Та бахтсиз ходиса бўлган шу жумладан та ўлим натижали, та


Download 25.35 Kb.
Sana07.11.2023
Hajmi25.35 Kb.
#1753240
Bog'liq
2021 бахтсиз ходисалар


2021 йил мобайнида энергосистемада жами 11 та бахтсиз ходиса бўлган шу жумладан 5 та ўлим натижали, 6 та оғир тан жарохати олиш натижали бундан:



  1. 2021 йил 21 январ куни соат тахминан 11-37 атрофида “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ Подстанция ҳизмати 2-гуруҳи Подстанцияси устаси Мейлиев Илхом Бердиназарович билан ўлим оқибатли бахтсиз ходиса содир бўлди.

Мейлиев Илхом Бердиназарович, 1982 йил туғилган, электр хавфсизлиги буйича V гурух, иш стажи 2010 йилдан, оилали, 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 21 январ куни 6-сонли фармойишга асосан иш боши Х.Холбўтаев Р ва ХА хизмати мухандиси, бригада аъзолари электромонтёрлар Ж.Худойберганов ва Ж.Джагфаровлар 35/10кВ ли “Зипс” ПС нинг “Бума” фидери “Бума” ячейкаси трансформатор токини (ТТ) текшириш ишларини олиб борган.
Соат 11-30ларда уста И.Мейлиев Бектемир ТЭТК навбатчи диспетчери Е.Оразалиевга 6-сонли фармойиш бўйича иш тугатилганлиги ва бригада аъзолари иш жойидан чиқарилганлиги тўғрисида хабар берган. Соат 11-37 да навбатчи диспетчер Е.Оразалиев техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда “Бума” фидернинг “Бума” ячейкаси схемасини тиқлаш учун рухсат беради. Жабрланувчи И.Мейлиев “Бума” фидерининг “Бума” ячейкаси схемасини тиқлаш вақтида 10кВли мойли ўчиргичнинг (МВ-10кВ) йиғма шиналарига рухсат этилмаган масофага яқинлашиб кучланиш таъсирига тушган.
И.Мейлиевга тезда биринчи ёрдам кўрсатилиб, “Тез ёрдам” чақиртирилган. Тез тиббий ёрдам шифокорлари жабрланувчини кўздан кечириб вафот этганлигини қайд этишган.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда, батафсил маълумотлар кўшимча тақдим этилади.



  1. 2021 йил 19 феврал куни соат 10-30 атрофида “Қашқадарё ХЭТК” АЖнинг Баҳористон ТЭТК ТЧБ электромонтёри Каримов Латиф Тўймурадович билан жароҳатланиш билан боғлик бахтсиз ходиса содир бўлди.

Каримов Латиф Тўймуродович, 1988 йил туғилган, ЭХ бўйича IV гр., иш стажи 2012 йилдан, оилали, 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 19 феврал куни эрталабки йиғилишда Баҳористон ТЭТК бош мухандиси С Упасов тезкор чиқиш бригадаси (ТЧБ) электромонтерларига аҳолидан тушган буюртмалар асосида иш бажариш бўйича топширик берган. ТЭТК диспетчери Б.Хаққиев 70-сон фармойиш асосида аҳоли истеъмолчиларини кўрикдан ўтказиш учун ТЧБ электромонтери Л.Каримов ва хайдовчи-электромонтер Ч.Жонкелдиевларни ишга юборади. Соат 10-30 ларда истеъмолчи Я.Баратов хонадони устунида ўрнатилган электр ҳисоблагичини кўздан кечириш вақтида ТЧБ электромонтери Л.Каримов 2 метр баландликдаги нарвондан йиқилиб тушиб, жароҳатланган.
Жабрланувчи Л.Каримовни истеъмолчи ва ҳайдовчи-электромонтер Ч.Жонкелдиевлар туман шифохонасига олиб борган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва соғлиги қониқарли ҳолатдалиги билдирилган.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 3 март куни соат 16-30 атрофида “Наманган ХЭТК” АЖнинг Дўстлик ТЭТК Кабел хизмати синовчи-мухандис Акбаров Камолиддин Комил ўғли билан жароҳати билан боғлик бахтсиз ходиса содир бўлди.

Акбаров Камолиддин Комил ўғли, 1990 йил туғилган, ЭХ бўйича IV гр., иш стажи 2010
йилдан, оилали.
2021 йил 3 март куни соат 16-30 атрофида Кабел хизмати устаси Ғ.Бойханбаев (ЭХ бўйича V гр.), синовчи-мухандис К.Акбаров (ЭХ бўйича IV гр.), электромонтер С.Бозоров (ЭХ бўйича III гр.) 584-сонли наряд-ижозатга асосан 105 ва 15 3-сонли трансформатор пунктлари оралиғида 6кВли кабелдаги нуксонни бартараф этиш учун иш жойини тайёрлаётган вақтида 153-сонли ТПнинг 6кВ томонидаги кабел уланган қисмига рухсат этилмаган масофага яқинлашиб, чап қўли куйиши оқибатида жарохат олган.
Жабрланувчига бригада аъзолари биринчи ёрдам кўрсатиб, туман шифохонасига олиб боришган. Шифокорлар жабрланувчини кўздан кечириб, аҳволи қониқарли холатдалигини билдирган. Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 17 март куни соат 10-45 атрофида “Жиззах ХЭТК” АЖнинг Зомин ТЭТК Даштобод устачилик бўлими ТТБ электромонтёри Сиддиқов Олимжон Аширбоевич билан бахтсиз ходиса содир бўлди.

Сиддиқов Олимжон Аширбоевич, 1987 йил туғилган, ЭХ бўйича III гр., иш стажи 2017 йилдан, оилали, 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 17 март 203-сонли фармойишга асосан бригада аъзолари Змин ТЭТК энергосотиш бўлими назоратчиси М.Ўразалиев (ЭХ бўйича II гр.) ва Даштобод устачилик бўлими ТТБ электромонтёри О.Сиддиқовлар (ЭХ бўйича III гр.) Даштобод устчилик бўлимига қарашли қарздор истеъмолчиларни тармоқдан узиш бўйича ишга чиққан.
Жабрланувчи Сиддиқоа Олимжон Аширбоевич истеъмолчиларни тармоқдан узиш пайтида темир-бетон таянчдан ерга йиқилган.
Бригада аъзолари томонидан жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилган ва бригада аъзосининг автомашинасида Зомин тумани Даштобод шаҳри шфохонасига олиб борилган. Шифохонада унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси юборилиб, шифохонанинг даволаниш бўлимига ётқизилган. Ҳозирги вақтда жабрланувчининг ҳолати қониқарли, шифокорлар назоратида.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.

  1. 2021 йил 19 март куни соат 17-30 лар атрофида “Жиззах ХЭТК” АЖнинг нимстанциялар ҳизматини Зарбдор туманида жойлашган 35/10кВ “Оқар” нимстанциясига ҳизмат кўрсатувчи электромонтёри Эгамқулов Ғайбулла Маликович билан бахтсиз ходиса содир бўлди.

Эгамқулов Ғайбулла Маликович, 1961 йил туғилган, ЭХ бўйича IV гр., иш стажи 1998 йилдан, оилали, 3 нафар фарзанди бор.
2021 йил 19 март соат 17-30 ларда истеъмолчининг оғзаки талабига биноан Эгамқулов Ғайбулла Маликович 35/10кВ ли “Оқар” нимстанциясидан чиқувчи 10кВли “Боймоқли” тармоғига уланган фермер хўжалигининг сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаш учун фермер хўжалиги худудига борган ва устунга кўтарилиб, кучланиш остига тушган.
Аҳолининг ёрдами билан устундан туширилиб, махалла нозири томонидан Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан жабрланувчи Ғ.Эгамқуловга тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хозирда жабрланувчининг ҳолати қониқарли.
Ҳозирги вақтда жабрланувчининг ҳолати қониқарли, шифокорлар назоратида.



  1. 2021 йил 26 март куни соат 15-30 лар атрофида “Наманган ХЭТК” АЖнинг нимстанциялар ҳизмати электромонтери Махмуджонов Ойбек Отабек ўғли билан қўйиш оқибатли жароҳатланиш содир булди.

Махмуджонов Ойбек Отабек ўғли, 1996 йил туғилган, ЭХ бўйича Iгр., иш стажи 2021 йил 4 февралдан. Уйланмаган.
2021 йил 26 март куни соат 15-30 лар атрофида НСХ устаси О.Рўзибоев (ЭХ бўйича Vгр.) иш раҳбари ва иш юритувчи, ишга кўювчи НС навбатчиси, бригада аъзолари электромонтерлар О.Нажмиддинов (ЭХ бўйича IVгр.), М.Дадамирзаев (ЭХ бўйича IIгр.), О.Махмуджанов (ЭХ бўйича Iгр.), З.Мансуровлар (ЭХ бўйича Iгр.) 46-сонли наряд-ижозатга асосан 110/6кВ ли “Вокзал” НСда ЗРУ-2-СШ-6кВни жорий таъмирлаш ишларини бажараётган вақтда электромонтер О.Махмуджонов кучланиш остида бўлган жойга рухсат этилмаган масофага яқинлашиши оқибатида ўнг қўли қўйиши холати содир бўлган.
Жабрланувчига бригада аъзолари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Хозирда холати қониқарли.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 3 апрел куни соат 14-50 лар атрофида “Самарқанд ХЭТК” АЖнинг Самарқанд ТЭТК нинг Дўстлик худуди ТЧ электромонтери Турсунов Шохрух Абдухамитович билан ўлим натижали бахтсиз ходиса содир бўлди.

Турсунов Шохрух Абдухамитович, 1993 йил туғилган, ЭХ бўйича IVгр., иш стажи 2015 йил 8 июлдан, оилали 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 3 апрел куни Самарқанд ТЭТК да 3-сонли наряд асосида, бригада иш раҳбари – катта уста Ф.Салахиддинов (ЭХ бўйича Vгр.), иш бажарувчи ТЧ электромонтери Ш.Турсунов (ЭХ бўйича IVгр.), бригада аъзолари электромонтер З.Сафаров (ЭХ бўйича IIIгр.), тракторчи М.Давронов (ЭХ бўйича IIгр.) ва кранчи М.Нурмухаматов (ЭХ бўйича IIIгр.) лар “Боғимайдон” НС да чиқувчи 10кВ кучланишли “Гўлдор” тармоғининг 90-таянчдан (отпайка) шахобчаланган 1-таянчдан 6-таянчгача демонтаж ишлари бажарилган.
Соат 14-50лар атрофида иш бажарувчи ТЧБ электромонтери Ш.Турсунов шахобчаланган 5-анкер таянчдаги симларни демонтаж қилиб, тиргакли таянчнинг улама қисмини болт гайкасини ечиб олаётган вактида тиргакли таянч билан биргаликда электромонтер Ш.Турсунов кулаб тушган.
Иш раҳбари катта уста Ф.Салахиддинов ва электромонтер З.Сафаровлар жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб боришган. Шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, жабрланувчи Ш.Турсунов вафот этганлигини қайд этишган.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 14 май куни соат 07-00 лар атрофида “Хоразм ХЭТК” АЖнинг Кўшкўпир ТЭТК “Ахунбабоев” устачилик бўлими эл.монтёри Атаев Иброхим Рахимбаевич билан ўлим натижали бахтсиз ходиса содир бўлди.

Атаев Иброхим Рахимбаевич 1972 йилда туғилган, ЭХ бўйича IVгр, иш стажи 2006 йилдан. Оилали 4 нафар фарзанди бор.
2021 йил 14 май дам олиш куни соат 06-30лар атрофида Қўшкўпир ТЭТКнинг “Ахунбобоев” бўлими устаси Эгамберган Сапаевнинг уйига “Эркабой-Муродбек” фермер хўжалиги рахбари Хамдам Юсупов бориб, фермер хўжалиги тасарруфидаги 4382”П”- сонли трансформатор пунктида битта фазада кучланиш йўқлигини айтган ва ундан ушбу носозликни тузатиб беришни илтимос қилган. Уста Э.Сапаев фермер хўжалиги рахбари Х.Юсупов билан бирга устачилик бўлими эл.монтёри Иброхим Атаевнинг уйига боришган ва ундан ТПдаги носозликни бартараф қилишни илтимос қилишган. Унинг розилигини олгандан кейин уста Э.Сапаев эл.монтёри Иброхим Атаевни фермер хўжалиги тасарруфидаги 4382”П” –сонли ТПдаги носозлик (ПК-10 ўрнига ўрнатилган сим жучок) ни тузатиб беришга юборган, кейин уста Э.Сапаев “Эркабой-Муродбек” ф/х қарашли ТПи 4337”П” –сонли ТП деб тушунтириб 35/10кВли “Амиркум” подстанцияига бориб 10кВли “Гулистон” хаво тармоғини рахбариятга айтмасдан, Қўшкўпир ТЭТК навбатчи диспетчеридан рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ўзи подстанциядан хаво тармоғини ўчиришга кетган. Уста Э.Сапаев подстанцияга келиб 10 кВ “Гулистон” хаво тармоғини ўчириб ИюАтаевга телефон орқали хаво тармоғини ўчганини айтган.
Эркабой-Муродбек” ф/хўжалиги тасарруфидаги 4382”П” –сонли ТП олдин схема бўйича 35/10кВли “Амиркум” подстанциясидан чиқувчи 10кВли “Гулистон” хаво тармоғига уланган бўлган.
Хозирги кунда схема ўзгартирилиб, “Эркабой-Муродбек” ф/х тасарруфидаги 4382”П”-сонли ТП 35/10кВли “Ахунбабаев” подстанциясидан чиқувчи 10кВли “Шихлар” хаво уланган бўлган.
Эл.монтёр И.Атаев зарур химоя воситалари (диэлектрик қўлқоп, кучланиш кўрсаткичи ва х.к) олмасдан иш жойида техник тадбирларни тўла бажармасдан, кучланиш йўқлигини текширмасдан, ПК-10 ўрнидаги “жучок” симларга мумкин бўлмаган масофада яқинлашган ва кучланиш остига тушиб вафот этган.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 6 июл куни соат 18-00 лар атрофида “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг Қибрай ТЭТК нинг “Тош ДТЭС” устачилик бўлими электромонтери Рахимжонов Ғолиб Сабиржанович билан ўлим натижали бахтсиз ходиса содир бўлди.

Рахимжонов Ғолиб Сабиржанович, 1978 йил туғилган, ЭХ бўйича IVгр., иш стажи 2007 йилдан, оилали 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 6 июл куни Қибрай ТЭТК “Тош ДТЭС” устачилик бўлими томонидан “Маърифат” махалласи худудида жойлашган ва 35/6кВ “Восик” подстанциясидан чиқувчи 6кВ кучланишли “Восик” фидеридаги 1152-сонли КТПс русумли трансформатор пунктида шикастланган 100кВА кувватли трансформаторни 160кВА кувватли трансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилган. 24-сон нарядга асосан иш раҳбари ТЭТК бош мухандиси Д.Артиқов, ЭХ бўйича Vгр.,, иш бажарувчи электромонтер Ф.Фозилов, ЭХ бўйича IVгр., бригада аъзолари электромонтерлар А.Каримбердиев, ЭХ бўйича IVгр., Ғ.Раҳимжонов, ЭХ бўйича IVгр., Р.Юсупов, ЭХ бўйича IIIгр., О.Ўразбоев, ЭХ бўйича IIIгр. ва автокрани хайдовчи К.Норбоевлар, ЭХ бўйича IIгр., трансформаторни алмаштириш ишлари олиб бориш жараенида электромонтер Ғ.Рахимжонов КТПс русумидаги трансформатор пунктининг ўтувчи (проходной) изоляторга тушувчи “С” фаза симини ечиш вақтида КТПс устидан йиқилиб тушган ва тан жарохатини олган.
Бригада аъзолари томонидан жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилиб, Тошкент вилоят марказий шифохонасига олиб борилган. Шифохонада жабрланувчининг ҳолати оғирлашган ва вафот этганлиги қайд этилган.
Бахтсиз ходиса тавсилотлари ўрганилмоқда.



  1. 2021 йил 12 июл куни соат 19-30 лар атрофида “Самарқанд ҲЭТК” АЖнинг Пастдарғом ТЭТК нинг ТЧБ ҳайдовчи-электромонтери Ачилов Илхом Абдумажитович билан ўлим натижали бахтсиз ходиса содир бўлди.

Ачилов Илхом Абдумажитович, 1969 йилда туғилган, ЭХ бўйича IIIгр., иш стажи 2009 йилдан, оилали, 2 нафар фарзанди бор.
2021 йил 12 июл куни соат 11-27 ларда Пастдарғом ТЭТКда 11-сонли наряд бўйича, электр тармоғини куриш ва ривожлантириш хизматининг бригадасига 110/35/10кВ “Жума” подстанциясидан чиқувчи “Пастдарғом” фидеридаги 2253-сон трансформатор пунктига қўшимча ўрнатилган 100кВА кувати КТПс трансформатор пунктига 10кВ электр тармоҳини улаш учун АС-50 симини тортиш ва траверс ўрнатиш ишларини бажариш белгиланган. ТЧБ электромонтери Х.Баратов ва ҳайдовчи-электромонтери И.Ачиловлар бригадага иш жойини тайерлашган ҳамда янги қуриладиган 10кВ хаво тармоғининг 2-3 устуналари оралиғини кесишган (пересечение) 2253-сон ТП дан чиқувчи 0,4кВ 2-фидерининг 4-5 усуналар оралиғида симларни ечиб қўйишган. Соат 17-20 ларда электр тармоғини қуриш ва ривожлантириш ҳизматининг бригадаси иш тугаганлиги тўғрисида навбатчи диспетчерга ҳабар беришган. Навбатчи диспетчер 2253-сон ТПдан чиқувчи 0,4кВ 2-фидерининг 4-5 устуналар оралиғини ечиб қўйилган симларни қайта улаш учун ТЧБ электромонтери Х.Баратов ва ҳайдовчи-электромонтери И.Ачиловларни юборган. Соат 19-30 лар атрофида 2253-сон ТПдан чиқувчи 0,4кВ 2-фидерининг 4-5 устуналар оралиғини ечиб қўйилган симларни қайта улаш вақтида ТЧБ ҳайдовчи-электромонтери И.Ачилов устун тепасида хушини йўқотган. ТЧБ электромонтери Х.Баратов жабрланувчи И.Ачиловни устундан олиб тушган ва биринчи ёрдам курсатган ҳамда етиб келган тиббий ёрдам ходимлари билан бирга туман шифохонасига олиб борилган. Шифохонада И.Ачиловни вафот этганлиги қайд этилган.
Бахтсиз ходиса тавсилотлари ўрганилмоқда.

  1. 2021 йил 18 август куни соат 11-30 лар атрофида “Фарғона ҲЭТК” АЖнинг Ёзёвон ТЭТК нинг ТНБ электромонтери Собиров Олимжон Толипжон уғли билан жароҳатланиш билан боғлиқ бахтсиз ходиса содир бўлди.

Собиров Олимжон Толипжон уғли, 1992 йилда туғилган, ЭХ бўйича IVгр., иш стажи 2014 йилдан, оилали.
Жабрланувчи О.Собиров 2021 йил 18 август куни навбатчиликдан сўнг дам олиш кунида Ёзёвон ТЭТК бошлиғи Ғофуров Муроджон томонидан қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ишларини ташкил қилиш мақсадида ишга чақирилган. 655-сонли ёзма фармойишга асосан, иш рахбари А.Бегалиев, ЭХ бўйича V гр., иш бажарувчи О.Собиров, ЭХ бўйича IVгр., бригада аъзоси Ғ.Хайдаров, ЭХ бўйича III гр., 35/10 кВли “З.Ғаниев” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли ф.Номон узатмасидан таъминланувчи қарздор фермер хўжаликларини тармоқдан ажратиш учун юборилган.
Ёзёвон ТЭТК навбатчи диспетчери Ш.Миражалиев топшириғига асосан 35/10 кВли “З.Ғаниев” подстанцияси навбатчиси Р.Холиқов соат 11-17да 10 кВли “Номон” узатмасини мойли ўчиргичдан ўчириб, схемасини тарқатиб, линия томонга тақиқловчи плакатларни қўйиб, Ёзёвон ТЭТК диспетчери Ш.Миражалиевга ахборот беради. Диспетчер Ш.Миражалиев бригадага 10 кВли “Номон” узатмаси ўчирилиб, схемаси ажратиб, линия томонга тақиқловчи плакатлар қўйилганлигини айтиб, иш жойида кучланиш йўқлигини текшириб, кўчма ерлагич ўрнатгандан сўнг ишларни бажариш мумкинлигини айтади.
Иш бажарувчи О.Собиров 35/10 кВли “З.Ғаниев” подстанциядан чиқувчи 10 кВли “Номон” узатмасининг 140-сонли темир бетон таянчидан истеъмолчилар (фермер хўжаликлар)ни электр энергияси билан таъминланувчи ажратма (отпайка)ни “А” фазаси симини ажратади ва ажратилган симни яна устунга яхшилаб боғлаб қўйиш вақтида кучланиш остига тушади. Жабрланувчи О.Собиров ўзини ўнглаб, устундан тушади ва бригада аъзолари томонидан туман шифохонасига олиб борилади. Ҳозирда жабрланувчи О.Собировнинг аҳволи қониқарли.
Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда.
Download 25.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling