Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари


Download 447.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana10.09.2022
Hajmi447.81 Kb.
#803927
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
4147 40 Ibragimova Gulsanam Nematovna (Avtoreferat)
'Дарс ишланма ЖИИГ, Doc1, Абдиева 3.1, 11, ЛҲИ-1 Ҳимоя, Choʻkindi togʻ jinslari - Vikipediya, Choʻkindi togʻ jinslari - Vikipediya, ReadMe UzTransLit, LAVOVOZIMLAR, 16-y-Mintaqaviy-iqtisodiyot.Darslik-A.Ishmuhamedov-va-bosh.T-2010, 111Тақриз НФР га Назарий электротехника ЭЭЭ қабул 2021 қабул, дарвозакент 2 тор имзо, LAVOVOZIMLAR, LAVOVOZIMLAR, Qobilov
Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари 
асосида талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантириш 
тизими” деб номланган иккинчи бобида интерфаол ўқитиш методлари ва 
технологиялари 
воситасида 
талабаларда 
креативлик 
қобилиятини 
ривожлантириш босқичлари, самарали технологиялари ҳамда интерфаол 
таълим муҳитида ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорликдаги муносабатлари 
муваффақиятини таъминловчи омиллар хусусида фикр юритилган. 
Тадқиқот доирасида интерфаол ўқитиш жараёнида талабаларда 
креативликнинг ривожлантириш босқичларини қуйидагича ифодаладик: 
1. Репродуктив-таваккалчилик босқичи. Бу босқич талабаларда креатив 
фаолият, креатив фаоллик ва ижодкорликка бўлган мойилликни қарор 
топтириш, таълимдаги инновацион технологияларнинг моҳиятини англаш ва 
янги ғояларнинг туғилиши, шаклланиши билан тавсифланади. 
2. Ижодий-изланиш тадқиқотчилик босқичи. Талабалардаги тадқиқот-
чилик, ижодий фаоллик, ностандарт тафаккур, билиш мустақиллиги, 
импровизация, янгилик яратиш кўникмаларининг шаклланиши билан 
белгиланади. 
3. Креативлик, новаторлик босқичи. Яратилган янгиликни амалда 
қўллаш, баҳолаш, таҳлил қилиш, оммалаштириш ва уни кенг татбиқ этиш 
ҳамда истиқболга йўналтирилган стратегик режаларни тузиш билан боғлиқ 
жараёнларни ўз ичига олади. 
Талабалардаги креативлик қобилиятларини ривожлантириш жараёнида 
интерфаол таълим жараёни аҳамиятли саналади. 
Интерфаол таълим – таълим олувчининг билиш фаолиятини 
фаоллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ўзаро 
ҳамкорлик асосида ташкил этилган “субъект-субъект” муносабатларига 
асосланган ўқитиш методлари тизимидир. Бунда ўзаро ҳаракат таълим 
олувчиларнинг фаоллашуви, гуруҳ тажрибасига асосланиш, тескари алоқа 
ўрнатиш каби тамойилларга таянади
.
Интерфаол ўқитиш методлари ўз ичига: ақлий ҳужум, муаммоли баён; 
Кейс-стади; тадбиркорлик ўйинлари; ПОПС-формула; дебат; блиц-сўров; 
Суқрот диалоги; ўқув лойиҳалари; аниқ вазиятлар таҳлили (АВТ), SWOT-
таҳлил ва бошқаларни қамраб олади. 
11 


Мавжуд методик манбалар ва иш тажрибаларини ўрганиш асосида 
талабаларда креативлик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган 
қуйидаги интерфаол иш шаклларини таклиф қилдик: ижодий топшириқ-
ларни бажариш; кичик гуруҳларда ишлаш; энергезатор машқлар; тренинглар; 
видеотренинглар; тақдимотлар; викториналар; брифинг; медиа анжуманлар; 
мастер-класс; ижодий лойиҳалаш машғулотлари; интерфаол экскурсиялар; 
интерфаол маърузалар; вебинар; давра суҳбатлари; фокус-группа ва 
бошқалар. 
Юқорида келтирилган фикрлардан аён бўладики, интерфаол ўқитиш 
методлари ва технологиялари воситасида талабаларда креативлик 
қобилиятларни ривожлантиришнинг муҳим шарти таълим жараёнида эркин-
ижодий муҳитнинг яратилиши, профессор-ўқитувчилар, ўқитувчи ва 
талабаларнинг биргаликдаги муносабатлари ва ўзаро ҳамкорликдаги 
ҳаракатига асосланган ўқитиш жараёнини йўлга қўйишдан иборат. 
Диссератциянинг “Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари 

Download 447.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling