Sobirjon, [


Download 25.29 Kb.
Sana13.09.2023
Hajmi25.29 Kb.
#1676792
Bog'liq
tfhdync


Sobirjon, [17.08.2023 18:58]
Ушбу қоидалар умумий ўрта та’лим муассасасида (кейинги ўринларда – та’лим муассасаси) та’лим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини та’минлаш, ўқитувчи мавқейининг дахлсизлигини е’тироф етиш, дўстона муҳитни яратиш, ўқувчилар томонидан ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш, инсон ва унинг ҳуқуқларига ҳурматни ошириш, одоб-ахлоқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган.
2. Мазкур қоидалар Мактабгача ва мактаб та’лими вазирлиги тасарруфидаги умумта’лим муассасаларида татбиқ етилади, нодавлат ва бошқа турдаги ўқув муассасалари учун тавсиявий хусусиятга ега.
3. Қоидаларнинг мақсади та’лим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида та’лим-тарбия бериш, шахс ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ маданияти ва мулоқот қобилиятини ривожлантириш, юксак ма’навий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, ўқувчилар соғлиғини сақлаш, та’лим муассасаси мулки, ўқув жиҳозлари ва ходимлар хавфсизлигини та’минлашга имкон берадиган дўстона иш муҳитини яратишдан иборат.
4. Қоидалар та’лим муассасаси жамоа а’золарининг та’лим муассасаси ва унинг ҳудудида, дарсда, танаффусда, дарсдан ташқари машғулотлар пайтида, та’лим ва тарбия билан боғлиқ тадбирларда ўзларини тутишини тартибга соладиган қоидалар тўплами ҳисобланади.
5. Мазкур қоидалар талаблари та’лим муассасаси жамоа а’золари ва ўқувчилар учун та’лим муассасаси ҳудуди доирасида мажбурий ҳисобланади..

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


педагог ша’ни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;
ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;
та’лим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;
жамоа а’золари бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар ўқитувчиларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб етикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.
еркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия етилади) кийиши;
аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали ёки пошнасиз поябзал (қора рангда бўлиши тавсия етилади) кийиши, миллий ва ёш ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда бошига ан’анавий рўмол ўраши;
умуме’тироф етилган миллий-ан’анавий шаклларга ва ма’навий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт кийимларида бўлмаслиги лозим.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
- Аёллар қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги, юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги;
- ходимлар бошқа ташкилотлар ходимлари билан хизмат доирасидаги ўзаро самарали ҳамкорликка еришиш учун ўзларининг намунали хулқ-атворини намоён етиши;
- ходимлар ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари;
- ҳар бир ходим ўзининг педагогик ва психологик соҳадаги кўникма ва билимларини доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга, малакасини ҳамда профессионаллик даражасини оширишга кўмак берадиган тадбирларда мунтазам иштирок етишлари;

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


меҳнат фаолиятини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келганда педагог ходимга ҳамкасбларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши ёки унга мурожаат қилган ҳамкасбларига ёрдам бериши;
- ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳурмат, ишонч ва шаффофлик тамойилларига асосланиши;
- ходимлар бир-бирига касб етикаси доирасида ҳурмат билан муносабатда бўлиши, ўз билим, кўникма ҳамда тажрибаларини беминнат ва беғараз улашишга тайёр бўлиши;
- жамоа а’золари ўртасидаги ўзаро муносабатда танқидий фикрларни тўғри ва асосли қабул қилиши, танқид қилаётган ходимнинг зарур ва керакли тавсияларига риоя қилиши;
- та’лим муассасаси раҳбари та’лим муассасаси фаолиятининг шаффоф ва очиқ равишда ташкил етиши масалалари юзасидан фуқаролар (ота-оналар) мурожаатини кўриб чиқишда алоҳида е’тибор қаратишлари шарт.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


та’лим муассасаси Уставида белгиланган формадан ташқари қиёфада, жумладан, ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, очиқ, тор ва танани шаффоф кўрсатувчи кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши;
- ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (буллинг), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонлик кўрсатиш;
- қонун билан тақиқланган, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс етган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;
- дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали суратга олиши;
- та’лим муассасаси компютерларида ноқонуний диний ма’лумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, етник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарғиб етиш;

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом етган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти инспектор-психолог иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) олиб қўйилади, ҳолат юзасидан мактаб раҳбарияти ва ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.
Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикаси Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида ма’мурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


жамоа а’золари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш;
ўқувчиларни дарс машғулотларидан чиқариб юбориш ёки киритмаслик (ўқувчининг саломатлиги ва бошқа узрли сабалар бундан мустасно);
“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз ёки уларнинг еркинликларига қарши синфхонада ушлаб ўтириш;
дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
та’лим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар исте’мол қилган ҳолда келиш;
та’лим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини исте’мол қилиш;
муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг та’лим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (байрамона дастурхонлар)ни ташкил етиш;
та’лим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишлари дарс машғулотлари вақтида ўтказилиши тақиқланади.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


олишлари, бир овоздан “Ассалому алайкум” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб салом беришлари;
ўқитувчи “Ва алайкум ассалом” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб алик олишлари ва унинг рухсатидан сўнг ўқувчилар ўринларига ўтиришлари, бунда 1-4-синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, 5-11-синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўлиши лозим.
Та’лим муассасасида “Чиқиш” қўнғироғи чалиниши билан ўқувчилар ўқитувчининг рухсати билан синф хонасини тарк етадилар. Ўз навбатида, ўқитувчи дарс мавзусини академик соат регламентига мувофиқ тўғри тақсимлаши талаб етилади.
Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туришлари, “Хайр, саломат бўлинг!” деб ҳурмат кўрсатишлари лозим.
Дарс вақтида ўқувчига ўқитувчининг рухсатисиз синф хонасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
ўқувчиларнинг шахси билан боғлиқ муаммоларни синфдошлар ёки муассаса жамоаси олдида муҳокама қилмаслик;
ўқувчилар томонидан уйга вазифани бажармай келган ўқувчини оммавий изза қилиш ҳолатларини уюштирмаслик;
чет елга ноқонуний равишда чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги ма’лумотларни муассаса раҳбариятидан яширмаслик

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


ўқувчининг ота-онаси ёки қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;
мазкур қоидаларга риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
та’лим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан та’лим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
та’лим муассасасининг ша’ни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;
та’лим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
мазкур қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш;
ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва екстремистик та’сирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ етиб бориш.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


та’лим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, амалдаги қонунчиликда белгиланган ўқувчилар либосида келиш;
тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш;
ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга еса ҳурмат кўрсатиш;
ўқитувчилар ва та’лим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;
та’лим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказиб, яроқсиз ҳолга келтирган (келтиришган) ўқувчининг ота-оналарига нисбатан (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) жавобгарлигикни кучайттириш ҳамда еҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш;
та’лим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш, ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига қат’ий риоя қилиш;
чиқиндиларни муассаса биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок етиш;
вақтини ва диққатини ўқув жараёнига тегишли бўлган мақсадларга сарфлаш ва қаратиш;
ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.
д) танаффусда:
ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш;
навбатдаги дарс бўладиган синф хонасига ўз вақтида ўтиш;
фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш;
катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини та’минлаш;

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиш;
умумий овқатланиш жойларида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш;
таомларни олишда “навбатга туриш” тартибига риоя қилиш ва имкони борича ижтимоий масофани сақлаш;
тирбандлик ҳолатида устозлар, ўзидан кичикларга ва қизларга ҳурмат кўрсатиш;
овқатланиш вақтида шовқин солмаслик;

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


а) та’лим муассасасида ва унинг ҳудудида:
ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш, ҳақортали сўзларни ишлатиш;
дарс машғулотлари вақтида та’лим муассасаси ҳудудида сабабсиз юриш;
та’лим муассасаси йўлаклари, синф хоналари, ошхона ва кутубхонасида баланд овозда гаплашиш, безорлик қилиш;
турли наркотик ва психотроп моддалар, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини олиб келиш, исте’мол қилиш ҳамда тарқатиш ёки тарғиб қилиш;
та’лим муассасаси ҳудудига турли хил пиротехника воситалари, пневматик қуроллар, ўткир кесувчи ва тиғли буюмларни олиб келиш;
мобил алоқа воситалари орқали “оммавий маданият”, турли хил ёт ғояларни тарғиб етувчи ва террористик-екстремистик характердаги аудио ва видео материаллар ҳамда порнографик характердаги ма’лумотларни кўриш ва тарқатиш, кибербуллингни ўтказиш;
мобил алоқа воситаларини бўйнига осиб олиши, кўйлак, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


дарес вақтида ўринсиз гаплашиш, овқатланиш, сақич чайнаш;
қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетиш;
машғулотлар якунлангунга қадар та’лим муассасаси ҳудудидан ўқитувчилар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам сўраш;
бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
телефондан (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) фойдаланиш

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


Ўқув йили давомида қоидаларга тўлиқ риоя қилган жамоа а’золари қуйидагича моддий ва ма’навий жиҳатдан рағбатлантирилади:
та’лим муассасаси буйруғи билан ўқитувчиларга “Фахрий ёрлиқ”, “ташаккурнома” е’лон қилиш, уларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия қилиш қимматбаҳо ва есдалик совғалар билан мукофотлаш;
муассасанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали е’лон қилиш;
“Энг фаол ўқувчи”, “Энг фаол синф” номинасиясини бериш;
ўқувчиларнинг уйига, уларнинг ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома юбориш.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


Ўқувчиларга нисбатан:
ота-онаси ёки уларни ўрни босувчи шахсларни оғзаки, ёзма огоҳлантириш;
қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;
ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ота-онага тўғри та’сир ўтказиш чораларини кўриш;
фарзанди тарбиясига мас’улиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ма’лумот юбориш.
Мазкур қоидаларга риоя етмаганлик ҳолатлари та’лим муассасасидаги Кузатув кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Sobirjon, [17.08.2023 18:58]


Ўқувчиларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ушбу қоидалар билан ҳар янги ўқув йили бошланишида таништирилади.
Қоидаларнинг мактаб жамоаси а’золари томонидан бузилиши бўйича интизомий ёки бошқа тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд емаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади.
Мактаб раҳбари комиссия ҳулосасига кўра қоидабузарга нисбатан чора кўради.
Педагоглар ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим етиш, шунингдек муассасанинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига ега.
Мазкур қоидаларда кўрсатилган вазифалар ҳар бир та’лим муассасаси томонидан қабул қилинадиган уставда акс еттирилади ва унинг ижроси шахсан мактаб раҳбари томонидан та’минланади.
Мазкур қоидалар та’лим муассасаси биносининг ички кириш (фое) қисмига кўринарли тарзда жойлаштириб қўйилади.
Download 25.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling