Жаҳон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари
Download 115.5 Kb.
|
хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон хўжалигининг ташкил топиши Босқичлари ва асосий белгилари.
Жаҳон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари. Р е ж а:
Жаҳон хўжалигининг ташкил топиши босқичлари ва асосий белгилари. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва турлари. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари. Жаҳон инфраструктураси ривожланиши. Ўзбекистонда очиқ иқтисодиётнинг яратилиши. Республика чет эл капиталининг жалб қилиниши. Жаҳон хўжалигининг ташкил топиши Босқичлари ва асосий белгилари. Бозор иқтисодиёти табиатан байналминал ва шу сабабли ҳам миллий доирадан ташқари чиқиб халқаро миқёсда тарқалади. Аммо, бу жараён узоқ давом этиб, тобора янги ва янги мамлакатларни, фаолият турларини, фирма ва компанияларни ўз дамига тортади, ғоят мураккаб иқтисодий алоқаларни юзага келтиради. Бозор иқтисодиётининг кўа асрлик тараққиёти натижасида XIX ва ХХ асрлар бўсағасида капиталистик хўжалик кўринишида бўлган жаҳон хўжалиги вужудга келди. Бир аср давомида у ривожланиб боради. Жаҳон хўжалиги халқаро иқтисодий муносабатлар тизими ва уларнинг амалга ошиб бориш воситаларининг бир бутун яхлитлигидан иборат. Халқаро меҳнат тақсимоти бу хўжаликнинг моддий асосини ташкил этади. Жаҳон хўжалиги ишлаб чиқарувчи кучларининг асрлар давомидаги ривожланиши, миллий, регионал ва умумжаҳон миқёсида меҳнат тақсимотининг узлуксиз чуқурлашиб бориши, турли мамлакатлар миллий ишлаб чиқаришининг яккаланган ҳолатдан чиқиши ва уларнинг аста-секин давлатлараро хўжалик тизимига кириб боришининг натижасидир. Хўжалик фаолиятининг байналминаллашуви жаҳоншумул иқтисодий муносабатларни бутун башарият цивилизациясининг яхлит таянчига айлантиради. Жаҳон хўжалиги ғоят мураккаб иқтисодий алоқаларини англатади, бу алоқалар халқаро миқёсидаги аралаш иқтисодиётига хос алоқалар бўлиб, мазмунан бир тоифадаги муносабатлар эмас, у икки гуруҳ муносабатларининг синтезидан иборат. Биринчиси – соф бозор муносабатлари. Бу бозорда ташкил топган нарх-наво асосида эквивалент айирбошлаш, ўзаро рақобат, пул билан муомала қилиш, фойда топишга интилиш ва бошқалар. Шундай муносабатлар давлатлараро алоқаларга, фирмаларнинг халқаро фаолиятига ҳам хос. Бу муносабатлар иқтисодий алоқалар тизимида етакчилик қилади, аммо улар танҳо эмас. Иккинчиси – мунтазам ҳамкорлик ва узаро ёрдам бериш муносабатлари бўлиб, улар эквивалентлик ёки фойда топиш тамойилига асосланмайди. Бу ерда рақобат ўрнига ҳамкорлик, доимий шериклик алоқалари ҳукумронлик қилади ва табиатан ижтимоий, яъни нобозор алоқалари ҳисобланади. Халқаро муносабатларда улар иккиламчи, ҳали етакчи мавқеига эга бўлмайди. Халқаро муносабатларнинг табиатини унда иштирок этувчи мамлакатлар миллий доирасидаги муносабатлар белгилайди. Шу боисдан ҳозирги бозор иқтисодиёти аралаш иқтисодиёт бўлар экан, унга хос бўлган икки ёқлама муносабат халқаро доирага ҳам тарқалади. Жахон хўжалиги муносабат тарзида ўз объекти ва субъектига эга. Халқаро миқёсда ресурсларнинг тақсимланишига самарали ишлатилиши, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, унинг кооперацияси, иқтисодий интеграция, савдо-сотиқ, илмий-техникавий хамкорлик, қолоқлик ва қашшоқликка чек қўйиш, экологияга путур етказмайдиган иқтисодий фаолият юритиш кабилар умумжаҳон муносабатларининг объекти бўлса, турли давлатлар халқаро ва миллий фирмалар, байналминал ташкилотлар уларнинг субъекти ҳисобланади. Жаҳон хўжалиги тараққиётининг ўзига хос бир қатор белгилари уларда маълум қонуниятлар борлигидан дарак беради. Жаҳон хўжалигининг ўзи меҳнат тақсимоти маҳсули, лекин бу хўжалик уни тобора чуқурлаштириб ишлаб чиқаришдаги байналминалликни кучайтиради. Бу эса ихтисослашуви асосида харажатларни пасайтириш ва маҳсулотлар, хизматлар сифатини ошириш имконини яратади. Жаҳон хўжалигида иқтисодий алоқалар шакллари ўзгариб, унинг кўринишлари кўпайиб боради, иштирокчилар доираси янги мамлакатлар ҳисобидан кенгаяди. Кейинги йилларда бу доирага Марказий Осиёнинг ёш давлатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам кириб келди.Жаҳон хўжалиги тараққиётида иқтисодий ва но иқтисодий зуровонлик, тенгсизлик ва эксплуатацияга асосланган адолатсиз алоқаларни цивилизациялашган, яъни тенгликка, барчанинг манфаатини ҳисобга олувчи адолатли алоқаларга айланиши юз беради, агар ёввойи бозор иқтисодиёти биринчи гуруҳ халқаро алоқалар ҳукмронлик қилган бўлса, цивилизациялашган бозор иқтисодиёти босқичида иккинчи гуруҳ алоқалари етакчи мавқейда туради. Турли мамлакатлар иқтисодий даражасининг яқинлашуви ва тенглашуви цивилизациялашган муносабатлар меваси ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви мамлакатлар иқтисодиётини бир-бирига боғлаб қуяди. Шундай вазиятда тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ривожланган мамлакатларнинг кам ривожланган мамлакатларга таъсирини кучайтириб, уларнинг ривожига кўмаклашади. Аммо, цивилизациялашган муносабатлар мамлакатлар ўртасидаги тафовутни бирдан бартараф эта олмайди, чунки ўтмишдаги нотекс тараққиёт натижасида бу тафовутларнинг илдизи чуқур бўлади. Шу сабабли цивилизациялашган муносабатларга ўтиш юз берсада, халқаро иқтисодиёт тизимида катта фарқ бўлади. Жаҳон хўжалигининг яна бир белгиси унинг миллий иқтисодиётга таъсирининг шиддатли бўлиши ва кучайиб боришидир. Миллий иқтисодиёт жаҳон иқтисодиётининг таркибий қисмига айланади. Чуқурлашган меҳнат тақсимоти ишлаб чиқаришнинг халқаро миқёсда ихтисослаштиради, натижада ҳатто улкан ва иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар ҳам бошқалар билан алоқа қилмай туриб, ўз эҳтиёжини қондира олмай қолади, ёки бу иш сер харажат бўлиб боради. Ташқи иқтисодий алоқалар миллий иқтисодиёт равнақининг шартига айланади. Иқтисодиётнинг байналминаллашуви муқаррар ҳодиса бўлиб, жаҳон хўжалигида хилма-хил алоқаларни юзага келтиради. Халқаро муносабатларда тенглик ва адолат қоидаларига асосланган ҳамда барча мамлакатларнинг манфаатларини назарда тутувчи алоқалар янги иқтисодий тартибнинг мазмунини ташкил этади. Янги тартиб таянувчи уч қоида: Жаҳон хўжалигидаги алоқалар тартибланиб туриши зарур ва бу ишни турли давлатлар биргаликда сиёсий йўл билан бажарадилар. Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимининг барча бўғинлари демократияланиши керак. Ҳар бир давлат ўз тизимидан қатъий назар шу муносабатларда иштирок этишга ҳақли. Жаҳон хўжалигида яратилган маҳсулотлар давлатлараро тақсимланганда ривожланаётган ёш мамлакатлар манфаати ҳам ҳисобга олиниши шарт ва шуни таъминлайдиган воситалар яратилиши керак. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling