8-мавзу. Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумот. Арматура ва арматура буюмлари. Режа


Download 0.81 Mb.
bet1/5
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1391275
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу. Темир бетон конструкциялари ҳақида умумий маълумот 2023


8-мавзу. Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумот. Арматура ва арматура буюмлари.
Режа:

  • Арматуранинг синфланиши.

  • Арматуранинг механик хоссалари.

  • Арматуранинг норматив ва ҳисобий характеристикалари

  • «s-e» диаграммаси.

  • Пайвандланган тўрлар ва каркаслар.

  • Тўқилган тўрлар ва каркаслар.

  • Темирбетон ҳақида маълумот.

  • Конструкциядаги арматуралар.

  • Темирбетон конструкцияларини тайёрлаш усуллари.

  • Темирбетонга температуранинг таъсири.

  • Темирбетоннинг коррозияси.

Арматураларнинг турлари. Арматуралар стерженли ва симли арматураларга бўлинади. Сиртининг шаклига қараб текис ва даврий профилли арматуралар бўлади. Даврий профилли арматура текис арматурага қараганда бетон билан мустаҳкамроқ боғланади. Арматурани ишлатиш усулига қараб у зўриқтирилган ва оддий арматурага бўлинади. Арматура конструкция таркибида бажарадиган вазифасига кўра ишчи ва монтаж арматурага бўлинади. Ишчи арматура ҳисоблаш йўли билан, монтаж арматураси эса конструктив мулоҳазаларга кўра ўрнатилади. Тақсимловчи арматура ҳам шартли равишда монтаж арматураси турига қўшилади.
Темирбетон элементлари камида 0,05 % ва кўпи билан 3,5 % миқдорида арматураланади. Арматуралаш фоизининг энг кичик миқдори, арматураланган элементнинг чўзилишга бўлган ҳисобий қаршилиги соф бетон элементнинг чўзилишга бўлган қаршилигидан кичик бўлмаслиги керак, деган шартдан келиб чиқади. Арматуралашнинг максимал миқдори эса иқтисодий мулоҳазалар ва ҳисоблар асосида белгиланади.
Оддий арматура сифатида A - 1, A - II, A - III, ва Bp - 1, В - 1 синфли арматуралардан фойдаланилади. Зўриқтириладиган арматура сифатида эса
A-IV, A - V, A - VI, Ат - V, Ат - VI, Bp - II, B - II ва K - 7, K - 19 синфли арматуралар ишлатилади.
Агар стерженли арматура кучланиш остида занглашга (коррозия)га нисбатан ўта турғун бўлса, унинг синфий белгисиuа «к» ҳарфи қўшилади (масалан, Ат - IV К), агар пайвандга монанд бўлса «С» ҳарфи қўшилади (масалан, Ат - IV С). Агар арматурада ҳар иккала ҳусусият мавжуд бўлса, «СК» ҳарфлари қўшилади (масалан, Ат - V СК).
Ўзининг механик хоссаларига қараб арматурабоп пўлатлар қуйидаги синфларга бўлинади.
Темирбетон конструкцияларида даврий профилли стерженли арматуралар кенг қўлланилади. Арматура сиртининг даврий профилли шакли (яъни унинг ғадир-будурлиги) унинг бетон билан ёпишувини янада оширади, бу эса ўз навбатида бетон чўзилишга ишлаганида ёрикларнинг кенгайишини камайтиради, арматурани бетон билан бириктирадиган махсус чоралар кўришдан халос этади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling