Электр таъминоти тизимларида қисқа туташив Туташув ва қисқа туташув турлари
Download 114.62 Kb.
|
1 2
Bog'liqҚисқа туташув хисоби
Электр таъминоти тизимларида қисқа туташив Туташув ва қисқа туташув турлари. Электр ним станциялари ва электр тармоқларининг эксплуатация қилиш жараёнида ҳар хил турдаги туташув ва қисқа туташув ҚТ лар рўй бериб, электр қурилмалари ёки энергия тизими ишларини нормал ҳолатдан чиқишларига сабабчи бўлади. Қисқа туташув деб тасодифан занжирнинг икки нуқтасининг электр бирлашиб қолишига айтилади. Бунда тармоқнинг нормал иши бузилиб, занжирдан ўтаётган токнинг қиймати катталашади ва миқдор жихатдан рухсат этилган қийматдан бир неча бор ошиб кетиши ҳам мумкин. Туташув деганда фаза ток ўтказувчи қисмларининг тасодифан бир-бири билан ёки “ер” билан электр бирлашиб қолишига айтилади. Амалда бундай бирлашувлар ҳавода электр ёйининг ёниши билан ёки тўғридан-тўғри ўтиш қаршилигисиз рўй беради, иккинчи ҳол “металл бирлашуви” деб ҳам юритилади. Тажрибадан маълумки, аксарият қисқа туташувлар битта фазанинг ер билан туташуви оқибатида вужудга келади. Уч фазали ҚТ лар энг хавфли авария ҳисоблансада, у камдан-кам содир бўлади. Маълумки қисқа туташув жараёнида токнинг кескин ортиши, кучланишнинг эса камайиши тизим учун салбий таъсир ўтказади. Қисқа туташув токи I+Т занжирнинг айрим участкасидаги R қаршиликда маълум вақт ичида W = Iқ.т2Rt миқдордаги энергия ва шунга мос иссиқлик ажралишига сабабчи бўлади. Бу иссиқлик ва электр энергияси ўзига хос нохушликларни келтириб чиқаради. Бунда қисқа туташув токи Iк.т.нинг миқдори тизим қисмининг номинал токи Iн дан неча карра катталигига боғлиқ бўлади ва шикастланиш даражаси ҳам шундан келиб чиқади. Қисқа туташув вақтидаги кучланишнинг кескин пасайиши электр энергия истсъмолчиларининг ишлаб чиқариш сифатини белгилайди. Масалан, асинхрон моторларининг айлантириш моментлари манба кучланишининг квадратига пропорционал М=kU2 бўлганлиги учун уларнинг айлантирувчи моментлари кескин кичиклашади ва бу миқдор уларнинг ўқларига ўрнатилган иш бажарувчи механизмларнинг қаршилик моментларидан кичик бўлиб қолиши мумкин. Бундай холат уларни ўта юкланиш даражасига келтиради ва бунинг натижасида мотор тўхташга мажбур бўлади. Люминесцент лампаларининг қайта ёнаолмаслиги ҳам кучланиш миқдорининг кичиклигига боғлиқ бўлади. Кучланишнинг тушуви компьютерларнинг нормал ишлашига катта таъсир кўрсатади. Кучланиш тушувининг яна бир хавфли жиҳатлари генераторлар ва бунинг натижасида бутун электр тизимларининг барқарор параллел ишлашларига салбий таъсир этишдир. Бу эса ўз вақтида истеъмолчиларни энергиясиз қолишига сабабчи бўлади. Нормал ҳолатда турбинанинг механик айланиш моменти генераторнинг электр юки томонидан ҳосил қилинадиган тескари таъсир қилувчи момент билан тенг бўлади ва генератор синхрон айланишлар частотаси билан айланади (7б-расм). 7-расм. Расмларда: а) ЭУЙ охирида содир бўлган қисқа туташув; б) А электростанциясига яқин жойда содир бўлган қисқа туташув; в) схемадаги шикастланган қисмларни селектив ўчириш кўрсатилган. Агар N нуқтада қисқа туташув содир бўлганда А электростанциясининг шинасидаги кучланиш нолга яқин бўлиб қолади ва юкнинг йўқолиши натижасида генераторларнинг тескари таъсир қилувчи моменти нолга тенг бўлади. Турбинага эса аввалги миқдордаги сув пари таъсир этиб унинг моментини ўзгартирмайди. Бу вақт ичида генераторнинг айланишлар частотаси кескин ортади. Демак бундай шароитларда генераторнинг тезлигини бошқариш лозим, аммо бошқарувчи тизимнинг ўзига хос ишга тушиш вақти мавжуд. С станция генераторлари бошқа шароитда бўладилар, улар N нуқтадан етарли даражада узоқроқ масофага жойлашган, шунинг учун уларнинг шиналаридаги кучланиш номинал қийматларга яқин бўлиши мумкин. Энди А станция генераторларининг юклари камайганлиги сабабли қолган барча юклар С станция генераторларига тушиб қолади. Бунинг натижасида уларнинг айланиш тезликлари камаяди. Шундай қилиб қисқа туташув натижасида А ва С станциялари генераторларининг айланиш тезликлари хархил бўлади. Натижада икки станция генераторларининг ишлаб чиқараётган кучланишларининг частоталари ҳам ўзгаради ва улар синхронизмда ишлайолмайдилар. Узоқ вақт давом этган қисқа туташув жараёнида истеъмолчиларнинг асинхрон моторлари барқарор иш режимларида ишламайдилар. Кучланиш камайганда уларнинг айланиш частоталари пасаяди ва сирпанишлари ошади. Агар сирпаниш ўзининг критик миқдоридан катта бўлиб қолса, у ҳолда мотор нобарқарор иш жараёнига ўтади ва тўлиқ тўхташ юз беради. Сирпанишнинг ортиши билан асинхрон моторларнинг реактив қувватлари ортади. Қисқа туташув тугагандан сўнг тизимда реактив қувват танқислиги юзага келади. Бу унинг иш жараёнини тугатишга мажбур қилади. Download 114.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling