Тикувчилик дарсларида хавфсизлик техникаси қоидалари


Download 62.25 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi62.25 Kb.
#1605266
Bog'liq
Тикувчилик


Тикувчилик дарсларида хавфсизлик техникаси қоидалари

Хавфсизлик техникаси мехнат қилиш учун хавфсиз шароит яратишга қаратилган чоратадбирлар тизимидан иборат. Тикувчилик дарсларида машиналарни, дазмоллар ва қўл асбобларини ишлатаётганда қўлга игна кириб кетиши, қўлни нимадир кесиб олиши, машиналарнинг айланиб турадиган қисмлари кийим ёки сочни ўраб кетиши, дазмолда бирор жой куйиб қолиши, тугма ёки игна парчалари учиб юзга тегиши натижасида ўқувчилардан биронтаси жарохатланиб қолиши мумкин. Хавфсизлик техникаси қоидалари шундай нохушликлар ёки бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тикувчиликда ўқувчилар учун бу қоидалар асосан икки гуруҳга боълинади:

1. Қўл ва машина операцияларда ишловчилар қуйидагиларга риоя қилиши керак:


-машиналар, асбоб ва мосламаларнинг ишга яроқлилиги текшириб турилади. Иш бошлашдан олдин иш ўрни саранжомлаб олинади, машинада бармоққа игна кириб кетишининг олдини оладиган сақлагич, юритгич, тасма тўсиғи машинани ишга тушириш жойларида изоляция ғилофлари бор йўқлигини текширилади ва хоказо;
-электр симларига ип, латта, симчалар осмаслик лозим, акс холда қисқа туташув юз бериши мумкин. Симларда нуқсон сезилса, дархол электромантёрга хабар бериш, очилиб қолган симларга қол теккизмаслик керак;
-нарсаларни ишлаётган машина устидан узатиш мумкин эмас;
-электр двигателини ўчирмасдан машинага мой суриш, уни тозалаш, машина шкивига тасма кийдириш ман етилади;
-иш ўрнида асбоблар сочилиб ётмаслиги, қайчи ва иплар машинанинг айланаётган қисмлари ёнига қўйилмаслиги керак;
-иш ўринлари орасидаги йўлни тўсиб кўймаслик керак.

2. Дазмол билан ишлаганда қуйидагиларга риоя килиш керак:


-электр дазмолда иш бошлашдан олдин шнур изолацияси текшириб кўрилиши лозим;
-дазмол, штепселʼ резеткаси, вилканинг ток ўтказувчи қисмларига қол текизиш мумкин эмас;
-дазмолнинг тузуклигига ахамият бериш зарур (корпусда қисқа туташув боълса, ишлаётганда қулга салгина игна санчилгандай бўлади);
-ишлаётганда шнур дазмолга тегиб турмаслиги керак;
-дазмолнинг ўта қизиб кетишига йўл қоймаслик лозим;
-дазмол, штепсель, разеткаси, вилка бузуқ бўлса ишни тўхтатиб, электромонтёрни чақириш керак.
Мактабларда меҳнат тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларда меҳнат малакалари ҳосил қилиш, уларда меҳнат маданиятини шакллантириш, турли хил касбларга ҳавас уйғотиш, амалий машғулотларнинг самарали ўтиши ўқув устахоналарининг барча талабларга жавоб берарли даражада жиҳозланишига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Абатта «миллий кийимларни тикиш» бўлимини ўқитишда бизга тикув ва ўқув устахонаси зарур. Дарсларимизнинг 80 фоизи амалий дарс билан боғлиқ бўлгани учун ўқув устахонаси шарт ва зарур. Албатта устахонани жиҳозлашга қўйиладиган мейёрий талаблар мавжуд.


Тикувчилик устахоналарини эстетик жиҳатдан ўқувчиларнинг диққатини жалб этадиган, касбга ҳавас уйғотадиган, хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган қилиб жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун барча турдаги иш ўринларини ташкил қилишга, қўшимча жиҳозларни, кўргазмали ўқув буюмларини дид билан, саранжом-сариштали ўрнатишга алоҳида эътибор бериш зарур. Ўқув устахоналарини жиҳозлашда юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган иш намуналарини намойиш қилиш ёш ҳунармандларнинг ўрганаётган касбига бўлган қизиқишини ортиб боришида алоҳида аҳамият касб этади.

Download 62.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling