Жаҳон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари
Ўзбекистонда очиқ иқтисодиётнинг яратилиши. Республикага чет эл капиталининг жалб
Download 115.5 Kb.
|
хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари.
Ўзбекистонда очиқ иқтисодиётнинг яратилиши. Республикага чет эл капиталининг жалб
қилиниши. Ўзбекистон иқтисодиётининг бир неча Ун йиллар давомида бўлгани каби ташқи дунёдан ажралиб қолиши ҳолларига барҳам берилганлиги мустақил ташқи иқтисодий йўл шакллантирилиб, амалга оширилганлиги иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг энг муҳим натижаси бўлди Мустақиллик йилларида ташқи сиёсатимизни йўлга қўйишнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди ва изчил амалга оширилди. Бу тамойиллар, аввало Ўзбекистоннинг ўз ташқи сиёсатини тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик негизида курашга интилаётганлигидан келиб чиқади. Ўзбекистон республикаси кўп томонлама халқаро иқтисодий ҳамкорлик ташкилотлари фаолиятида қатнашмоқда. БМТ нинг иқтисодий муассасалари, жаҳон банки, халқаро Валюта фонди, Халқаро молия корпорацияси, иқтисодий тараққиётга кўмаклашувчи ташкилот, Халқаро меҳнат ташкилоти, Соғликни сақлаш ташкилоти каби ва бошқа обрў-эътиборли халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ҳамда уларда фаол сиёсат ўтказа бошлади. Кўпгина халқаро ташкилотлар – БМТ, ХВФ, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи Комиссияси ва бошқа ташкилотлар республикада ўзларининг минтақавий ваколатхоналарни очди ва ўзбекистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди. 1994 йилнинг июн ойида Ўзбекистон тарифлар ва савдо Бош Битимида кузатувчи мақомини олди. Битимнинг тўла ҳуқуқли иштирокчилари бўлмиш III та мамлакат билан савдо-сотиқ қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларга ва имтиёзларга эга бўлади. Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотлар дастурини қуллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар ва қарз берувчи 21та мамлакат томонидан Ўзбекистонга кенг миқёсда техникави й ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ёрдам 1993-1994 йилларнингўзида салкам 75 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан хамкорлиги ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли аҳамиятга эга бўлган энг муҳим вазифаларни бирга қўшиш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилди ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Биринчидан, жаҳон иқтисодиётига қушилишдан иборат бўлган стратегик интеграцион вазифа – Ўзбекистондаги барча хўжалик субъектларининг ташқи дунё билан ўзаро алоқалари учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга мос келадиган шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилиш назарда тутилади. Иккинчидан, республиканинг жорий муаммоларини ҳал этишга бевосита кўмаклашиш, мавжуд халқаро тажриба асосида, юқорида санаб ўтилган муассасалардан молиявий, техникавий ёрдам ва маслаҳат олиш йўли билан ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилмоқда. Республикада ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши зарур бўлган барча муассасалар амалда янгидан барпо этилди. Ташқи иқтисодий лоқа вазирлиги, ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, божхоналар хизмати ташкил этилди. Хорижий хамкорлар иштирокида республикада халқаро савдо-сотиқ маркази тузилмоқда. Биз дунёнинг бир қанча мамлакатларида савдо уйлари очдик. Ўзбекистон билан АҚШ, Буюк Британия, Германия ўртасида ҳамда республикамиз билан фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган бошқа мамлакатлар ўртасида баҳамжиҳатлик асосида савдо-соноат палаталари барпо этилди. Хорижий сармоя иштирокида корхоналар барпо этиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва четга чиқариладиган маҳсулот учун рухсатнома бериш тартиби анчагина соддалаштирилди. Рухсатнома асосида четга чиқариладиган маҳсулотлар турларининг сони 1994 йилнинг ўзида 74 тадан 11 тагача камайтирилди. Буларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни кучайтиришга, экспорт ва импорт таркибини яхшилашга ижобий таъсир қилди. Ҳозир анъанавий шериклар – МДҲ мамлакатларидан ташқари экспортнинг анчагина қисми Туркия, Бельгия, Буюк Британия, Франция, Голландия, Польша, Корея Республикаси, Индонезия, Малайзия каби мамлакатларга тўғри келади. Мазкур Республикаларнинг иқтисодиёти бир-бири билан туташиб кетган ваулар бир-бирига таъсир етказиб турибди. Вужудга келган шароитга асосланиб, Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев билан 1994 йил 10 январ Тошкентда бўлган учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ягона иқтисодий маконни вужудга келтириш тўғрисида шартнома имзоланди. Фан, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, саёҳатчилик ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги хўкуматлараро битимлар ҳам имзоланди. Юқорида қайд этилган шартнома Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида товарлар, хизматлар, капиталлар, иш кучининг ҳаракатланишини, баҳамжиҳат кредит, ҳисоб-китоб, бюджет, солиқ, нарх, божхона ва валюта сиёсатининг ўтказишни кузда тутади. Бишкекдаги учрашувда Қирғизистон ҳам бу шартномага қўшилганлиги Марказий Осиё минтақасидаги ўзаро яқинлашув жараёнлари чуқурлашувида янада катта истиқболлар очди. Уч давлат ўртасида ягона иқтисодий макон тўғрисида тузилган шартнома самара бера бошлади. Алмати шахрида битимда қатнашувчи мамлакатларнинг вакилларидан иборат давлатлараро ижроия қўмитаси тузилди. Тошкента минтақа банк маркази иш бошлади. Саноатни интеграциялаштирадиган дастур ишлаб чиқилди. Ҳозир шу дастур асосида бутун Марказий Осиё минтақаси муҳтож бўлган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган, биргаликда сармоя сарфланадиган аниқ объектлар белгилаб олинмоқда. Айни вақтда Ўзбекистоннинг МДҲдаги бошқа давлатлар, аввало Россия билан муносабатлари ўзаро манфаатли сиёсат юргизаётганлигини яққол намойиш этмоқда, Республиканинг МДҲ мамлакатлари билан самарали ҳамкорликка, халқларимиз ўртасида вужудга келган кўп томонлама иқтисодий, маданий, илмий ва инсоний алоқаларни янгича асосда мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқламоқда. Биз ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда иқтисодиётимизга хорижий сармояларни кенг жлб этиш учун қулай шароит яратишга жуда катта аҳамият бермоқдамиз. А Д А Б И Ё Т Л А Р Каримов И.А. – Мақсадимиз тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик. Т. Ўзбекистон-1995. Каримов И.А. – Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни суқурлаштириш йўлида. Т. Ўзбекистон-1995. Ўлмасов А.,Шарифхўжаев М. – Иқтисодиёт назарияси. Экономическая теория. Под. ред. А.Г.Грязновой, Т.В.Чечеловой – М.: Экзамен, 2004. – 478 с. Экономическая теория. Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и доп. – М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004. – 265 с. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling