Сиёсат соҳасидаги психология


Download 30 Kb.
Sana26.06.2023
Hajmi30 Kb.
#1656186
Bog'liq
Сиёсат соҳасидаги психология


Сиёсат соҳасидаги психология
Ҳар бир давр ўз кишилари онгида беихтиёр сиёсий онгни шакллантиради ва одамлар унинг тамойилларига бўйсунадилар. Сиёсат борасидаги психологик масалаларга психолог аралашувининг зарурати ҳар доим бўлмаса - да, айрим пайтларда - йирик ислоҳотлар бошланиши арафасида, сайлов олди компанияларда, янги сиёсий лидерларнинг ҳалк томонидан қабул қилиниши жараёнлари, кўпчилик аудиторияга зарур маълумотларни етказиш, ижтимоий установкаларни ўзгартириш, сиёсий арбоблар имиджини омма онгига сингдириш пайтларида психологик таъсир воситаларидан ўринли фойдаланиш, маслаҳатлар бериш ва айрим гуруҳлар эътиқодига таъсир этиш керак бўлганда керак бўлади.
Сиёсий соҳада ишлаётган психолог ишининг ўзига хос жиҳатлари бўлиб, унга қуйидагилар киради:
а) сиёсатда психолог аралашуви кўпчилик оммага бевосита алоқадор бўлмайди;
б) зарурат туғилганда, психолог шундай тез ва ишончли ўлчайдиган методикаларни ишлатадики, уларнинг натижалари сир сақланиб, ўша буюртмачи - сиёсатчининг талабига кўра изланишлар олиб борилади;
в) психолог ҳар бир сиёсатчи учун шундай ишончли шахс бўлиши лозимки, ундан одамларнинг қайфиятлари, реакциялари, ҳис - кечинмалари хусусида аниқ маълумотлар сўралади;
г) ўзига хос қийинчилик шундан иборатки, жамоатчилик психолог киёфасида кўпинча лидернинг бевосита «одамини» кўришга мойил бўлиб, лидернинг ўзи ҳам баъзан ўта профессионал психологдан ҳадиксираб қолиши мумкин.
Шунинг учун юқорида таъкидлаганимиздек, зарур пайтларда сиёсий арбоблар психолог хизматига мурожаат қилишлари ва ундан асосан бирор жиддий ижтимоий проектларни қабул қилиш жараёнида ёрдам беришини сўраш мумкин. Бунинг учун психологдан жамоатчилик фикрини психологик таҳлил қилиб бериш, ва шу асосда фукароларнинг установкалари ва кайфиятларига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларни биргаликда ажратиш вазифасини ҳал қилишлари мумкин. Сайлов олди компанияларда эса, психологнинг асосий вазифаси одамларнинг кайфиятини ўрганган холда даъвогар имиджини шакллантиришга, одамларга ёқтиришга сабаб бўладиган шахсий фазилатлар алгоритмини тузиш, омма олдига чиқишга психологик тайёрлаш, рақибларнинг баҳслашиш маданияти ва этикаси борасида психологик йўл - йўриқ ва усуллар борасида маълумотлар алмашиниш керак бўлади.
Ўзбекистон шароитида сиёсий психологиянинг ўзи жуда заиф ривожланган тармоқ бўлгани сабабли ҳам уни ривожланган давлатлар тажрибасига таянган холда ривожлантириш муҳимдир.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling