Тизимли дастурий таъминот асосий тушунчалари


Download 48.04 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi48.04 Kb.
#1492413
  1   2   3
Bog'liq
3 Тизимли дастурий таъминот асосий тушунчалари


Тизимли дастурий таъминот асосий тушунчалари

Шахсий компьютер иккита ташкилий қисмлардан иборатлигини биз олдинги бобда айтиб ўтган эдик. Булар аппарат таъминот (hardwаre) ва дастурий таъминот (soft­ware)лардир.

Аппарат таъминоти - бу, биринчи навбатда компьютернинг асосий техник қисмлари ва қўшимча (атроф) қурилмаларидир.

Дастурий таъминот компьютернинг иккинчи муҳим қисми бўлиб, у маълумотларга ишлов берувчи дастурлар мажмуасини ва компьютерни ишлатиш учун зарур бўлган хужжатларни ўз ичига олади. Дастурий таъминотсиз хар қандай компьютер бамисоли бир парча темирга айланиб қолади.

Компьютернинг аппарат ва дастурий таъминоти орасида боғланиш қандай амалга оширилади?

Аввало улар орасидаги богланиш интерфейс деб аталишини билиб олишимиз лозим. Компьютернинг турли техник қисмлари орасидаги ўзаро боғланиш - бу, аппарат интерфейси, дастурлар орасидаги ўзаро боғланиш эса - дастурий интерфейс, аппарат қисмлари ва дастурлар орасидаги ўзаро боғланиш –аппарат- дастурий интерфейс дейилади.

Шахсий компьютерлар хақида гап кетганда компьютер тизими билан ишлашда учинчи иштирокчини, яъни инсонни (фойдаланувчини) хам назарда тутиш лозим. Инсон компьютернинг хам аппарат, хам дастурий воситалари билан мулоқотда бўлади. Инсоннинг дастур билан ва дастурни инсон билан ўзаро мулоқоти - фойдаланувчи интерфейси дейилади.

Энди компьютернинг дастурий таъминоти билан танишиб чиқайлик. Барча дастурий таъминотларни учта категория бўйича таснифлаш мумкин:



- Тизимли дастурий таъминот;

- амалий дастурий таъминот;

- дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари.

Тизимли дастурий таъминот (Sistem software) - компьютернинг ва компьютер тармоқларининг ишини таъминловчи дастурлар мажмуасидир.

^ Амалий дастурий таъминот (Aplication program paskage) - бу аниқ бир предмет сохаси бўйича маълум бир масалалар синфини ечишга мўлжалланган дастурлар мажмуасидир.

Дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари - янги дастурларни ишлаб чикиш жараёнида қўлланиладиган махсус дастурлар мажмуасидан иборат воситалардир. Бу воситалар дастурчининг ускунавий воситалари бўлиб хизмат қилади, яъни улар дастурларни ишлаб чиқиш(шу жумладан, автоматик равишда хам), сақлаш ва жорий этишга мўлжалланган.
^

Download 48.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling