Сонли ижара шартномаси


Download 23.8 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1481075
  1   2   3
Bog'liq
ZOGER DENTAL Аренда договор 2022


____ -сонли ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
2022-йил “___”________ Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисидаги”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, Биз келгусида “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” деб аталувчи жисмоний шахс Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-мавзе “Увайсий” МФЙ 5-уй 27-хонадонда доимий пропискада турувчи 30.03.1988 й.т. Саидов Улуғбек Ниғматуллаевич (паспорт АА 0963781 Тошкент ш. Юнусобод т-н ИИБ томонидан 06.03.2013 й.б.) бир томондан ва келгусида “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” деб аталувчи юридик шахс “ZOGER DENTAL” Масъулияти чекланган жамият номидан Устав (1109593-сон 10.03.2022-йил Юнусобод туман ДХА) асосида фаолият юритувчи директор Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙ Қизил-токзор 1-тор кўчаси 23а-уйда доимий пропискада турувчи Хамидуллаев Сайфулла Убайдулла ўғли иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида шартнома туздик:

  1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ :

1.1. “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” мазкур ижара шатномасига асосан “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”га Ижарага берилаётган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Ифтихор” МФЙ Ифтихор кўчаси 119-уй 7-хонадон манзилида жойлашган 65 (олтмиш беш) кв.м бўлган 7 (етти)та хизмат хонали бинони 2022-йил 10-март кунидан номуайян муддатга ижарага беради ;
1.2. “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” мазкур ижара шатномасига асосан бинони 2022-йил 1-апрель санасигача ўзининг таклифига асосан “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”га имтиёзли равишда бепул фойдаланишга руҳсат беради ;
1.3. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” эса мазкур бинодан тиббиёт буюмлари ҳамда тозаловчи-гигиеник воситалар ишлаб чиқариш ва сотиш, экспорт ва импорт фаолияти, чакана ва улгуржи савдо, қонун хужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари билан шуғулланиш мақсадида фойдаланиши шарт.
2. ИЖАРА ҲАҚИНИНГ МИҚДОРИ ВА МУДДАТЛАРИ :
2.1. Томонларнинг келишувига асосан бир ойлик ижара ҳақи 2.080.000 (Икки миллион саксон минг) сўм этиб белгиланган ;
2.2. Ижара учун тўловлар ҳар ойнинг охирги санасигача “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”нинг ҳисоб рақамига банк орқали пул кўчириш йўли билан амалга оширилади ;
2.3. Ижара ҳақи ставкасига бинодан фойдаланиш (эксплуатация) харажатлари, коммунал хизматлар ҳақи, ер солиғи ва бошқа тўловлар киради ;
2.5. Коммунал хизматлар учун тўловлар Ижарага олувчи ҳисобидан амалга оширилади ;
2.6. Заруратга асосан бинони таъмирлаш Ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади.



Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling