T/р
|
Чора-тадбир номи
|
Амалга ошириш механизми ва кўрсаткичга эришишнинг механизмлари
|
Амалга ошириш муддати
|
Масъул ижрочилар
|
|
Умумтаълим мактабларга оптик тола тармоқлари тортиш чораларини кўриш.
|
1. Янги ташкил этилган мактабларга оптик тола тармоқларини тортиш ва оҳирловчи қурилмаларини ўрнатиш бўйича худудий “Ўзбектелеком” худудий филиалларига мурожаат қилиш.
2. Оптик тола ва оҳирловчи қурилмалари ўрнатилган умумтаълим мактаблари учун қўшимча келишувлар имзолаш ва активлаштириш.
|
2023 йил сентябрь
(мактаб фойдаланишга топширилиши билан)
|
Таълимни рақамлаштириш бўлими
Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими
|
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг интернетдан фойдаланиш хизматлари учун ҳаражатларни ўз вақтида қоплаш, ҳар йилги маҳаллий бюджетларда ушбу ҳаражатларни кўзда тутиш. Бунда:
ўқувчи сони 400 нафардан кам бўлган умумтаълим мактаблари учун Интернет тармоғига уланиш тезлиги 40 Мбит/с, ўқувчиси 400 нафардан юқори умумий ўрта таълим мактаблари 100 Мбит/с таъминланиши инобатга олиш.
|
1. Умумтаълим мактабларнинг ўқувчи сони бўйича ЯЭТ (ягона электрон тизим)дан маълумот олиш;
2. Мазкур мактаблар учун зарур маблағ бўйича туман ҳокимлиги ва молия бўлимига мурожаат киритиш;
3. “Ўзбектелеком” худудий филиаллари билан имзоланган йиллик шартномалар бўйича ишларни олиб бориш. Умумтаълим мактабларида юзага келган муаммолар бўйича филиал ходимлари билан биргаликда назорат олиб бориш.
4. Янги ташкил этилган умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилгандан, қўшимча келишувлар имзолангандан сўнг тегишли тартибда инфратузилмани янгилаш.
|
2023 йил январь, Доимий
|
Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.
Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими
Таълимни рақамлаштириш бўлими
|
|
Таълим муассасаларидаги интернет тармоғини доимий ишлашини назорат қилиш.
|
1. Ҳар бир мактаб кесимида Информакатика фани ўқитувчилари учун телеграм ижтимоий тармоғи орқали гуруҳ ташкил этиш;
2. Ташкил этилган гуруҳга ҳар куни интернет тезлиги, холати бўйича ҳар бир мактаб белгиланган тартибда маълумотларни юборишини таъминлаш.
3. Интернет тармоғида узилиш пайдо бўлган мактабни аниқлаш ва уни тезлик билан “Ўзтелеком” АК туман бўлинмалари билан ҳамкорликда носозликни бартараф этиш чораларини кўриш.
|
2023 йил январь
Хафта давомида
Хар ой якунида
|
Таълимни рақамлаштириш бўлими
|
|
Умумтаълим мактабларига қўшимча WiFi қурилмаларини керакли нуқталарга сифатли ўрнатилишини назорат қилиш ва ундан мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш.
|
1. Мактабларда ўрнатилган WI-FI қурилмаларнинг пудратчи ташкилот томонидан сифатли ўрнатиш ва ишлатиб бериши ташкил қилиш;
2. Қурилмаларни ўрнатилган жойдан ўзбошимчалик билан олиб қўйиш холатларини олдини олиш ва доимий хатловдан ўтказиш;
3. WI-FI ва маршрутизатор (Микротик) қурилмаларнинг доимий ишчи холатда бўлиши таъминлаш.
|
2023 йил давомида
|
Таълимни рақамлаштириш бўлими
|
|
Умумтаълим мактабларидаги интернет тармоғини доимий назорат қилиш, ўқувчилар томонидан Wi-Fi қурилмаларидан танаффус вақтларида фойдаланишларини ташкил этиш таълим муассасаларига маршрутизатор (микротик) қурилмаларини сифатли ўрнатилишини ва доимий ишлашини назорат қилиш.
|
1. Пудратчи ташкилот томонидан микротик қурилмасини мактабга сифатли ўрнатилишини ва узлуксиз ишлашини таъминлаб берилишини назорат қилиш;
2. Информатика фани ўқитувчилари билан микротик қурилмасини тармоқда доимий туриши зарурлиги бўйича тушунтиришлар бериш
|
2023 йил давомида
|
Таълимни рақамлаштириш бўлими
|