Тўғридан-тўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар; эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланган-ликка эга бўлган кредитлар


Download 28.35 Kb.
bet1/4
Sana14.05.2023
Hajmi28.35 Kb.
#1461671
  1   2   3   4
Bog'liq
firvads eng zori19


тўғридан-тўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар;
* эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланган-ликка эга бўлган кредитлар;
* таъминланмаган кредитлар.

  1. Тўланадиган фоиз даражасига қараб:

* ўртача (нормал) фоиз ставкали;
* юқори фоизли;
* паст фоиз ставкали;
* фоизсиз кредитларга бўлинади.
Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан, асосий фонд-ларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ соҳаларни таъминлашда ишлатилади. Ҳозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам миқдорда берилса-да, улар капитал қўйилмаларини, лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин:
қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун;
ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва модерниза-ция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун;
янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун;
янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун ва бошқалар.
Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг ҳаракат доирасига қараб, кредитнинг қуйи-даги мустақил шакллари амалиётда қўлланилиши мумкин. Булар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, хал-қаро кредит. Амалиётда кредитнинг ҳар бир шакли ҳам ўзига хос хусусиятларига кўра бир неча бўлакларга бўлиниши мумкин.
Банк кредити. Иқтисодиётда кенг тарқалган кредит муносабат-ларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни ҳисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус лицензия (рухсатнома) олган бўлиш-лари зарур. Қарз олувчи сифатида юридик шахслар, аҳоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок қилишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви ҳисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фои-зи кўринишида бўлади.

Download 28.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling