Тестнинг мақсади: боладаги ўзига бўлган ишончни аниқлаш. Ёш: - синф. Ўқувчиларга қуйидаги вазифа берилади


Download 21.02 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1761398
Bog'liq
Зина тести тести 1-4 синфлар учун


Зина” ТЕСТИ



Тестнинг мақсади: боладаги ўзига бўлган ишончни аниқлаш.
Ёш: 1- 4 синф.


Ўқувчиларга қуйидаги вазифа берилади:
“Болалар, қўлингиздаги қоғозга 10 та зинани чизинг (психолог бу зиналарни доскага чизиб кўрсатади).
Энг пастки зинага чиқа оладиган ўқувчилар паст баҳога ўқишар экан. Иккинчи зинага ўртача ўқувчилар, учинчисида ундан яхшироқлари ва энг баланд зинага энг кучли ўқувчилар чиқа олишар экан. Ўзингизга баҳо берган ҳолда қайси зинага чиқа олишингизни чизиб беринг. Ўқитувчингиз сизни қайси зинага чиқаради, деб ўйлайсиз? Ота-онангиз сизни қайси зинагача чиқа олади, деб ўйлашади?
Тестни баҳолаш:
1-3 зина – ўзига паст баҳо бериш;
4-7 зина – ўзига адекват баҳо бериш;
8-10 зина –ўзига юқори баҳо бериш.

Зина методи мактабгача бўлган болаларда ва биринчидан тўртинчи синфгача бўлган болаларда ўзига бўлган ишончни аниқлаш тестидир.


Бу тест орқали бола ўзидаги имкониятларни, ҳозирги аҳволини англаб етади. Реал “Мен” билан, мақсад қўйганидаги пайдо бўлган “Мен”ига ўзини солиштиради. Реал ички “Мен”и билан орзусидаги “Мен”ининг мос келиши боланинг руҳиятидаги кучни ифодалайди.
Боланинг ўзига ишончи ўз ресурсларини тўғри баҳолай олиши орқали шаклланади. Ресурсларига катта баҳо бериш ота-она томонидан ортиқча мақтовлар сабабли пайдо бўлаётган бўлиши мумкин. Ресурсларига паст баҳо бериш эса, ота-она томонидан болага паст назар билан қараш орқали бўлиши мумкин. Ўқитувчига иккала ҳолат ҳам ноқулайлик туғдиради. Ўзига реал “Мен”идан юқори баҳо бераётган бола ва ота-она ўқитувчини паст баҳо қўйишда айблайди. Ўзига ишонч туйғусини пайдо қилиш учун реал “Мен”и паст болага бироз баланд баҳо қўйиши, уни мақташи ота-она томонидан “болага қаттиққўл бўлаверинг” деган талабга ҳам олиб келиши мумкин.
Боланинг ўзига яхши баҳо бериши ўзига ишонч, атрофдагиларнинг меҳрига, ҳурматига сазовор эканлигидан далолат беради. Ўзига паст баҳо бериш эса, ўзини айблаш, ёмон кўриш, атрофдагиларидан қўллаб-қувватлашга сазовор бўлмаслик туйғуларини ифодалайди.

Боладаги ўзига ишончни коррекция қилиш учун “Зина” тестининг иккинчи қисмини ўтказиш зарур. Бунинг учун болага еттита зина чизишни ва етти зинанинг ўртаси каттароқ майдон эканлигини тушунтирилади.


Инструкция: Агар, барча болаларни мана шу майдондаги ўрта зинага ўтқазсак, тепа зинага ўтиш жудаям осон ва пастки зинага сакраб тушиш ҳам жудаям осонлашади. Сиз тепага сакраб чиқа олармидингиз? Пастга сакраб тушиш сизга нима учун керак? Сиз пастки зинага сакраб тушдингизми? Энди ўзингизни қайси зинада тасаввур қилаяпсиз?
Барибир ўзини пастки зинага туширган бола билан психолог индивидуал ишлашига тўғри келади.
Ҳурматли ота-она! Сиз фарзандингизни қайси зинада тасаввур қилдингиз? Фарзандингизнинг ўқитувчиси болангизни қайси зинада эканлигини баҳоламоқда? Фарзандингизнинг ўзига берган баҳоси ўзига бўлган ишонч даражасини ифодалайди. Фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини фақат ва фақат ота-она жамият (мактаб, боғча, ўртоқлари, маҳалла) ёрдамида шакллантиради.
Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling