Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби


Download 19.69 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi19.69 Kb.
#1336096
Bog'liq
Moliyada bug\'alteriya hisobi mustaqil ish


Мавзу: Молия органларида ғазначилик ва
ҳудудий бўлинмаларида буғалтерия
ҳисобини ташкил этиш

Мустақил иш режаси:




  1. Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби.



  1. Бухгалтерия ҳужжатлари.



  1. Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби.

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби бўйсунувидаги қуйи муассасалар кесимида алоҳида мазкур Йўриқномага мувофиқ юритилади.
Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби мазкур Йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби юритишнинг мемориал ордер шаклида олиб борилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бухгалтерия ҳисоби юритишнинг журнал-ордер шаклида олиб боришлари мумкин.
Бюджет ташкилотларининг давлат бюджети маблағлари ҳисобига маҳсулот (товар) етказиб (ишлар бажариб, хизматлар кўрсатиб) берувчилар (пудратчилар) билан тузган барча шартномалари, шунингдек, капитал қурилиш буюртмачиларининг (бюджет маблағлари олувчиларнинг) шартномалари ғазначилик органларида «Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатга олинган) асосида рўйхатга олинади
Ташкилот бош ҳисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ тузилган комиссия томонидан қабул қилиш — топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архив ҳужжатларининг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини қабул қилиш — топшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади.

2) Бухгалтерия ҳужжатлари.
Бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини, шунингдек, харажатлар сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш; бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш; тизимига кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилиш; ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, таълим муассасаларида талабаларнинг стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш; смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш; пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш инвентаризация натижаларини вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш; моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;
моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;
молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш; ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);
асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш;
бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини, шунингдек, харажатлар сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса


Download 19.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling