси педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланиш камчиликларини тузатиш (қисман ёки тўлиқ) сифатида тушунилиши таъкидлаб ўтилади.




Ижтимоий жамият тараққиёти тарихи аномал болаларга бўлган инсонпарварлик муносабатининг узоқ вақт давомида эволюцион тарзда шаклланиб келганлигини кўрсатади.


Қадимги Спартада ривожланиши ва ҳулқида нуқсони бўлган болалар қатл қилинган. Қабилаларнинг бошлиқлари бола туғилганда уни синчиклаб кўриб, унинг бирорта нуқсонга эга ёки эга эмаслигини аниқлашарди. Нуқсонли бола Тайгет жарлигига ташлаб юборилган (эр.ав. IV-V асрлар).
Ўрта асрларда Европада бола ривожланишидаги ҳар қандай нуқсон ёвуз кучларнинг “намоён бўлиши” сифатида қабул қилинган, руҳий касалликларга эга кишилар инквизиция гулханида ёндирилган.
Уйғониш давридан ХIХ асрнинг ўрталаригача Европада дефектология фани ва амалиёти ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ижобий ижтимоий муносабат шаклланди. Уларга нисбатан инсонпарварлик ёндашуви илк бор француз шифокори, руҳий касалликлар турларининг асосчиси Филипп Пинел (1745-1826 йиллар) томонидан илгари сурилган. Ақли заиф болаларни махсус усуллар ёрдамида ўқитиш ва тарбиялаш ғоясини Иоган Генрих Песталоцци (1746-1827 йиллар) томонидан асосланди.
1918 йили Россияда биринчи махсус таълим муассасаси (В.П.Кашенко уйи) ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасида коррекцион педагогика (дефектология)нинг ривожланиш тарихи Россия дефектология фани билан узвий боғлиқ. Айни вақтда республикада аномал болалар учун махсус таълим муассасалари (кўзи ожиз ҳамда кар болалар учун мактаб-интернатлар, ақли заифлар учун ёрдамчи мактаб-интернатлар) фаолият олиб бормоқда. 1967 йили Низомий номидаги ТДПУ Педагогика ва психология факультетида дефектология бўлими очилиб, педагог-дефектологларни тайёрлаш йўлга қўйилди.



Download 138.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling