8-мавзу. Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумот. Арматура ва арматура буюмлари. Режа
Арматураларнинг физик - механик хоссалари
Download 0.81 Mb.
|
8-мавзу. Темир бетон конструкциялари ҳақида умумий маълумот 2023
Арматураларнинг физик - механик хоссалари. Арматураларнинг физик - механик хоссалари пўлатнинг кимёвий таркиби, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш усулларига боғлиқ. A-1, A - II, A - III синфли юмшоқ пўлатларда углерод 0,2 - 0, 4 фоизни ташкил этади. Углероднинг миқдори оширилса, пўлатнинг мустаҳкамлиги ортиб, қайишқоқлиги ва пайвандланувчанлиги камаяди. Агар пўлат таркибига марганец ва хром қўшилса, унинг қайишқоқлиги камаймаган ҳолда мустаҳкамлиги ортади; кремний кўшилса, пўлатнинг мустаҳкамлиги ортиб, пайвандланувчанлиги ёмонлашади.
Пўлатнинг мустаҳкамлигини киздириб тоблаш ёки оддий чўзиш йўли (1 эгрилик) билан оширса ҳам бўлади. Пўлатни қиздириш йўли билан тоблаганда уни 800 - 900°С га қадар қиздирилади, сўнгра кескин совутилади; кейин яна 300 - 400°С га қадар қиздириб, аста совутилади (4 эгрилик). Бунинг натижасида пўлат арматуранинг мустаҳкамлиги ортади. Арматурали пўлатни механик йўл билан пухталаш уни юклаш ва юкдан бўшатиш (совуқ ҳолатда уни қайта-қайта чўзиш)га, яъни уни у кучланишдан катта бўлган k кучланиш билан чўзиш орқали уни пропорционаллик чегарасини оширишга асосланган. k кушланиш билан қайта чўзилганда унинг оқувчанлик чегараси кўтарилади (1 эгрилик). Арматурали стерженни кетма-кет кичраядиган тешикдан зўрлаб суғириш йўли билан ҳам механик усулда пухталаса бўлади. Бунда s - s боғланиш деярли арматура узилишигача тўғри чизиқли бўлиб қолади (3 эгрилик) ва бу унинг норматив қаршилиги қилиб қабул қилинади. Пўлат арматурани 3 - 5 % га чўзилса, унинг ички кристалл тузилиши маълум даражада ўзгаради, бу ўзгариш арматура мустаҳкамлигини оширади. Арматура қайта чўзилса, чўзилиш диаграммаси бошланғич диаграммадан фарқ қилади (8.1-расм). Маълумки, пўлатнинг асосий физик-механик хоссадалари материал намунасини чўзишга синиш жараёнида олинадиган «кучланиш-деформация» (-) диаграммасида ўз аксини топади. Бу диаграммага кўра арматура пўлатлари қуйидаги турларга бўлинади: 1. Оқиш чегараси аниқ кўринадиган юмшоқ пўлатлар. 2. Оқиш чегараси аниқ кўринмайдиган ўтда тобланган пўлатлар. 3. Деярли узилгунга қадар «-» диаграммасида чизиқли боғланишга эга бўлган ўта мустаҳкам пўлатлар. Пўлатнинг асосий мустаҳкамлик тавсифлари қуйидагилардир: -биринчи турдаги пўлатлар учун оқиш чегараси у, яъни эластиклик чегарасида бўлади (8.1- расм, а); - иккинчи ва учинчи турдаги пўлатлар учун шартли оқиш чегараси 0,2 бўлиб (бу кучланишнинг шундай қийматики намунанинг қолдиқ деформацияси 0,2% ни ташкил этади), шартли эластиклик чегараси 0,2 бўлади. (8.1-расм, б). -пўлатнинг вақтли қаршилиги (мустаҳкамлик чегараси) - su; узилишидаги чегаравий узайиш ва ҳ.к. Кам углеродли пўлатларда оқиш майдончаси мавжуд бўлиб, пластиклиги 20% ни (n=20%) ташкил этади. Мўл углеродли пўлатларни пластиклиги икки маротаба кам бўлади. Чегаравий узайиши қисқа бўлган арматуралар мўрт бўлиб, юк таъсирида бирданига узилиши ва конструкция бузилиш мумкин. Пластиклик хоссалари юқори бўлган пўлатлар темирбетон конструкцияларининг ишлаши учун қулай шароит яратади; статик ноаниқ системаларда, шунингдек динамик кучлар таъсирида бунинг аҳамияти айниқса каттадир. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling