8-мавзу. Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумот. Арматура ва арматура буюмлари. Режа


-расм. Арматура пўлатининг характерли диаграммалари. a-оқиш майдончаси мавжуд; б-оқиш майдончаси йўқ


Download 0.81 Mb.
bet3/5
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1391275
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу. Темир бетон конструкциялари ҳақида умумий маълумот 2023

8.1-расм. Арматура пўлатининг характерли диаграммалари. a-оқиш майдончаси мавжуд; б-оқиш майдончаси йўқ.
Меъёрий хужжатларда арматуранинг узилишидаги нисбий узайишининг энг кам миқдори берилади. Бу қийматлар A-I - 25%; A-II - 19%; A-III - 14%; A-IV - A-VI - 6% га ва термик мустаҳкамланган арматуралар учун эса Ат-IV; Ат-V; Ат-VI нисбий узайиши 8,7 ва 6% га тенг.
Юмшоқ пўлатлар (А-I, А-II, А-III) оддий ҳароратда тоб ташламайди. Юқори углеродли арматуралар эса, бетонга ўхшаб, тоб ташлаш хусусиятига эга. Ўтда тобланган арматураларни пайвандлаш ярамайди, чунки бунда арматура қизиганда мустаҳкамлиги пасаяди.
Арматуранинг норматив ва ҳисобий характеристикалари. Арматуранинг норматив қаршилиги Rs,ser стерженли арматуралар учун – оқувчанлик чегарасининг (физик у ёки шартлисининг 0.2), симли арматуралар учун – узилишдаги вақтинчалик қаршилигининг u энг кичик назорат қилинадиган қийматига (таъминланганлиги 0,95дан кичик бўлмаслиги керак) тенг қилиб қабул қилинади.
Арматуранинг ҳисобий қаршилиги чегаравий ҳолатнинг иккинчи гуруҳи учун s= 1да ўрнатилган. Синфи A-IV ва ундан юқори бўлган арматуралар билан жиҳозланган темирбетон элементларни ҳисоблашда R шарт бажарилганда қуйидаги иш шароити коэффициенти киритилади.
s6 =  - ( - 1)[(2/R) – 1]  , (8.1)
бунда  - A-IV синфли арматура учун s6 коэффициентнинг максимал қиймати  = 1,2; A-V, B-II, Вр-ll, К-7 и К-19 синфлар учун -  =1,5; A-VI синф учун -  = 1,1.
Арматуралаш усуллари. Темирбетон элементлари пайвандланган сим-тўр ёки каркаслар, алоҳида стерженлардан тўқилган арматуралар, бикир прокат профиллар ва бошқалар билан арматураланади.
Пайвандланган сим тўрлар асосан плитали конструкцияларда ишлатилади. Ишчи арматураларни жойлашишига қараб, улар уч хил бўлади: 1) бўйлама ишчи арматурали; 2) кўндаланг ишчи арматурали; 3) икки йўналишда ҳам ишчи арматурали.
Стандарт сим тўрлар диаметри 4-5 мм бўлган Вр-1 синфли ва диаметри 6-8 мм бўлган A-III синфли ҳамда диаметри 40 мм гача бўлган A-l, A-II, А-III синфли арматуралардан тайёрланади. Сим тўрлар ясси ва ўрамли (рулонли) бўлади. Ўрамли сим тўрларнинг максимал диаметри 5 мм гача бўлади, ясси сим тўрларнинг узунлиги 9 м гача бўлади.
Пайвандланган каркаслар чизиқли элементларни (тўсин, колонна ва ш. ў.) арматуралаш учун ишлатилади. Улар ясси ва фазовий бўлади (4 - расм).
Агар олдиндан зўриқтирилмаган ишчи арматура сифатида A-IV, A-V синфли ва термик пухталанган арматуралар (пайвандланмайдигани) ишлатилса, тўқилган каркаслар қўлланилади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling