Тозалик ва орасталик – сог‘лик гаровидир!


Download 18.53 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi18.53 Kb.
#1217778
Bog'liq
10Tozalik assistant.uz



Тозалик ва орасталик – сог‘лик гаровидир!
Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ халқимиз сог‘лиг‘ини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан сог‘лом ҳамда ма’нан баркамол авлодни вояга йэтказиш масаласига устувор вазифа сифатида э’тибор қаратиб кэлинмоқда.
Шу боис мамлакатимизда инсон саломатлигини тиклаш, сог‘лом турмуш тарзини шакллантиришга жиддий аҳамият бэрилиб кэлинаётганлиги ҳэч кимга сир эмас. Зэро, инсон қадрланган юртда ҳамиша юксалиш ва тараққиёт бо‘лган. Инсонни буюк санаган халқимиз эзгу амаллар қилишни энг олий мақсад қилиб қо‘йгани рост.
Инсон сог‘лигини сақлаш, ма’навий ҳаётини бойитиш борасида энг катта аҳамийат бэриладиган нарсалардан бири тозалик-озодаликка риоя қилишдир.
Азал-азалдан халқимиз тозалик ва орасталикка, саромжон саришталикка риоя қилиш, то‘г‘ри овқатланиш сингари масалаларга жуда жиддий аҳамият бэриб кэлган. Тозалик инсон саломатлигининг гарови эканлигининг кэлажак авлод вакилларига доимо уқтириб кэлишган. Зэро, тозалик, орасталик мавжуд жойда дард бо‘лмаслиги айни ҳақиқат.
Ободлик ко‘нгилдан бошланади дэйдилар. Дарҳақиқат, ко‘нгил тоза, бэг‘убор бо‘лса, у мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва ко‘ркамликни истайди. Ко‘ча ва бог‘лар, хиёбонлар, маданий-маиший бинолар, мактаб ва бог‘чалар, шифохоналар атрофлари, умуман, барча жамоатчилик масканларининг ободончилиги, ко‘ркам бо‘либ, гулзорларга айланиб бориши кимни қувонтирмайди, дэйсиз?
Шу о‘ринда та’кидлаш лозимки, бизнинг ота-боболаримиз асрлар давомида озодалик, тозалик, саранжомлик ва ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кэчирганлар. Қон-қонимизга сингиб кэтган бу каби го‘зал фазилатлар ҳали-ҳамон уйг‘оқ, ҳамон тирик ва улар о‘з та’сирини ко‘рсатмоқда.
Дарҳақиқат, ёш авлодни тарбиясига э’тибор бэрмоқлик, уларни баркамол бо‘либ о‘сишига, маҳаллага, юртга, ватанга муҳаббатли бо‘либ улг‘айишига катта омилдир. Зэро, ёшлар юртнинг кэлажагидир, кэлажак то‘г‘рисида о‘йламаслик, қайг‘урмаслик кэлажакка бэпарво бо‘лишдир. Жамиятнинг ҳар-бир кишиси шу жамиятнинг равнақи, гуллаб яшнаши учун жон куйдирмог‘и лозимдир. Фарзандларимизни тозалик, поклик, озодалик, орасталик, саранжом-саришталик каби чиройли хулқлар билан тарбияланишига э’тибор бэрайлик. Зэро, амаллар хулқнинг бэлгисидир. Инсоннинг яхши хислатлар билан сифатланиши, агар унинг асари ташқарига зоҳир бо‘лмаса ҳэч қандай қиймати бо‘лмайди. Инсон нафси озодаликка раг‘бат қилувчи, озодаликни яхши ко‘рувчи дэган сифатга эга. Озодалик ё‘лларини ҳам билади, лэкин унинг асари жисмида ёки кийимида ёки ҳовлисида ёки уйидаги уй анжомларида ко‘ринмаса у озодалик хулқи билан хулқланган дэб айтиш дуруст эмас.


Download 18.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling