Турдиев нурали 1936-1996 йиллар


Download 133.4 Kb.
Sana30.08.2023
Hajmi133.4 Kb.
#1671529
Bog'liq
ТУРДИЕВ НУРАЛИ


ТУРДИЕВ НУРАЛИ
1936-1996 йиллар
1936 йилда Қарши шаҳрида таваллуд топган.
Ўрта мактабни 7 синфини битириб меҳнат фаолиятини бошлайди.
1960 йилдан шаҳар савдосига сотувчи бўлиб ишлайди.
1961 йилдан 1965 йилгача буфетчи, чойхоначи, ошпаз лавозимларида ишлайди.
1968 - 1996 йиллар Қарши шаҳар ошхона ва ресторанлар трестида турли ошхона ва кафеларда бош ошпаз лавозимида фаолият юритган. 1969 йилда “Савдо аълочиси” нишони билан тақдирланади. Бир қанча фахрий ёрлиқлар билан мукофотланади. Нурали ака кўплаб шогирдлар етиштиради, тарбиялайди.


Уроқ Бозоров
Қарши шаҳар ошхона ва ресторанлар трестининг фахрий ошпази. Кўпгина ошхона ва кафеларда бош ошпаз лавозимида ишлаган. “Савдо аълочиси”, Вилоят раҳбариятини ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Кўплаб шогирдларни етиштирган.
Ўроқ ака кўплаб ошпазларни устози бўлган.


Панжи Эркаев
1927-1985 йиллар
Панжи Эркаев 1927 йил Косон тумани Некўз қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни битириб иш фаолиятини хўжаликда табельчи-ҳисобчиликдан бошлайди. Панжи акани ёшлиги уруш даврига тўғри келади. Ўша даврда кўпгина аҳоли урушга жалб қилинганлиги сабабли бир неча хўжаликни ҳисобини Панжи ака юритади. Шу билан бирга иш тажрибасини, билимини ошириб боради. Урушдан кейинги даврда қишлоқ аҳолисини кундалик эҳтиёж моллари билан таъминлаш мақсадида (РАЙПО, СЕЛЬПО) туман матбуот жамияти туман тайёрлов корхоналари тузилиб, қишлоқ аҳолиси учун савдо дўконлари фаолият юрита бошлайди. Панжи ака Косон туман тайёрлов корхонасига бухгалтер, кейинчалик Қарши тумани матбуот жамиятига раис этиб тайинланади.
Ўтган асрни 1950-1970 йилларида Қарши шаҳар атрфидаги хўжаликларга қарашли қишлоқлар шаҳар аҳолиси билан уйғунлашиб кетадиган бўлади, шунинг учун матбуот жамиятига қарашли савдо дўконлари ҳам шаҳар ва қишлоқ аҳолисига савдо хизматини кўрсатади. Панжи ака ўзини илми ва меҳнат тажрибасини ишга солиб аҳолига маданиятли савдо хизмати кўрсатиш, савдо дўконларини замон талабига мослаштириш ва уларни қайта таъмираш ва жиҳозлашга қаратади. 1960 йилларда Қарши шаҳри марказида сўлим жой Бешкент анҳори ёнида “Дружба” савдо комплекси қуриб ишга туширилади. Комплекснинг биринчи этажи савдо бўлимларидан иборат бўлади. (Машҳур савдо ходимлари Патти опа, Назира опалар шу комплексда савдо қилишган).
Панжи ака раҳбарлиги даврида “Рогузар” маҳалласида янги нон заводи қуриб ишга туширилади.
Нон заводида ишлаб чиқарилган нон маҳсулотлари ўта маъзалиги билан Қарши шаҳар аҳолисига жуда манзур бўлади. Шаҳарни турли бурчагидан Райпо нони деб эъзозлаб харид қилинади.
1970-1975 йилларда шаҳар атрофидаги қишлоқлар шаҳарга қўшилиши муносабати билан РАЙПо га қарашли умумий овқатланиш корхоналари баъзи савдо дўконлари Вилоят савдо бошқармасига қарашли савдо корхоналари балансига олиб берилади.
Савдо аълочиси, таниқли раҳбар Панжи Эркаев кўпгина шогирдларнинг устози, кўпгина ўғил-қизларни отаси, кўпгина невара –чевараларни бобосидир. Узоқ йиллар халқимизга самарали савдо хизмати кўрсатади.


Ашурмаматов Нурмамат Нормаматович

1961 йил 15 май Касби тумани Фазли қишлоғида таваллуд топган.


1969-1979 йиллар ўрта мактабни тугатади.
1979-1981 йил ҳарбий хизматни ўтайди.
Кооператив техникумини битириб Миришкор тумани матлубот жамиятига ҳисобчи бўлиб иш фаолиятини бошлайди.
1992-2007 йилгача шу корхонада умумий овқатланиш бўлимини юритади
2007-2018 йиллар Қашқадарё тижорат савдо базасига қарашли Миришкор тумани бўлимига фаолият юритади.


Бобоев Жума Хамроқулович
1963 йил 10 январ Деҳқонобод туманида таваллуд топган.
1970-1980 йилларда ўрта мактабни тугатади. Олий маълумотли .
1981-1984 йилларда Ғузор нефт база Деҳқонобод филиалида омбор мудири.
1985-1991 йиллар Узглаводстройга қарашли сув хўжалигида иш юритувчи.
1991-1997 йиллар Деҳқонобод туман “Истиқлол сари” тармоқли корхона раҳбари.
2000-2005 йиллар Қарши ёғ экстракция заводида иш юритувчи.
2005-2007 йиллар Қашқадарё озиқ-овақт базасига қарашли туман филиали раҳбари.
2007-2018 йилларда Қашқадарё тижорат савдо МЧЖ га қарашли шохобчада раҳбар бўлиб ишлаган.


Юлдошев Муродилла Ҳайдарович

1956 йил Косон тумани Пўлати қишлоғида таваллуд топган. 1963-1973 йилларда Ломоносов номли ўрта мактабни битиради. Қарши кооператив техникумини товаршунослик мутахассислиги бўйича тугатади.


1979 йилдан Пўлати райпосида дўкон мудири вазифасида иш фаолиятини бошлайди.
1983-2000 йиллар Ленин Райкопга омбор мудири, раис муовини вазифасида ишлайди.
2000-2006 йиллар Қашқадарё матбуот савдосига таъминотчи.
2006-2016 йиллар Қашқадарё тижорат савдо базаси Косон тумани бўлимида фаолият юритади.


Умаров Комилжон Қодирович
1962 йил 8 декабрда Қарши шаҳар Ғофур –Ғулом маҳалласида таваллуд топган.
43- сонли ўрта мактабни ва Қарши кооператив техникумини тугатган.
1983-йилда Қарши озиқ-овқат савдо корхонасида, омбор мудири ёрдамчиси, дўкон мудири лавозимларида Қашқадарё тижорат савдо МЧЖ да меҳнат фаолиятини юритган.
2002 йилда вафот этган.

03.05.1989 йил V К^арши туман Худайкулов Рамиз Ризвонович
2007-2011 йй. - Тошкент Ахборот Технологиялари Университета Карши филиалида талаба 2011-2019ЙЙ. - «К,ашкадарётижоратсавдо» МЧЖ мева-сабзавот махсулотларини тайёрлаш ва гамлаш корхонасида хисобчи.
2019-йилдан - х.в. «DAVR EKSPO INVEST SAVDO» МЧЖ директори вазифасида
2011 й. Тошкент Ахборот Технологиялари Университета
. / К^арши филиали ____
Маълумоти буйича мутахассислиги: уИнформатика ва ахборот технологиялари Илмий даражаси: Илмий унвони:
Йук Йук
Download 133.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling