Шароф Рашидов номидаги


Download 157.5 Kb.
bet1/7
Sana06.04.2023
Hajmi157.5 Kb.
#1277901
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Кенгаш материаллари,оргинал




Шароф Рашидов номидаги
Самарқанд Давлат университети


У р г у т ф и л и а л и


К е н г а ш и м а т е р и а л л а р и


2022 – 2023 ўқув йили
Иккинчи йиғилиш.

2022 йил 28 октябрь



Ургут - 2022 йил


1
Самарқанд Давлат университети Ургут филиали Кенгашининг № 2 – сонли йиғилиш материаллари ва баённомаси


Ургут ш. 28.10. 22 йил.
Кенгаш йиғилиши филиал директори, геог.ф.д.доц.Қ.Ярашев раислигида ўтказилди.Кенгашга филиал профессор –ўқитувчилари тўлиқ жалб этилдилар.Кенгашда кворим тўпланганлиги сабабли Кенгаш йиғилишини очиш ҳақидаги таклиф овозга қўйилди.
Овозлар натижаси.

Розилар – 100 %


Қаршилар – йўқ
Бетарафлар - йўқ.

Кенгаш йиғилиши очиқ деб эълон қилинди. Кенгаш аъзоларига кун тартибини тадиқлаш бўйича таклиф берилди, таклиф ва эътирозлар бўлмаганлиги учун кун тартибини тасдиклаш овозга қўйилди.


Овозлар натижаси.


Розилар – 100 %
Қаршилар - йўқ
Бетарафлар йўқ.

Кворум етарли,Кенгаш йиғилишига таклиф этилган барча профессор – ўқитувчилар ташриф буюрганлар.Шунга кўра Кенгаш йиғилишини бошлаверсак бўлади.Кун тартибидаги масалаларни бирма – бир чиқамиз.


Кенгаш кун тартиби:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПК – 6300 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ва филиал олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида.

СамДУ Ургут филиали ёшлар билан ишлаш,


маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи П.Қаҳҳоров

2.Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш конспцияси ҳамда таълим тизимини кўрсаткичларда белгиланган вазифалар ижроси,ютуқлармуаммолар ва ечимлар.


СамДУ Ургут филиали ўқув ишлари


бўйича директор ўринбосари, доц.Ш.Бердиев

3.Филиалда олиб борилаётган илмий - тақиқот ишларининг кафедралар бўйича ҳолати,унга маблағ жалб этиш(Республика грантларига қатнашиш) тўғрисида.


Кафедра мудирлари:

4.Ҳар хил масалалар:


4.1.Филиал профессор ўқитувчиларининг иш ҳақидан 1% пенсия фондига ўтказиш тўғрисида.


СамДУ Ургут филиали директори,
география фанлари доктори. доц. Қ.Ярашев

Кун тартибидаги биринчи масалага ўтамиз. “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПК – 6300 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ва филиал олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида”,- СамДУ Ургут филиали ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи П.Қаҳҳоровга сўз берилди. У ўз маърузаси давомида Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 63 00-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таминлаш мақсадида ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети Ургут филиалида “Янги 2022-2023-ўқув йилида ёшлар тарбияси, уларни қўллаб-қувватлаш ва маънавий-маърифий ишлар тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 2022 йил 15 сентябрдаги 1-сонли буйруғи асосида Самарқанд Давлат университети Ургут филиалида 2022-2023 ўқув йили давомида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида амалга ошириладиган вазифалар бўйича иш режа лар тузилганлигини билдириб ўтди. Тузилган иш режанинг 10-бандида белгиланган“ Октябр – Устоз ва мураббийлар ойлиги” доирасида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ургут филиалида 1-октябр - ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда Самарқанд Давлат университети профессорлари ва Ургут туман ҳокимининг маънавий – маърифий масалалар бўйича ўринбосари Асқар Матлабов ҳамда 154 – мактаб педагогик жамоаси,ўқувчилари тўлиқ иштирок этдилар.


Шу билан биргаликда режанинг 20-бандига асосан Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун “21 – Октябр” тил тил байрами ифатида кенг жамоатчилик билан бигаликда байрамона тарзда ўтказилди.Шунингдек, филиал жамоси 21-октябрь куни ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этдилар. Шу билан биргаликда филиал ўқув биносида “Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли” мавзусида илмий,маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир сўнгида талабаларнинг талабаларнинг бадиий чиқишлари қатнашчиларга катта тааасурот қолдирди.
Беш муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси доираси ва йиллик режанинг 24-бандида кўрсатилган факултетлар кесимида дарс машғулотларидан сўнг спорт турлари бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш борасида “Мактабгача таълим ва педагогика” кафедрасининг “Жисмоний тарбиячи” тўгараги спортнинг 4 тури бўйича спорт тўгараги жадваллари графиги белгиланди ва унга маъсул этиб тажрибали ўқитувчи Абдуманнон Ашуров кафедра томонидан тасдиқланди.
Беш муҳим ташаббуснинг 3-ташаббус доирасида ва йиллик режанинг 25-бандида кўрсатилган ““Билимлар беллашуви” танлови ташкил этиш бўйича 27-сентябр куни Ургут туман Ички ишлар бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Заковат" интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Унда туман ички ишлар бўлими соҳавий хизматлари ва СамДУ Ургут филиали талабаларидан таркиб топган 6 та жамоа ўзаро беллашдилар. СамДУ Ургут филиали жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан рағбатлантирувчи мукофотлар берилди.
Беш муҳим ташаббуснинг бешинчи ташаббуси доирасида ва йиллик режанинг 27-бандида кўрсатилган талабаларни тарбиявий жараёнларга тўлиқ қамраб олиш, уларни бандлигини таъминлаш, дарслардан бўш вақтларини самарали ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш режалаштирилди:
- СамДУ Ургут филиалида тикиш-бичиш, каштачилик, миллий ҳунармандчилик бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш, “Қизлар давраси”, “Оилага ва турмушга тайёрлаш” мавзуларида психологик семинар-тренинглар ўтказиш;
-Имконияти чекланган талабаларнинг ижтимоий мослашуви учун шароитлар яратишга қаратилган “Олтин қанот” филиал волонтёрлар гуруҳи фаолиятини такомиллаштириш;

-“Қизларжон” клуби фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда гуруҳдаги лидер қизларни гуруҳга ва клуб фаолиятига масъул қилиб бириктириш;


“Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида СамДУ Ургут филиалида “Маҳорат мактаби” ярмаркаларини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди. Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Нажмиева Гуллола ва филиал Ёшлар етакчиси Ҳамдамов Жонибеклар ўзаро ҳамжиҳатликда филиал миқёсида “ “СамДУ Ургут филиали Хотин қизлари”, “СамДУ Ургут филиали жамоаси” ва “СамДУ Ургут филиали лидерлари” телеграм гуруҳлари ташкил этдилар.Телеграм каналлар орқали талабаларнинг миллий ҳунарманджилик бораида олиб бораётган ишлари ўрганилиб,тегишли тавсиялар бериб келинмоқда.Талабалар ўзлари таомонидан яратилган ҳунарманчилик намуналарини телеграм гуруҳларига ведео тарзида ташлаш орқали маслаҳатлар олиш ишлари самарали йўлга қўйилди. Масалан: Суюнова Маржона (тикувчилик ва тўқувчилик бўйича), Имомқулова Шахзода (заргарлик бўйича) Эрдонова Суғдиёна (рассомчилик) Назарова Маржона (гулчилик) каби талабалар телеграм каналиниг эътиборли аъзоларига айлпандилар.
КенгашЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПК – 6300 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ва филиал олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида СамДУ Ургут филиали ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи П.Қаҳҳоров ахборотини тинглаб



Download 157.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling