Темир арматурадан фарқли ўлароқ базальт арматуранинг қиймати нархлардаги кескин ўзгаришларга учрамайди


Download 446.55 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi446.55 Kb.
#1492956
Bog'liq
Bazalt armatura


Бу ўзини бутун дунёда юқори сифатли маҳсулот сифатида кўрсата олган инновацион қурилиш материали. Бу темир арматуранинг аналоги. Ушбу материалнинг 80 фоизи космик ва ҳарбий саноатда, кемасозлик ва самолётсозликда қўлланадиган ровинг деб номланувчи узлуксиз базальт толадан иборат. Базальт арматура темир арматурага қараганда 30-50 фоизга арзон ва 10 марта енгил бўлиб, бу унинг транспортировкасига кетадиган харажатларни қисқартириш имконини беради. Базальт арматура зангламайди, демак, унинг техник хусусиятлари бутун фойдаланиш даврида сақланиб қолади.
Базальт арматуранинг прогноз қилинаётган хизмат муддати 50-80 йилни ташкил этади. Базальт арматуранинг узоқ хизмат қилиш параметри унинг мустаҳкамлиги туфайли темир арматураникига қараганда юқори. Айнан шунинг учун базальт арматура Цельсий бўйича -70 дан +100 даражагачани ташкил қиладиган ишчи ҳароратларнинг кенг диапазонига бардош беради. Унинг оловга чидамлилиги Цельсий бўйича 300 даражагачани ташкил қилади.

базальт арматура экологик тоза, у токсик моддаларни ажратмайди. Шунингдек у иссиқликни яхши сақлайди, сезгирлик даражаси юқори бўлган, шу жумладан тиббий ускуналарнинг ишлашига халақит бермайди. Базальт арматура қўлланган биноларда мобил алоқа сигнали яхшироқ ўтади.
Базальт арматурани пайвандлаш шарт эмас. У пластик хомутлар ёрдамида ёки оддий тўқиладиган сим билан маҳкамланади, бу иншоотнинг зилзилаларга чидамлилигини оширади. Базальт арматурани монтаж қилиш учун бесўнақай ва қиммат қурилиш техникасидан фойдаланиш зарурати йўқ. Диаметри 12 мм гача бўлган арматурани ташиш осон, у букилувчан бўлиб, рулонларга ўралади. Диаметри 14 мм ва ундан катта бўлган базальт арматура ҳолатида симларнинг узунлиги буюртмачининг ихтиёрига қараб бажарилади.
Темир арматурадан фарқли ўлароқ базальт арматуранинг қиймати нархлардаги кескин ўзгаришларга учрамайди.

Базальт арматура намлик даражаси юқори бўлган ва бошқа тажовузкор муҳитга эга конструкциялар учун жуда мос тушади. У коррозияга учрамайди, шу боис уни яхмалаклар, гидроиншоотлар, оқова ариқлар, каналлар, канализациялар, бассейнлар қурилишида қўллаш мумкин. Шунингдек ундан катта кўламли қурилишларда, яъни метро, кўприк, автомобиль трассалари ва темир йўл кўтармаларини барпо этишда ҳам фойдаланса бўлади.
Завод иккита объектда жойлашган: биринчиси Жиззах вилоятининг Фориш туманида. Ушбу заводда базальт рудасига қайта ишлов берилади ва базальт тола ишлаб чиқарилади. Кейин тола Жиззах вилоятининг Эркин иқтисодий зонасидаги заводга транспортировка қилинади. Бу ерда тола базальт арматурага айлантирилади.
Келаси йили заводда ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда: компания узлуксиз базальт толадан композит трубалар, бурчаклар, профиллар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.
Download 446.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling