ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!
Табиат гўзаллиги,
Кўзларни қамаштирар.
Уинг ҳуш афзаллиги,
Соғлиққа фойда берар!
Ҳуш манзира боғларни,
Олло яратган бизга.
Сайр қилиш чоғларни,
Кашф этган инсонларга!
Табиатни асрайлик,
Имконимиз борича.
Асло ҳеч унутмайлик,
Ўстириш қийин анча!
Дараҳтлар кесилмасин,
Инсонга зарар берар.
Барглари ҳаво берсин,
Соғлиқга нафи тегар!
Бир дараҳтнинг қиймати,
Гавҳар билан баробар.
Унинг берган зийнати,
Соғлиқга фойдаси бор!
Ундан чиққан кислород,
Инсонни бардам қилар.
Кесканлар ҳудди Жаллод,
Ўлдирганга баробар!
Иқлимнинг баландлиги,
Кўплаб муоммо берар.
Дараҳтларнинг қиймати,
Тилло билан тенглашар!
Фарзандларга ўргатинг,
Дуо олсин ўстирсин.
Дараҳтларни йўқ қилманг,
Уволига қолмасин!
Жаннатмакон юртимиз,
Кўклар билан чаманзор.
Гўзал зўр боғларимиз,
Сира нобут бўлмасин!
Ғуломжон Ҳамидов, академик- шифокор,
23 июль,2022 йил,
Do'stlaringiz bilan baham: |