Тошкент давлат иқтисодиёт университети «янги ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари ва хориж тажрибаси»


Download 45 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi45 Kb.
#1516081
Bog'liq
Ахборот хати ТДИУ Менежмент ва маркетинг кафедраси конференцияси (3)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ»
мавзусида республика илмий-амалий анжумани


АХБОРОТ ХАТИ


2023 йил 7 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан “Янги Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари ва хориж тажрибаси” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Анжуманни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли ва 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.




АНЖУМАННИНГ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:



  1. “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ҳудудларни рақамли трансформация қилиш

  2. Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва истиқболли ривожлантириш.

  3. Рақамли иқтисодиётни жорий этиш самарадорлигини оширишда янги хизмат турларини ташкил этиш.

  4. Рақамли иқтисодиётни жорий этиш асосида меҳнат унумдорлигини ошириш.

  5. Корхонани бошқаришда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш.

Илмий-амалий анжуман ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, вазирлик ва корхоналарнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этишлари кутилади.


Анжуманда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2023 йил 25 майгача қабул қилинади.
Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:

 тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз тақдим этилиши лозим;


 материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
 маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ва телефон рақами ёзилади. Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.
 тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ва танлаш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва белгиланган муддатдан кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.


Мурожаат учун манзил.
Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй, 2-бино, 3-қават, 301-хона “Менежмент ва маркетинг” кафедраси.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +99897-635-50-06, +99890-85-27-68, +99893-395-80-67 (Хидирова Барчиной Илхомовна, Тураева Нафиса Одилжоновна, Акрамова Назокат Исроиловна). Материалларнинг электрон варианти https://t.me/tsue_conference телеграм канали орқали қабул қилинади.


Долзарб мавзуларга бағишланган илмий мақолалар “Иқтисодиёт ва бизнес бошқарув” илмий амалий журналида чоп этилади.
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling