Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 81- мактаб математика ўқитувчиси Ходжамбердиев Мамаюсуп Бозоровичга
Download 33.5 Kb.
|
Аннотация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2018-2019 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси 2019” кўрик танловининг туман босқичида 1 ўринни, вилоят босқичида 3 ўринни эгаллади.
- 2021-2022- ўқув йилида ўқувчиси Рожаббаева Малика Хива шахрида Президент мактабига энг юқори балл билан 1-ўринда қабул қилинди.
“Давлат мукофати”га номзод Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Хайтбаева Мехринисо Равшан қизига ТАВСИФНОМА Мукофотланмаган. Меҳнат стажи 9 йил. Мазкур вазифада 2014 йилдан ишламоқда. М.Хайтбаева ўқувчиларга янги педагогик технологиялар асосида чуқур билим бериш, таълим сифатини ошириш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали ва илғор педагоглардан. Фаолияти давомида 10 га яқин ўқув-услубий қўлланма ва 50 дан зиёд электрон дарс ишланмаларини ишлаб чиққан. Дарс машғулотларини олғор педагогик техналогиялар асосида ташкил этиб,ўзи яратган 50 дан зиёд кўргазмали воситалар ва мингдан ортиқ тест топшириқларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Унинг ўқувчилари турли танловларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда. 2018-2019 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси 2019” кўрик танловининг туман босқичида 1 ўринни, вилоят босқичида 3 ўринни эгаллади. 2019-2020 ўқув йилида ўқувчиси Б.Машарипов “Кенгароо” халқаро математика олимпиадасига қатнашиб юқори натижаларга эришгани учун сертификат билан тақдирланди. 2021-2022- ўқув йилида ўқувчиси Рожаббаева Малика Хива шахрида Президент мактабига энг юқори балл билан 1-ўринда қабул қилинди. 2021-2022 ўқув йилида 4 нафар ўқувчиси Президент таълим муассасаларига қарашли ихтисослашган мактабга юқори балл билан қабул қилиндилар. 2022-2023 ўқув йилида Хайтбаева Мехринисо Равшан қизи Халқ таълими Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага давогар бўлиб, синовдан муваффақиятли ўтди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устамага эга бўлди. Мазкур йилда “Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда инновасион ёндашув” мавзусида Тупроққалъа тумани Тупроққалъа массивида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларига махорат дарсини ўтиб амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан мактабда «Қизиқарли математика» тўгарагини ташкил этилиб, машғулотларга 36 нафардан зиёд ўқувчи жалб этилган. Мактабда бошланғич таълим ўқитувчиларининг метод бирлашмаси фаол аъзоси сифатида ёш педагогларнинг касб маҳоратини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўқувчи-ёшларни гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик ва бошқа зарарли таъсирлардан асраш, улар ўртасида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабда унинг фаол иштирокида сўнгги уч йилда «Ватанга муносиб фарзандлар», «Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди», «Биз истиқлол фарзандларимиз», «Этикет қойдалари», «Тил-дил кўзгуси», «Конституция бахтимиз қомуси», «Мадҳиям янграй бер» каби мавзуларда очиқ маънавият соати ташкил этган. У ватан истиқболи ва юрт тинчлиги мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳалари ривожига ўзининг фидоий меҳнати орқали авлодимиз давомчилари бўлмиш фарзандларимизни меҳр-оқибат бағрикенглик сингари олийжаноб туйғулари билан Она ватанимизга содиқ этиб тарбиялаб келмоқда. Жонкуяр ва изланувчан олий тоифали педагог, самимий ва камтар инсон сифатида таълим жамоатчилиги ва аҳоли ҳурматини қозонган. Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling