8-мавзу. Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумот. Арматура ва арматура буюмлари. Режа


Download 0.81 Mb.
bet4/5
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1391275
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-мавзу. Темир бетон конструкциялари ҳақида умумий маълумот 2023

Темирбетоннинг моҳияти. Тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали ҳисобланган. Кейинчалиқ инсон хом ғишт, пишиқ ғишт ва бетон тайёрлашни ўрганди.
Бетон сиқилишга яхши, чўзилишга суст қаршилик кўрсатадиган сунъий материалдир. Бетоннинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги сиқилишга нисбатан 10 - 20 маротаба кам. Шунинг учун ҳам уни анизотроп материал дейилади. Анизотроп материаллар-турли ҳил йўналиш бўйича хоссалари ҳар хил бўлган материаллардир.



8.2-расм. Пайвандланган сим тўрлар.

8.3-расм. Ясси пайвандланган каркаслар.
Бетоннинг анизотроплиги бетон ва темирбетон конструкцияларни ҳисоблашда жиддий қийинчиликларга олиб келади. Бетон чўзилишга суст қаршилик кўрсатганлиги сабабли арматурасиз тўсин кўп юк кўтара олмайди.
Агар тўсиннинг чўзилиш зонасига арматура жойланса, тўсиннинг юк кўтариш қобилияти анча (тахминан 20 маротаба) ортади. Сиқилишга ишлайдиган темирбетон элементлари ҳам пўлат стерженлар билан арматураланади. Пўлат сиқилишга ҳам, чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли сиқилувчи элементнинг юк кўтариш қобилиятини анча оширади.
Пўлат арматура жойлашган бетон темирбетон деб аталади. Темирбетондан ишланган қурилиш конструкцияси темирбетон конструкцияси деб юритилади.
Қуйидаги сабаблар бетон билан пўлат арматуранинг биргаликда ишлашига шароит яратади:
1. Бетон қотиш жараёнида пўлат арматурага маҳкам ёпишади (тишланади);
2. Зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди;
3. Пўлат билан оғир бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициентлари бир-бирига жуда яқин (бетон учун b= (1 - 1,5)10-5 ; арматура учун эса s= 1,2.10-5).
Ана шу учта муҳим хосса туфайли темирбетон конструкцияларини яратиш имкониятига эга бўлинди. Аммо темирбетоннинг афзаллик ва нуқсонлари ҳам бор.
Темирбетоннинг қуйидаги афзалликлари унинг қурилишда кенг тарқалишига имкон яратди: ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; оловбардошлиги; зилзилабардошлиги; маҳаллий материаллардан фойдаланиш имконияти; конструкцияга исталган шакл бериш имконияти.
Қуйидагилар темирбетоннинг нуқсонларига киради: вазнининг оғирлиги; иссиқлик ва товушни осон ўтказиши; мустаҳкамлаш ва тузатишнинг қийинлиги; ёрилиши мумкинлиги; бетон ётқазилгач, арматура ҳолатини текшириш қийинлиги ва ҳоказо.
Конструктив ва монтаж арматурни конструктив ва технологик мулоҳазаларга кўра ўрнатилади:

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling