Норқулов О. О., Қодиров М.Қ., Файзиев М. А
Download 87.75 Kb.
|
Квантни укит АТ
КВАНТ ЭЛЕКТРОНИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Норқулов О.О., Қодиров М.Қ., Файзиев М.А. Самарқанд давлат университети, Самарқанд Ўзбекистон Республикасида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни қабул қилиниши олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари олдига давр талабига жавоб берадиган таълим дастури мазмунига мос ўқув адабиётлари ва ўқитиш методларини ишлаб чиқиш, шунингдек узлуксиз таълим тизими бўғинларини малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаларини қўйди. XXI аср нафақат илмий-техник ахборотлар кўламининг кескин ортиши билан, балки технологияларнинг сифат жиҳатидан мутлоқо янги босқичга кўтарилганлиги билан ҳам фарқланади. Шу боис, фаннинг энг сўнгги ютуқларини ўз ичига қамраб олувчи таълим мазмуни ҳам тубдан янгиланиб борилиши талаб этилади. Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг 2001 йил май ойида Олий Мажлиснинг V-сессиясида сўзлаган нутқида ахборот технологиялари ва компьютерларни жамият ҳаётига, кишиларнинг турмуш тарзига, мактаб ва олий таълим муассасаларига жадаллик билан олиб кириш ғояси илгари сурилган. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 23 майдаги 230-сонли «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш», шунингдек, «Интернет»нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2002 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва унинг ижросини амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги «2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация 261
Ушбу Фармон ва Қарорларга мувофиқ равишда, узлуксиз таълим тизими, жумладан олий таълимда физика фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш, таълим жараёнини компьютерлаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Физика фанини ўқитишнинг шундай ўзига хос томонлари борки, унда макро дунё (галактика) ва микро дунё (ядро, электрон ва ҳаказо)ларда юз берадиган ҳодиса ва воқеалар ўрганилади, уларни табиий шароитда кузатишнинг иложи бўлмайди. Анаъанавий ўқитиш усулида бундай жараёнларни расмлар, схемалар орқали оғзаки тарзда тушунтирилади. Талабаларда эса бундай усулда берилган билимларни ўзлаштириш даражаси унчалик юқори бўлмайди ва уни узоқ вақт ёдда сақлаб қолиш ҳам мушкул бўлади. Бу муаммоларни ҳал этиш учун ҳозирда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар усулларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш ўқитувчига, унинг педагогик ҳамда илмий малакасига, маҳоратини амалда самарали фойдалана оладиган қилиб тайёрлашга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ҳозирги пайтда ўқитувчилар янгича ўқитиш методларига эга бўлиши ҳамда уларнинг касбий фаолиятларига услубий ва техникавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш механизмлари ишлаб чиқилмоғи лозим. Янгича ўқитиш методларидан фойдаланиб дарс ўтган тажрибали ўқитувчилар талабалар тафаккурига физик жараёнларни етарлича тасаввур қила олишига ва бинобарин уларда керакли билим ва кўникмалар шаклланишига замин яратади. Мазкур иш замонавий ахборот ва педагогик технологиялар асосида «Квант электроника» фанини компьютер имитацион модели асосида самарали ўқитишни ташкил этишга бағишланган. Ўқитиш назариясига оид бир қатор илмий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, бугунги кунгача ўқитиш асосан анъанавий тушунтириш усулларига таянган ҳолда олиб борилган [1]. 262
Анъанавий ўқитиш усуллари катта ҳажмдаги маълумотларни батафсил равишда ўқитувчи томонидан тақдим этилишига, берилган маълумотларни кўп марта такрорлаб ўзлаштиришга, ўқув жараёнида, асосан, репродуктив усулни қўллашга ва ўқитувчининг авторитар усулда фаолият кўрсатишга асосланган [3]. Анъанавий ўқитиш усуллар асосида турли соҳа мутахасисларини тайёрлашда катта муваффақиятларга эришилди. Аммо, юксак техник тараққиёт замони ва бозор иқтисодиёти талаблари нуқтаи назаридан қараганда, анъанавий ўқитиш усулларининг камчиликлари ҳам намоён бўлади. Анъанавий ўқитиш усулларида ўқувчини мустақил билим олишга ўргатишга, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ҳамда ўқув жараёнини демокративлаштиришга кам эътибор берилади. Бугунги кунда ҳар бир фандан шу даражада кўп илмий маълумотлар тўпланганки, уларни анъанавий ўқитиш усуллари ёрдамида ўқитиш дастурларида ажратилган соатлар давомида тингловчига етказишнинг иложи йўқ. Бу муаммоларнинг ечимини топиш учун ҳозирда бир қанча ўқитиш усуллари мавжуд бўлиб, улар ичида замонавий ахборот технологиялари воситалари асосида ўқитиш алоҳида аҳамиятга эга. Замонавий ахборот технологияларининг имкониятларига гиперматн, гипермедиа, графика ва компьютерли овоз дастурларини мисол қилиб келтириш мумкин. Гиперматн, гипермедиа, графика ва компьютерли овоз дастурларининг яратилиши нафақат ахборот технологияларидан таълим тизимида самарали фойдаланишга, балки ундан фан мавзулари бўйича ноанъанавий дарсларни ташкил этишга имкон яратмоқда. 263
Ҳозирги кунда компьютерда моделлаштириш технологияси мавжуд бўлиб, унинг мақсади атрофимизни ўраб турган табиат, унда рўй берадиган ҳодиса, воқеаларни ва жамиятдаги ўзгаришларни англаш, тушуниб етиш жараёнини замонавий усуллар воситасида тезлаштириш ва қабул қилишдир. Компьютерда моделлаштириш технологиясини ўзлаштириш компьютер тизимларини (воситачи қурилма сифатида) яхши билишни ва унда моделлаш технологияларини ишлата олишни талаб қилади. Компьютерда дастурлаш тилларидан фойдаланиш математик моделлаштириш усулида жиддий бурилиш ясади. ХХ аср охирларида яратилган юқори қувватли Pentium процессорли компьютерларда ўрганилаётган жараёнлар моделларининг турли хил кўринишларини (график, диаграмма, анимация, мультипликация ва ҳ.к.) компьютер мониторида ҳосил қилиш мумкин. Экрандаги моделни (масалан, расм эскизини) турли хил даражада (текислик, фазо бўйича) ҳаракатга келтириш имкониятлари мавжуд. Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, физика йўналишидаги «Квант электроника» фанидаги табиий шароитда кузатиб бўлмайдиган жараёнларни компьютер имитацион моделини яратиш ва у асосида дарсларни ташкил этиш мумкин. Квант электроника бу физиканинг шундай бўлими бўлиб, термодинамик жиҳатдан мувозанатда бўлмаган квант системаларда 264
ёруғлик частотасига тўғри к еладигани лазерлар деб юритилади [4]. Лазерл ар билан мазерлар ораси аги принципиал фарқ йў қ, ёруғлик тўлқини ди апазонидан, радио тўлқин и диапазонига ўтиш билан бу фарқ йўқолади. Лазер – ёруғлик нури йўналтирилганли ги юқори даражада бўлган монохром атик когерент ёруғлик м анбаи. “Л азер” сў зининг ўзи “мажбурий нурла ниш туфайли ёруғликнинг кучайиши” маъносини англатадиган ингл изча сўз бирикмаларини нг бош ҳарфларидан тузилган. Квант генерато рларга ва сантиметр диапазонли элек тромагнит тўлқинлар кучайтиргичлари га мазерлар дейилади. “Мазер” термини инглизча сўзларни нг бош ҳарфларидан тузилган бўлиб, қуйидаги маънони билдиради: “мажбурий нурланиш натижасида микро тўлқинлар (яъ ни сантиметр диа пазонли электромагнит тўлқинлар) нинг кучайиши” [5]. Квант электроника фанида шу ндай жараёнлар мавжуд ки, уларни оддий усу лда (ра смини к ўрсатиш ёки доскада чизиб кўрсатиш) туш унтири ш талабаларда аниқ тасаввур ҳосил қилмас лиги мумкин. Download 87.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling