Жаҳон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари
Халқаро иқтисодий интеграциянинг
Download 115.5 Kb.
|
хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг
моҳияти ва турлари. Халқаро иқтисодий интеграция – бу мамлакатларнинг чуқур, барқарор ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик-сиёсий алоқаларининг бирлашиш жараёнлари. Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қўйидагилар: эркин савдо зоналари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади; бож иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо зоналарининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) бож иттифоқига ёрқин мисолдир; тўлов иттифоқи. Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа ҳамжамияти, жанубий-Шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи пировард мақсаддир; умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо таърифи билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати, ҳамда ўзаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга яна Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар киришига бир хил тартиб солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягнона сиёсат ўтказилади; иқтисодий валюта иттифоқи давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади. Халқаро иқтисодий интеграция жараёни объектив характердаги бир қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қўйидагилар асосий ўринни эгаллайди: хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви; халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; умумий жаҳон фан-техника революцияси; миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши. Иқтисодий интеграция қатнашувчи мамлакатлар учун бир қатор қулай шарт-шароитлар таъминлайди. Биринчидан, интеграцион ҳамкорлик хўжалик юритувчи субъектларга бутун регион миқёсида иқтисодий ресурсларнинг барча турлари ва энг янги технологияга эга бўлиши учун кенг йўл очади. Иккинчидан, мамлакатларнинг минтақавий доирада ўзаро иқтисодий яқинлашувиучуг қулай шарт-шароит яратилади, уларниучинчи мамлакат томонидан бўладиган рақобатдан маълум даражада ҳимоя қилади. Учинчидан, интеграцион ўзаро таъсир унинг қатнашчиларига энг кескин ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини беради. Минтақавий интеграцион иттифоқларнинг шаклланиши шартномали ҳуқуқий асосга эга. Кўп сонли бундай интеграцион гуруҳлар ичидан Ғарбий Европада 15 давлатни ўз ичига олган Европа иттифоқини, Шимолий Америкада эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка келишувини (АҚШ, Канада ва Мексика), Осиё-Тинч океани минтақасида Тинчокеани ҳамжамиятини, Евро-Осиёда МДҲни ажратиб кўрсатиш мумкин. Қиёсий устунлик назарияси. Иқтисодий ривожланишнинг миллий андозасидан жаҳон андозасига ўтиш ва халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши мамлакатларнинг халқаро иқтисодий муносабатларда қатнашиши миллий иқтисодий манфаттларга қандай даражада жавоб беради деган саволни қўяди. Бу саволга жавоб топишга иқтисод фани илгаридан қизиқиб келган. Жумладан, А.Смит халқаро тақсимоти масаласини таҳлил қилиб, қандай товарларни экспорт қилиш ва қайсиларини импорт қилиш қулайлиги тўгрисида ўз қарашларини баён қилиш асосида «мутлоқ устунлик» назариясини илгари сурган. Д.Рикардо ўзаро фойдали савдо ва халқаро ихтисослашувнинг анча умумий принципларини шакллантириб, «қиёсий устунлик» назариясини ишлаб чиққан. У нафақат миллий хўжаликлар ўртасидаги, балки миллий хўжалик ичидаги минтақалар, корхоналар ўртасидаги ҳар қандай меҳнат тақсимотининг устунликларини асослаб беради. Рикардо «қиёсий устунлик» назариясида бир мамлакат бошқа мамлакатга қараганда барча товарларни анча паст харажатлар билан ишлаб чиқарса ва ҳатто, агар бир мамлакатда қиёсий харажатлар ўртасидаги фарқ бошқа мамлакатга қараганда катта бўлса ҳам айирбошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланишини кўрсатди. Рикардо оддийгина қилиб икки мамлакат (Англия, Португалия) ва икки товар (вино, мовут)ни мисол қилиб олади. У ишлаб чиқариш харажатларини шартли равишда иш вақти билан ҳисоблайди. Рикардонинг мисолида Португалияда ишлаб чиқариш Аглияга қараганда анча самарали. 1-жадвал. Қиёсий ишлаб чиқариш харажатлари.
Биз Рикардонинг ишусулидан фойдаланиб мутлоқ эмас, балки нисбий самарани таққослашимиз зарур. Португалияда мовут ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар, вино ишлаб чиқаришга қилинган сарфларнинг 9-8 қисмини ташкил қилади. Англияда эса 10-12, яъни нисбатан кам. Вино билан вазият қарама-қарши. Португалияда вино ишлаб чиқаришга қилинган сарфлар, мовут ишлаб чиқариш учун қилинган сарфлар билан таққосланганда, Англияга қараганда кам /8/9<12/10/. Демак, Португалия меҳнат сарфларини тежаш нуқтаи назаридан меҳнат ва капитални виночиликда тўплаши ва мовут ишлаб чиқариш уни Англиядан импорт қилиш билан алмаштириши фойдали. Англия учун мовут ишлаб чиқаришга ихтисослашув фойдали, чунки у қиёсий устунликка эга. Халқаро айирбошлашда давлат томонидан чеклашлар ҳисобга Божхона тарифлари ва квоталарини киритиш аҳолининг реал иш ҳақининг пасайишига олиб келиши ҳам мумкин. Чунки анча юқори нархларга тўқнаш келган истеъмолчилар ўзларининг истеъмолини қисқартиришга мажбур қилади. Мамлакатлар ўртасида халқаро савдо муносабатлари ўрнатилганда айирбошлаш қандай нисбатлар асосида рўй беради деган савол туғилади. Рикардонинг халқаро ихтисослашув устунликлари ҳақидаги хулосалари, бу муаммони чуқурроқ тадқиқ қилиш учун бошлангич нуқта бўлади. Жумладан, Дж.Милль ишлаб чиқариш харажатларининг турли нисбатлари ўртасида ўрнатиладиган алмашув мутаносиблиги товарлар бу турларидан ҳар бирига жаҳон таклифи ва талаби ҳажмига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Иқтисодий назарияда халқаро ихтисослашувнинг устунликларини асослаш Рикардонинг классик схема билан чекланмаган. ХХ асрда халқаро ихтисослашувнинг қонуниятларини кўплаб иқтисодчилар: жумладан, С.Хекшер, Б.Олин, Дж.Кейсен, В.Леонтев ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинди. Халқаро ихтисослашувнинг қонуниятларини янада чуқурроқ тушуниш қиёсий харажатлар таҳлили асосида кўп омилли андоза тузишга олиб келдики, унда товарлар харакати билан бирга ишлаб чиқариш омилларининг давлатлараро эркин харакати имкониятлари ҳисобга олинди. Ўтказилган тадқиқотлар нафақат тармоқлараро, балки тармоқлар ичида ва минтақа ўртасидаги ихтисослашувнинг қонуниятлари, мамлакатнинг метариал капитал, меҳнат ва фан сиғимига товарларга ихтисослашув сабаблари очиб берилди. Ихтисослашувга фан ва техника тараққиёти ҳамда технологик ўзгаришлар суръати ва характери таъсирининг хусусиятлари аниқланади. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling