Транспорт иншоотлари


Download 17.48 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi17.48 Kb.
#1725832
Bog'liq
5-Мавзу Транспорт иншоотлари


5-Мавзу: Транспорт иншоотлари.
Режа:
1.Umumiy ma’lumotlar
2.Temir yo’l vokzallari.
3.Aerovokzallar.
4.Avtovokzallar.

Ривожланиш йўлидаги Ўзбекистонимизда ягона транспорт тармоғини ташкил этиш учун темир йўл, автобус ва аэропорт, шахар агентлиги бинолари ва бошқа бир қатор транспорт бино ва иншоотларини янги замонавий хажмий –режавий хамда композицион ечимлари ишлаб чиқилиб, лойихалаб қурилмоқда.Йўловчилар учун мўлжалланган транспорт бино ва иншоотлари қатор белгилари билан турланади: темир йўл, дарё, денгиз, автобус ва авиация. Транспорт иншоотларини йўловчилар учун мўлжалланган бино ва иншоотлари умумий холатда вокзаллар деб юритилади. Белгиланишига кўра вокзаллар-йўловчилар учун, юк-йўловчи, юк ва почта турларга бўлинади. Йўловчиларни ва юкларни ўтказиш қобилияти бўйича-кичик, ўрта ва катта вокзалларга ажратилади.


Ҳозирги замон вокзалларининг лойихалашда хажмий –режавий ечимларига боғлиқ бўлган қатор талабларни хисобга олиниши шарт.Булар функционал-технологик, мухандис-қурилиш ва иқтисодий талаблардир.
I.Функционал-технологик.
1.Йўловчини шахар транспорти тўхташ жойидан самолёт салони ёки купегача бўлган масофа тўғри ва қулай бўлиши шарт.
2.Йўловчилар харакат йўлида шахар транспорти ёки бошқа йўллар кесиб ўтмаслиги шарт
3.Йўловчилар касса, юкларни сақлаш жойи ва маълумотлар ойнаси олдида тўпланиб қолмаслиги шарт.
4.Вокзалларни барча нўқталарини сутка давомида йўловчилар томонидан кўришни таъминлаш.
5.Йўловчилар кутиш залларини шовқин бўладиган хоналардан химоялаш.
6.Қозонхона, шамоллатиш камералари, трансформатор хоналари йўловчилар бино ва хоналаридан ажратиш яъни кириш-чиқиш эшиклари хам алохида бўлиши шарт.
II.Мухандис-қурилиш.
Вокзал бинолари на фақат функционал-технологик балки қурилиш талабларини хам қондириши шарт. Биноларни конструктив ечимлари универсал бўлиб, реконструкция ва капитал таъмирлаш жараёнида ортиқча харажатлар бўлмаслиги керак. Булардан ташқари бинолар ичига кўтаргичлар,траспортёр ва бошқа мухандис-технологик жихозларни ўрнатишга мослаштирилган бўлади.
III.Вокзал биноларини хажмий-режавий ечимларини белгилашда иқтисодий талаблар асосий роль ўйнайди.
Темир йўл вокзаллари. Юкларни темирйўлдан ташишда уларни характерини ўзгариши, йўловчилар ташиш хажмини ошиши ва қурилиш ва транспорт сохасидаги илмий техник прогрессни ўсиши доимо хажмий-режавий ва конструктив ечимларни такомиллаштиришни талаб этади. Фойдаланиш хусусиятлари бўйича вокзал бинолари махаллий ва халқаро турларга бўлинади.
Вокзал биноси хоналарининг таркиби ва ўлчамлари йўловчилар оқимининг характери ва хисобий йўловчи сиғимига асосан белгиланади.Одатда темир йўл вокзаллари қуйидаги хоналардан ташкил топади.
1.Йўловчилар.
2.Маъмурий –хизмат.
3.Ёрдамчи хоналар.
Вокзал бинолари қурилишида йўловчилар платформаларини қуриш ва жойлаштиришга катта ахамият берилади.Платформалар вокзал биносига туташган асосий ва рельслар ўртасида жойлашган-оралиқ платформаларига бўлинади. Платформалар баландлиги рельс устидан 1100 мм баландликда бўлади.
Аэровокзаллар. Дунё амаллиётида йўловчи ва юкларни самолётларда ташиш юқори даражада ўсиб бораётганлиги сабабли янги аэропортлар қуриш ва аэропорт биноларини хажмий-режавий ечимларини такомиллаштиришни талаб этади.
Аэровокзал биноларини шахар ва ахоли яшаш жойларидан бир қанча узоқда жойлашганлиги сабабли йўловчиларга хизмат кўрсатадиган мехмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари, маиший хизмат, алоқа ва бошқа соха бино ва иншоотларини қуришни тақозо этади.
Аэровокзал биноалари қуйидаги қатор операцияларни бажарилишини таъминлаши шарт:
-билетларни руйхатдан ўтказиш;
-багажларни тортиш ва қабул қилиш;
-кассалар хизмати;
-кутиш заллари.
Автовокзал биноларининг хажмий-режавий ечимлари самолётларга қуйидаги белгиланган хизматлани кўрсатишга мулжалланган бўлади:-техник кўрик, ёнилғи қуйиш, элект таъминотига уланиш, сиқилган хавога уланиш, сув қуйиш ва бошқалар. Автовокзал бинолари белгиланишига боғлиқ холда 3 та гуруппага комплеклаштирилган бўлиши мумкин.
1.Йўловчилар хоналари.
2.Махсус ва ёрдамчи хоналар.
3.Хизмат-эксплакатция хоналари.
Аэропорт вокзаллари 3 та халкаро , ички ва махаллий категорияларга бўлинади.
Йўловчиларни жўнатиш ва кутиб олиш катталиги бўйича аэровокзалларни шартли равишда 3 та группага бўлиш мумкин.
1.Кичик-йўловчиларни ўтказиш қобилияти соатига-400 ,йилига-500000.
2.Ўрта- йўловчиларни ўтказиш қобилияти соатига-1000 , йилига-2млн.
3.Катта- Йўловчиларни ўтказиш қобилияти соатига-1000-3000, йилига-2-6 млн.
Автовокзаллар. Автовокзаллар катта шахарлар линиясидаги халқаро автобусларни охирги пунктларида йўловчиларга хизмат қилишга мўнжалланган бўлади. У битта комплекс хисобланиб, йўловчилар биноси, йўловчиларни чиқиш ва тушишлари учун перронли ички транспорт худуди ва автобусларни рейслар орасида тўхтаб туриш жойидан ташкил топади. Автовокзалларнинг сиғими 100 дан ва ортиқ йўловчи қабул қилинган. Иншоотларни лойихалашда 3 та мухим хисобий кўрсаткичларни билиш керак:
-йўловчилар автовокзал ёки автостанцияси комплексини ўтказиш қобилиятини;
-сиғимини;
-жўнаш ва кутиш перронларини ўтказиш қобилиятини.
Download 17.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling