конструктив – ҳисоблашда эътиборга олинмайдиган кучланишларни қабул қилади, монтаж арматура эса ишчи арматураларни лойиҳавий ҳолатини таъминлайди ва уларни каркасларга бирлаштиради. Ҳамма арматуралар пайвандланган арматурали буюмларга бирлаштирилади – пайвандланган ёки тўқилган сим тўр ва каркасларга.
Темирбетон конструкциялар тайёрланиш усулларига қараб йиғма, яхлит ва йиғма-яхлит бўлади.
8.4-расм. Темирбетон элементларининг арматураси:
1-бўйлама арматура; 2-хомутлар; 3-букма стерженлар; 4-монтаж арматура; 5-монтаж илгак; 6-қуйма деталь; 7-тўсин; 8-колонна.
Йиғма конструкциялар заводда тайёрланиб, қурилиш майдонида йиғилади, яхлит конструкциялар бевосита қурилиш майдонининг ўзида кўтарилади, йиғма-яхлит конструкциялар эса иккаласининг қўшилишидан ҳосил бўлади, яъни бир қисми заводда тайёрланиб, қолган қисми монолит бетон билан қурилиш майдонида яхлитланади.
Оловбардошлик чегараси (соатларда) темирбетон элементларнинг ўлчами ва уларнинг конструктив схемасига, арматуратурига ва айниқса арматурани оловнинг бевосита таъсиридан асрайдиган бетоннинг химоя қатламига боғлиқ.
Темирбетоннинг чириши (коррозияси). Агар бетон етарлича зичликка эга бўлмаса, сувнинг фильтрланиши таъсирида цемент тошининг таркибий қисми – кальций гидрат оксиди эрийди. Бетон коррозияси ишқорли газ, тузлар қоришмаси, кислота ва денгиз суви таъсирида ҳам содир бўлади. Темирбетон конструкцияларнинг коррозияга чидамлилиги бетоннинг зичлиги ва муҳитнинг агрессивлик даражасига боғлик. Темирбетон конструкцияларни коррозиядан химоя қилиш учун муҳитнинг агрессивлик даражаси ва турига қараб, бетоннинг зичлигини ортириш ва ҳар хил маҳсус қўшимчалар қўшиш орқали бетонни фильтрланиш хусусиятини камайтириш, химоя қатламини ошириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |