Таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қачон ва қандай ҳисоблаш керак


Download 24.28 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi24.28 Kb.
#1530908
  1   2   3
Bog'liq
Таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қачон


Таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қачон ва қандай ҳисоблаш керак
Умумий қоидаларга кўра, ходим ҳатто тўлиқ иш йилида ишламаган бўлса ҳам, ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади. Аммо таътил ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда «ҳисобланганда» истиснолар мавжуд.
Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Агар ходим ва иш берувчи бу ҳақда келишишган бўлса, таътил аввалроқ ҳам берилиши мумкин 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 227-м. 1-қ.. Баъзан эса бунинг учун фақат ходимнинг хоҳиши кифоя қилади, агар бу:

  • ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин таътил олмоқчи бўлган аёл;

  • ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);

  • ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар;

  • резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчилар;

  • 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар;

  • ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;

  • бундай кафолат жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёхуд ички

  • ҳужжатларда белгиланган ходим бўлса 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 227-м. 3-қ..

Иш берувчи ушбу тоифадаги ходимларга биринчи иш йили учун олти ой ишламасидан илгари таътил беришни рад этишга ҳақли эмас.
Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили таътиллар жадвали билан белгиланадиган меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 228-м. 1-қ..
Эътибор беринг
Иш йили давомида меҳнат таътилидан қачон фойдаланилишидан қатъи назар – у тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 227-м. 4-қ..
Кўпгина кадрлар бўйича мутахассислар, агар ходим тўлиқ иш йилида ишламаган бўлса, унинг таътил муддати ишлаб берилган вақтга мутаносиб ҳисобланиши керак, деб ҳисоблашади. Бу тубдан нотўғри ва меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда фақат янги Меҳнат кодексининг 223-моддасида белгиланган ҳолларда ҳисоблаш мумкин.

Download 24.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling