Техникумда ўқиш билан бир қаторда ишчи-ёшлар мактабда ўқиб 11 синфни битириб Политехника Институтини қурилиш факультетига ўқишга кирганман. Ишим қўрилиш соҳаси бўлган билан у сохада ишламадим


Download 16.02 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi16.02 Kb.
#1129648
Bog'liq
кизил китобни давоми 1111


Техникумда ўқиш билан бир қаторда ишчи-ёшлар мактабда ўқиб 11 синфни битириб Политехника Институтини қурилиш факультетига ўқишга кирганман. Ишим қўрилиш соҳаси бўлган билан у сохада ишламадим. Онамнинг қистовлари билан поччам Патхилло акам орқали ва уларнинг сайъи-ҳаракатлари билан Тошкентнинг Себзор даҳасидаги жойлашган шаҳарнинг нуфузли корхоналаридан бўлган 6 –нон заводига ишчи бўлиб қабул қилинганман ва 1970 йилдан 2011 йилгача 41 йил нон соҳасида ишлаб нафақага чиққанман. “Тахтапул” да жойлашган ушбу заводда нон ташувчи (18 (кун) нонларни дўконларга бўлиб берадиган диспечер (2 йил) ундан кейин ишга бўлган қобилиятимни ҳисобга олиб тайёр маҳсулот омбори мудири (3 йил) бўлиб фаолият олиб борганимдан сўнг мени янги лавозимга тайинламоқчи бўлиб юришганидан хабар топдим Патхилло акамнинг юзларини ерга қаратмасдан харакат қилдим. 1976 йил ўша даврлар учун зарурли бўлган Комунистик Партия сафига кирдим, мана шунла портбилет олганим менга жуда катта ёрдам берди.
1976 йил 1 январ кунидан эътибордан-устозим Дадабой Акбарович (Охиратлари обод бўлсин) пенсияга чиқишлари муносабати билан мени, улар эгаллаб тўрган таъминот ва тақсимот масалалари бўйича раҳбарлик лавозимга тайинлашди. Шу фаолиятим билан барабар 14 йил партия ташкилоти котиб бўлиб ишладим. 1973 йилдан 2004 йилгача Ўзбекистон матбуотида рус ва ўзбек тилларида крассворд тузиб, ҳажвиялар ёзиб айрим рус ёзувчиларининг кичик хажмдаги асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, матбуотдан жуда яхши миқдорда қалам ҳақи олиб юрганман. Икки жойда ишлаб ҳалол пул топиб рўзғор тебратишганмиз. Дон маҳсулотлари министри Олим Атаев чет элга қочиб кетиши сабаб бўлиб, бизни соҳа-нонвойчилик жуда қаттиқ текширувларига тушди. Мени эса бу одам қурувчи экан, нон сохасида нима учун ишлаяпти деб мени ишдан бўшатишга ҳаракат қилишган. Бу воқеа 2001 йил яъни шу заводда 31 йил ишлаганимда содир бўлганди. Мен эса ўша вақтда уч қуда ва олтита навералик бўлган эдим. Мен эса қатъиятлик кўрсатиб Тошкент Кимё-технология институтига кириб, хужжат-справка келтириб ишлаб турган лавозимни сақлаб қолганман. Мана шу сохада 41 йил ишлаб 2011 йил 5 январдан пенсияга чиқиб кетганман.
Шу даврлар орасида қилган самарали меҳнатларим туфайли касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ССР ва Европа Осиёнинг ўнлаб мамалакатларида имтиёзли яъни 30% лик йўлланмалар билан билан дам олиб келганман ва мана шу имтиёзу-ҳурматларга поччам Патхилло акам туфайли эришганман деб фахрланиб юрганман.
Дилимдаги энг юксак орзу-ниятимга 2009 йил ноябрь ойида Аллоҳнинг байтига, Мадина, Макка шаҳарларига бориб Ҳаж амалини бажариб келишга эришганман. Шундайин бир бахли инсонлардан бири бўлганмиз яъни биз \аж сафарида 30 кун бўлганмиз ва Аллоҳ марҳамати билан Мадинаи Мунаввара, Маккаи Мукаррамада ихлос билан Ҳаж амалларини биричи фарз ва рукунларини чин дилдан адо этиб келиш бахтига муяссар бўлганман.
Ниятларим қабул бўлиб, 2018 йил аҳли аёлим Шоирахон ҳожи она билан умра сафарида бўлиб юртим авлодларим ва улар қаторида фарзандларимизни дуо қилиб умра амалини тўла-тўкис адо этиб келдик.
Ушбу сафардан мен шуни тушуниб етдимки, боалаикдан орттирган лафзи йўқ, бебурд, тоғ-тоғ ваъда бериб ортга қайтадиган онт ичиб уйстликни даъво қиладиган яқин сохта дустларингдан, Аллоҳнинг уйида танишиб бирга ибодан қилган пок ниятли, оқибатда бардавом Ҳаж биродарларимни топганимдан ниҳоятда бахтиёрман ва уларни Аллоҳ томонидан менга берилган бебаҳо неъмат деб биламан. Биродарларим билан Шоирахон ҳожи она билан қилган ибодатларимизни Аллоҳ ўзи мақбул айласин, омин.
Худойим бердинг умр, етказгангингга шукр
Соғлиғу, молу-давлат, зурриёт, кўрсатгангга шукир
Роҳату-хотиржамлик бериб, яшатгангга шукир
Қалбимизга ислом динин, таратгангга шукир
Эллик йиллик вафодор ёр, учратгангга шукир
Ҳожи она билан бирлан ўтказган, дамларингга шукир
Ҳавас қилса арзигулик умр бергангга шукир
Жойнамозлар устида ибодат ыилдиргангга шукр

Икки бора Каъбага қадам қуйдиргангга шукир


Тоза соф дил билан Аллоҳни суйдиргангга шукир
Макка Мадинада кўзда ёш Бўзлатгангга шукир
Ҳаж ва Умра таърифин тилда сўзлатгангга шукир
1970 йил 4 июл ҳаётимизда учмас из қолдирган бир умр эслаб юрадиган кун бўлган. Кўкча даҳаси Гулистон кўчасидан, раҳматлик Саидазим ака ва Тусуной онани тўнғич фарзандлари Шоирахон билан бизнинг никоҳ тўйимиз ўтказилган. Турмуш ўртоғим Шоирахон 1949 йил 5 сентябр куни Тошкентнинг Чорсу майдонини атрофида жойлашган Гулбозор маҳалласида туғилган. Ўрта мактабни битиргандан сўнг Тошкент политехникумига тикувчилик бўлимини тамомлаб, шу соҳа мутахассиси бўлиб умрининг охиригача “Юлдуз” тикув фирмаси ҳамда Тошкент тумани Майиший хизмат корхоналарида кадрлар бўлими бошлиғи, келес шаҳарчасидаги Майиший хизмат кўрсатиш корхонасида раҳбар бўлиб, узоқ йиллар фаолият кўрсатган. Ушбу корхонада ишлаб юрган чоғларида ҳукумат томонидан 1983 йил 6 сотих 1991 йил 10 сотих ер участикаси ажратиб берилган ва биз мана шу ажратилган ерларга иморат қуриб, Тошкент тумани аъзосига айланиб, шу уйларимизда икки қиз узатиб, икки ўғил уйлантириб орзу-ҳаваслар кўрдик. Болалар тарбиясида, келин-куёвларни танлашда янглишмагандек дея оламан. Аллоҳдан нусрат бўлиб Шоирахон 2008 йил ноябрь ойида Муқаддас Ҳаж сафарини 2018 йил ноябрь ойида мен билан Умра сафарида бўлиб ибодатларни тўлиқ адо этиб келганмиз. Шоирахон ҳожи она Қуръон илмига меҳр қўйган, қироатларни чиройли қуръон тавсирларини ўрганишга қизиқувчан айл бўлиб, қория даражасига етиб қолган эди. Ибодатларни бардавом этди.
Менда ҳам Куръон илмини ўрганишга бўлган интилишимни сезиб, 10 ойлик араб тили грамматикасидан сабоқ оладиган курсларга кириб ўқишимни маслаҳат берган ва мен ўрганганман. Шоира ҳожи онага синглиси Гулмира ва Зарифа келинойимиз узоқ муддат араб тили ва Қуръондан илм бериб устозлик қилишган эди. 2010 йил Шоирахон ҳожи она тажвиддан сабоқ бериб, мени ҳам Куръон илмидан бохабар бўлишимга сабачи бўлга
Download 16.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling