Сугурта ташкилотларида молиявий назорат ишларини ташкил этиш


Download 23.98 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi23.98 Kb.
#1048529
Bog'liq
29 Сугурта ташкилотларида молиявий

Сугурта ташкилотларида молиявий

назорат ишларини ташкил этиш


Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг узлюксизлигини таъминлашда ва аҳолини кўнгилсиз ҳодисалардан молиявий ҳимоя қилишда суғурта фаолиятининг ўзига хос муҳим ўрни мавжуд. Ўзбекистон мустақилликка эришгач молия тизимининг ажралмас бўғини сифатида миллий суғурта бозорини ривожлантиришга аҳамият қарата бошлади. Шу муносабат билан ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда суғурта фаолиятини тартибша солувчи бир қатор меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Сугурта муносабатлари, аввало, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга оид болганлиги туфайли 1996-йилда қабул қилинган О'збекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
52-боби суғуртага бағишланган. Ҳозирги кунга қадар амалиётда суг'урта ташкилотлари о'з фаолиятларини амалга оширишларида мазкур кодекснинг талабқоидаларига қатъий риоя этадилар.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуни39 суғурта муносабатлари иштирокчиларининг аниқ ҳуқуқ чегараларини, суғурта фаолияти иштирокчилари таркибини белгилаб берди.
Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:

  • ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини қамраб олади);




  • умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари). Қонунчиликка муофиқ суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади. Суғурта фаолияти деганда эса суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолият тушунилади40. Суғурта бозори бу суғурта холатлари рўй берганда жисмоннй ва ҳуқуқий шахсларни мулкий мафаатларини суғурталанувчиларнинг пул маблаглари ҳисобидан ҳимоя қилишда акс этувчи суғурта хизматлари олди-сотдиси бўйича иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Суғурта бозорини амал қилишининг асосий шарти суғурта хизматларига эҳтиёж (талаб) ва бу эҳтиёжларни қондиришга лаёқатли суғурталовчиларнинг мавжудлигидир.

Download 23.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling