Жаҳон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари
Хақаро иқтисодий муносабатларнинг
Download 115.5 Kb.
|
хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари.
Хақаро иқтисодий муносабатларнинг
шакллари. Жаҳон инфраструктураси ривожланиши. Халқаро меҳнат тақсимоти халқаро иқтисодий муносабатлар, яъни турли мамлакатлар иқтисодий гумашталари ўртасидаги хўжалик алоқалари негизида ётади. Халқаро иқтисодий муносабатлар қўйидаги шаклларда намоён бўлади: - товар ва хизматлар билан халқаро савдо; капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати; ишчи кучининг миграцияси; ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси; фан-техника соҳасидаги айирбошлаш; валюта-кредит муносабатлари. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорида товаро ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро иқтисодий муносабатларга эга жалб қилинишининг маълум даражаси билан характерланади. Жаҳон бозори XVI асрда, буюк географик кашфиётлар даврида туғилди. XVI-XVIII асрлардаги жаҳон бозори учун бозор иқтисодиёти таркиб топиши рўй берган Ғарбий Европа мамлакатлари билан ананавий тизим ҳукмрон бўлган бошқа мамлакатлар ўртасидаги ноэквивалент савдо характерли. XVIII аср охирида ва XIX асрда Ғарбий Европа ва Шимолий Америкадаги етакчи мамлакатлар йирик саноат ишлаб чиқаришга ўтиши жаҳон бозори ривожини анча юқори босқичга олиб келди. XIX-XX асрларда жаҳон бозори учун капитал экспорт қилиш ва миллий хўжаликлар ишлаб чиқариш алоқаларининг кучайиши хос бўлди. Капиталнинг халқаро харакати – бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва фаолият қилиши. У чет элга қўйидаги шаклларда чиқарилади: -хусусий ёки давлат капитали шаклида; Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади; -пул ва товар шаклида; Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, нау-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин. -қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида; -ссуда ва тадбиркорлик шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қўйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради. Тадбиркорлик капитали тўғридан-тўғри ва протфелли инвестициялардан иборат бўлади. Тўғридан-тўғри инвестициялар шу капитал ҳисобига қурилган объект (корхона)лар устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради, протфелли инвестициялар эса бундай ҳуқуқни бермайди. У одатда акция пакетлари, ҳамда облигация ва бошқа қимматли қоғозлар шаклида берилади. Ҳозирги даврда капитал чиқаришнинг турли туман шаклларидан тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар, халқаро молиявий муассасалар кредитлари, давлат қарзлари алоҳида ўрин тутиб, ривожланиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон жўжалик алоқаларининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолди. Агар XX асрнинг биринчи ярми учун капитал оқимининг асосий йўналиши ривожланаётган мамлакатлар ҳисобланса, охирги ўн йилликлар капиталнинг ривожланган мамлакатлари ўртасида ўзаро оқимининг кучайиши билан характерланади. Ҳозирги даврда чет элда фаолият қилувчи капитал миқдори жуда катта.1996 йилда бутун дунёда жамғарилган фақат тўғридан-тўғри инвестициялар 3 трлн. Доллар атрофидаги суммани ташкил қилган. БМТ маълумотлари бўйича чет эл капиталига асосланган корхоналарда 1993 йил 6 трлн.долларлик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилган. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб у ўз ифодасини меҳнат ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишда топади. Халқаро миграция жараёнини иқтисодий омиллар билан бирга сиёсий, этник, маданий, оилавий ва бошқа характердаги омиллар ҳам тақозо қилади. Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро мигрантлар бешта асосий туркумга бўлинади: иммигрантлар ва ноиммигрантлар, яъни мамлакатга яширинча қўйилганлар; шартнома бўйича ишловчи мигрантлар. Кўпчилик мамлакатлар иқтисодиёти чет эл ишчи кучига боғлиқ бўлади. Шу сабабли бу мамлакатлар ишчи кучи нисбати ортиқ бўлган мамлакатлар билан уларни ёллаш бўйича шартнома тузилади; нолегал иммигрантлар. Деярли барча индустриал ривожланган мамлакатлар ўзидан нолегал иммигрантлар эга бўлади; бошпана сўровчи шахслар. 80-йиллардан кейин мигрантларнинг бу туркуми мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ўзгариши ҳамда оғир иқтисодий аҳвол туфайли кескин кўпайди. қочоқлар БМТ маълумотлари бўйича 90 йиллар бошларида дунёда 17 млн.дан кўпроқ қочоқлар ҳисобга олинган ҳозирги кундаги қочоқларнинг асосий кўпчилиги уруш қурбонлари ҳисобланади. Ишчи кучининг ҳалқаро миграцияси бозор иқтисодиётига хос бўлган объектив жараён. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви ўсиши билан халқаро миграциянинг аҳамияти ҳам ортиб боради. Халқаро миграциянинг асосий оқими кейинги ўн йилликларда АҚШга тўғри келади. 80 йилларда АҚШ аҳолиси ўсишнинг 39 % иммигрантлар ҳиссасига тўғри келган. Мигрантлар жалб қилинадиган бошқа йирик марказ Ғарбий Европа ҳисобланади. Бу мамлакатларда чет эл ишчи кучининг ўртача йиллик ўсиши 600 минг кишини ташкил қилади. (Оила аъзолари билан бирга 1,3 млн. кишига яқин). Европада иммиграция миқёси бўйича Германия, Франция ва Англия етакчи ўринда туради. Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш ҳар-бир шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахассислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лецензия асосида беришни, илмий тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади. Жаҳон инфраструктураси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий воситаларнинг миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати бутун жаҳон инфраструктурасининг ривожланиши ва такомиллашувини тезлаштиради. Жуда муҳим транспорт тизими (денгшиз, дарё, ҳаво, темир-йўл транспорти) билан бир қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб умумжаҳон инфраструктураси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларнинг байналминаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай инфраструктуранинг айрим таркибий қисмлари жахон савдоси вужудга келаётган, жаҳон бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган. Техника тараққиёти даражага етдики, радио ва телесигналлар учун, сунъий йўлдошлар ва космик алоқадан кенг фойдаланиш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Тегишли ахборотни тезда ва ўз вақтида олиш кўп ҳужалик тармоқлари учун ниҳоятда муҳим бўлган метериологик вазиятни доимо назорат этиб ва прогноз қилиб туришга имкон беради, иқтисодий тараққиёт билан бевосита боғлиқ бўлган кўпгина масалаларни ҳал қилишни (товар ва валюта бозорларининг аҳволини, йўлда кетаётган юкларнинг қаерга етганлигини ва ҳоказоларни билиб туришни) тезлаштиради. Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахбороти айниқса қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча қисқартиради. Жаҳон инфраструктураси турли зиддиятларни бартараф қилиш орқали ривожланади. Булардан бири – инфраструктуранинг турли элементлари (транспорт, алоқа, ахборот ва ҳоказолар) ичидаги рақобатлашувчи бўғинларнинг зиддиятларидир. Бошқалари – ижтимоий тизимлар ўртасидаги умумий ижтимоий-иқтисодий зиддиятлар акс эттиради. Бироқ жаҳондаги тамойил шундаки, иқтисодий тараққиётнинг табиий, тарихий жараёни ишлаб чиқарувчи кучларнинг янада байналминаллашувига тобора кўпроқ кўмаклашади. Бу кучлар ўз навбатида, инфраструктуранинг бутун дунё миқёсида кенгайиши ва мустаҳкамланиши учун моддий негиз бўлади. Халқаро айирбошлаш товарларда материаллашган шакллардан номатериал алоқаларга тобора кўпроқ ўрин бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, ишлаб чиқариш ва бошқа тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ялпи миллий маҳсулоти (ЯММ)нинг 46 фоизини ташкил қилади. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling