Тарихимизни эртакларга кўчириш орқали аждодларимиз прототиплари асосида миллий қаҳрамонлар образларини яратиш


Download 39 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi39 Kb.
#1316386
Bog'liq
Х.Салахидинова лойиҳаси(2)


Тарихимизни эртакларга кўчириш орқали аждодларимиз прототиплари асосида миллий қаҳрамонлар образларини яратиш

Лойиҳа мақсади:
Инсон ҳаёти давомидаги маълумотларнинг асосий қисми 5 ёшгача бўлган даврга тўғри келишини ҳисобга олган холда тарихий қахрамонларимиз (аждодларимиз) ни эртакларга кўчириш ва шу орқали Ватанимиз тарихини болаларга ўргатиш, уларда Ватанпарварлик тушунчаларини шакллантириш, миллий ғурур туйғуларини тарбиялаш.

Илмий янгилиги: Болаларда аждодларимиз ҳаёти тўғрисида тушунча ва тасаввурлар хосил бўлади. Бунда энг ками 20 та аждодларимиз ҳаёти эртакларга кўчирилади.

(Агар лойиҳа тасдиқланса, 20 та анимацион фильм яратиш имконияти мавжуд бўлади. Мавзу шу даражада долзарбки, анимацион фильмлар орқали болаларга шонли тарихимизни ўргатиш, ўз аждодларидан ғурурланиш туйғуларини шакллантириш имконияти туғилади. Энг асосийси болалар тарихни ўрганиб улғаядилар. 11 ёшдан болаларда ўсмирлик кризиси бошланади. Бу бошланғич синфни тамомлаб, катта синфга кўчиш даврига тўғри келади ва кўпгина болаларда диққатни жамлай олмаслик билан характерланади. Бу эса ўз навбатида фанларни ўзлаштириш даражасига салбий таъсир кўрсатади.


Анимацион фильмлар орқали миллий телеканалларда аждодларимиз тарихини болаларга сингдириш болалардаги Ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.)
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling