1-мавзу: Коррекцион (махсус) педагогика


Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш


Download 138.5 Kb.
bet7/9
Sana04.05.2023
Hajmi138.5 Kb.
#1426088
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу Коррекцион (махсус) педагогика

Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш. Руҳий ривожланиши ортда қолган болалар предметларни ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларнинг тахминан 50 фоизини ташкил этади. Руҳий ривожланишда ортда қолиш болалар ривожланишининг аномал кўрсатгичи сифатида ХIХ асрнинг 50-йиллардан ўрганила бошланди.
Руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ўзига хос хусусиятларга эга. Улар мактабда таълим олишга тўла тайёр бўлмайдилар, мустақил равишда ҳисоблашни, ўқишни, ёзишни ва мактаб тартиб-қоидаларига амал қилишни ўргана олмайдилар. Бундай болаларда руҳий толиқиш кузатилиб, тез чарчаш, иш бажариш қобилиятининг пасайиши, бошлаган ишини охирига етказмаслик ҳолатлари кузатилади. Кўпинча бошлари оғрийди.
Руҳий ривожланиши ортда қолган болаларнинг хулқи ҳам ўзига хос. Ўзларини мактабгача ёшдаги болалар каби тутишади. Уларда ўқишга нисбатан қизиқиш йўқ ёки жуда паст. Ўйин улар учун асосий фаолият тури саналади.
Баъзан руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар “ақли заиф” сифатида қабул қилинадилар. Бу тўғри эмас. Чунки улар оддий билимларни ўзлаштириш, ҳисоблаш кўникмаларини эгаллашда қийинчиликларга дуч келиш билан бирга шеър, эртакларни эслаб қоладилар. Бундай хусусият ақли заиф болаларда кузатилмайди.
Кўпчилик ҳолларда руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар оммавий умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладилар. Улар билан индивидуал коррекцион ишлар олиб борилмайди. Натижада улар предметларни ўзлаштира олмайдилар.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 60-йилларида руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар билан махсус педагогик ишлар амалга оширила бошланди. Ҳозирги кунда бундай болалар учун мактаб интернатлар ва махсус таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга уларни оммавий умумий ўрта таълим мактабларда ташкил этилган коррекцион-ривожлантирувчи синфлардаўқитиш йўлга қўйилган.
Болаларни махсус таълим муассасаларига қабул қилиш психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосаси бўйича ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилигига кўра амалга оширилади. Синфлар 12 нафар ўқувчидан иборат бўлади.
Руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, ижтимоий мослаштириш ва ўрганиш муаммолари коррекцион (махсус) педагогиканинг муҳим соҳаси – олигофренопедагогика (юнонча “olygos” – кам, “phren” – ақл) томонидан ўрганилади.
Руҳий ривожланишда нуқсоннинг келиб чиқиши бош мия фаолиятини ишдан чиқарадиган экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар билан боғлиқ.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) томонидан ақли заифликнинг тўрт даражаси кўрсатилган. Яъни: сезилмас (кам), ўртача, оғир ва чуқур даражалар.
Ақли заиф болалар оила ёки соғлиқни сақлаш тизимига қарашли махсус яслиларда тарбияланадилар. Уларда ўқитиш махсус болалар боғчасидаги каби махсус дастур бўйича олиб борилади. Мактаб ёшидаги ақли заиф болалар махсус мактабларда ўқитиладилар, бу ерда ўқитиш ДТСга мувофиқ махсус дастур бўйича ташкил этилади. Бундай мактабларда умумий ўрта таълим фанлари (она тили, ўқиш, математика, география, тарих, табиат, физкультура, расм, мусиқа, чизмачилик) билан бирга махсус коррекцион фанларни ҳам ўқитилади. Махсус мактабларда меҳнат таълими муҳим ўрин эгаллаб, IV синфдаёқ касбий хусусиятни намоён қилади. Тарбиявий ишларни ташкил этишга ҳам катта эътибор қаратилади.



Download 138.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling