Талабаларнинг психологик портретига иловалар
Download 117.58 Kb.
|
Талабанинг психологик портрети иловаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профессионал.
- Санъатлар мухлиси.
- Т и р и шкок.
- Ў ртача.
- Ихлоси кайтган.
Талабаларнинг психологик портретига иловалар Уйгунлик. Ўз ихтисослигини онгли тарзда танлаган. Жуда яхши ўқийди, илмий ва жамоат ишларида фаол катнашади. Ривожланган, маданиятли, хушмуомала, адабиёт ва санъат, жамият ҳаётидаги ходисалар билан теран ва жиддий кизикади, спорт билан шуғулланади. Камчиликларга муросасиз, ҳалол ва тартиблп. Яхши ва ишончли дўст сифатида жамоада обрў-эътиборга сазовор. Профессионал. Ўз ихтисослигини онгли тарзда танлаган. Одатда, яхши ўқийди. Илмий-тадкикотчилик ишларида кам катнашади, чунки олий ўқув юртидан кейин бажарадиган амалий фаолиятини мўлжаллаган. Жамоат ишларида катнашади ва топширикларни виждонан бажаради. Имкопиятига караб спорт билан шуғулланади, адабиёт ва санъат билан кизикади, унинг учун асосий нарса - яхши ўқиш. Камчилпкларга муросасиз, ҳалол ва таргибли. Жамоада хурматга сазовор. Академик. Ўз ихтисослигини онгли тарзда танлаган. Факат “аъло” бахоларга ўқийди. Магистратура ва аспирантурада ўқишни мўлжаллаган. Шунинг учун баъзан хатто бошка машғулотларидан колиб булсада, илмий-тадкикотчилик ишларига кўп вактини сарфлайди. Жамоатчи. Унга жамоатчилик фаолиятига нисбатан яккол ифодаланган мойиллик хос, бу баъзан бошка кизикишларидан хам устунлик килади ва хатто ўқув ва илмий фаоллигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Лекин ихтисослигини тўғри танлаганига ишончи комил. Адабиёт ва санъат билан кизикади, дам олиш пайтларида давраларга етакчилик килади. Санъатлар мухлиси. Одатда яхши ўқийди, лекин илмий ишларда кам катнашади, чунки унинг кизикишлари асосан адабиёт ва санъат соҳасига каратилган. Унга юксак эстетик дидлилик, кенг савиялилик, теран бадиий эрудиция хосдир. Тиришкок. Ихтисослигини унча англамасдан танлаган, лекин виждонан ўқишш кўп куч-ғайрат сарфлайди. Ривожланган кобилиятларга эга бўлмаса-да, лекин, одатда, қониқарли ўқийди. Жамоада унчалик очилавермайди. Адабиёт ва санъатга кам кизикади, чунки ўқиш унинг кўп вактини олади, лекин кино, эстрада концертлари ва дискотекаларга боришни яхши кўради. Жисмоний тарбия билан олий ўкув юртидаги дастур доирасида шуғулланади. Ўртача. Кўп куч-ғайрат сарфламасдан “имкон кадар” ўқийди. Бу билан фахрланади ҳам. Унинг принципи: “Дипломга эга бўлгач, бошкалардан кам ишламайман”. Касбни танлашда унчалик бош котириб ўтирмаган. Лекин “ўкишга кирдимми, энди шу олий ўқув юртини тугаллашим керак”, деган фикри катъий. Яхши ўқишга ҳаракат килади, бирок ўқишлан хузурланмайди. Ихлоси кайтган. Одатда, қобилиятли киши, лекин танлаган ихтисослиги унчалик маъкул келмаган. Лекин “Ўқишга кирдимми, энди шу олий укув юртини тугаллашим керак, деган фикри катъий. Яхши ўқишга харакат килади, бирок ўқишдан хузурланмайди, Санъат, слорт ва бошка сохаларда турли хил машғулотлар билан шуғулланишга уринади. Ялков. Одатда, суст ўқийди, “имкони борнча ортикча куч сарфламаслик" принципига амал килади. Лекин ўзидан кунгли тўк. Ўз касбий келажаги хакида жиддий бош котирмайди. Илмий-тадкикотчилик ва жамоат ишларида катнашмайди. Талабалар гуруҳи жамоасида унга дахмаза сифатида карашади. Баъзан ғирромлик килиш, шпаргалкадан фойдаланишга хам уриниб кўради. Кизикиши доираси асосан дам олиш соҳасига тегишли. Ижодкор. У ўқиш ёки жамоат ишлари ёхуд дам олиш сохасидаги ҳар кандай ишларга ижодий ёндашишга интилади. Бирок кунт-сабот, татартиб, ижрочилик интизоми талаб килинадиган машғулотлар унн қизиктирмайди. Шунннг учун. одатда. нотекис ўқийди, ўқишга нисбатан “бу менга кмзикарли” ёки "бу менга кизикарли эмас” принципига амал килади. Илмий-тадкикогчилик ишлари билан шуғулланганида зътироф килинган нуфузли муаллифлар фикрини ҳисобга олмасдан, муаммоларнинг ўзига хос мусгакил ечимини излайди. Ҳавойи. Одатда, нуфузли факультетлар деб аталадиган факультетларда таълим олади, оммавий касбларга ўқийдиган талабаларга кибор билан карайди. Ўзига ўхшаган шахслар даврасида етакчилик қилишга уринади, бошқа талабаларга менсимасдан муносабатда бўлади. “Хамма нарсадан бохабар”, бирок унинг билимлари анча саёз. Санъат соҳасида асосан “мода бўлган” оқимлар билан кизикади. Ҳар доим “омма”нинг фикридан ўзгача бўлган ўз фикрига эга. У кафе, диско-клублар, турли урф бўлган жойларда бўлишни мақбул кўради. Download 117.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling